Полезное для бухгалтера в декабре:
Норезидент якка тартибдаги тадбиркор солиқларни қандай тўлайди
«Чет эл фуқароси ЯТТ сифатида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмоқчи. Фаолият тури – буюртмачилар – Ўзбекистон юридик шахсларига конструкторлик хизматлари кўрсатиш. У ЖШШИР олади, Ўзбекистон банкида ҳисоб-китоб рақами очади, интернет орқали хизматлар кўрсатган ҳолда хорижда – масофадан туриб ишлайди».
ДСҚ Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра Ўзбекистонда унинг хизматларига қандай солиқ солиниши, унинг буюртмачиларида солиқ агенти мажбурияти юзага келиши борасида тушунтириш берди:
– Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган жисмоний шахс якка тартибдаги тадбиркор ҳисобланади . Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, чет давлатларнинг фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар жисмоний шахслардир . Шу сабабли чет эл фуқароси ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтиши мумкин.
Солиқ кодексининг тегишли бўлимларида:
- ЖШДС бўйича (қатъий белгиланган миқдордаги ва декларация асосида) ;
- айланмадан олинадиган солиқ бўйича ;
- ҚҚС ва фойда солиғи бўйича
норезидент якка тартибдаги тадбиркорнинг солиқларини даромад тўлаш манбаи – солиқ агенти тўлаши кераклиги кўрсатилмаган. Тегишинча, ЯТТ мустақил равишда солиқларни ҳисоблаб чиқариши ва тўлаши, ДСХОга ҳисоб-китобларни/декларацияни ўз вақтида тақдим этиши, агар талаб этилса, даромадлар ва харажатлар ҳисоби реестрини юритиши керак.
Норезидент жисмоний шахс олинган даромадлар тўғрисида декларация тақдим этиш чоғида СКда назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмайди .
Қуйидаги тавсияда кўпроқ фойдали маълумотларни топасиз: