Полезное для бухгалтера в декабре:
Солиқ базасини камайтирувчи хато туфайли санкциялар қўлланмаслиги учун чоралар
«Уч ой аввал тузилган ҳисобварақ-фактурада товар қиймати нотўғри кўрсатилгани аниқланди. Етказиб берувчи битта нолни адашиб кўрсатган, ходимимиз эса ноаниқликка эътибор бермай, ҳисобварақ-фактурани имзолаган».
ДСҚ санкциялар қўлланмаслиги учун бундай хатоларни қандай тузатишни тушунтириб берди.
– Хато ёзиб берилган ҳисобварақ-фактура ўрнига тузатилган ҳисобварақ-фактурани тақдим этинг Бу ҳолда хато ёзиб берилган ЭҲФ автоматик равишда бекор қилинади, унинг ўрнига барча ҳисоб-китобларда тузатилган ҳисобварақ-фактура маълумотлари қўлланилади.
Бундай тузатилган ҳисобварақ-фактура қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим :
- у тузатилган эканлиги тўғрисида белги;
- тузатиш киритилаётган ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси билан бир хил бўлган тартиб рақами ва санаси.
Солиқ тўловчи қуйидаги иккита шартга риоя этган тақдирда жавобгарликдан озод қилинади :
1) аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи у ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси камайишига олиб келган ҳолатлар солиқ органи томонидан аниқланганлигини ёки солиқ аудити тайинланганлигини билган пайтга қадар тақдим этилган бўлса;
2) аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилгунга қадар у етишмаётган солиқ суммасини ва унга тегишли пеняларни тўлаган бўлса.
Манбага қаранг.
Экспертларнинг қуйидаги тавсияларидан қўшимча фойдали маълумотларни топасиз:
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.