Полезное для бухгалтера в ноябре:
Сув ва чанқоқбости ичимликларни рақамли маркировкалашнинг биринчи босқичидан қандай ўтилади
Сув ва чанқоқбости ичимликларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар 2023 йил 1 февралга қадар «Asl Belgisi» тизимида рўйхатдан ўтишлари ва рақамли маркировкалар тизими оператори «CRPT TURON» МЧЖ билан шартнома имзолашлари шарт .
Бу босқичдан муваффақиятли ўтиш ҳақида «Норма»нинг илтимосига биноан «CRPT TURON» МЧЖнинг «Сув ва чанқоқбости ичимликлар» товар гуруҳи менежери Шафиъа ҚОСИМОВА сўзлаб берди:
– Буларнинг барчасини aslbelgisi.uz сайтидаги функционал ёрдамида бажарса бўлади. Бунинг учун:
1) буюртманома беришингиз;
2) рўйхатдан ўтишингиз;
3) шартнома тузишингиз
керак бўлади.
Рўйхатдан ўтишга буюртманома тақдим этиш учун:
- aslbelgisi.uz сайтига киринг.
- «Рўйхатдан ўтиш учун» ёзувига босинг.
- «Текшириш» устига босинг. Шундан сўнг дастур компьютерингизнинг операцион тизими, браузери ва криптографик дастурий таъминотининг «Asl Belgisi» тизимида ишлаш талабларига мувофиқ келиш-келмаслигини текширади. Бирон-бир номувофиқлик аниқланган тақдирда, сизга компьютерингизга керакли дастурий таъминотни ўрнатиш бўйича йўл-йўриқ келади.
- «Буюртманомани жўнатиш»га босиб, юридик шахс раҳбарининг номига олинган ЭРИ паролини киритинг. Тизим буюртманомангизга тегишли рўйхат рақамини чиқариб беради.
- Агар юридик шахсингизнинг ЭРИ ва солиқ мақомига тегишли ҳеч қандай савол юзага келмаса, тизим буюртмангизни тасдиқлайди. Бу ҳақда ахборотни шу ернинг ўзида кўришингиз мумкин бўлади.
«Asl Belgisi»да рўйхатдан ўтиш учун:
- aslbelgisi.uzp сайтидаги шахсий кабинетингизга киринг.
- Буюртмани қайси ЭРИ орқали жўнатган бўлсангиз, ўша ЭРИни танланг ва паролни киритинг.
- «Ишлаб чиқарувчимисиз ёки импортчимисиз?» саволига жавоб беринг.
- «Сув ва чанқоқбости ичимликлар» товарлар гуруҳини танланг.
- Корхона маълумотларига доир шаклни тўлдиринг. Маълумотларнинг бир қисми Солиқ қўмитасидаги маълумотлар базасидан олиниб, автоматик равишда тўлдирилади, қолган бўш катакларни тўлдирсангиз, бўлди.
- ID-фойдаланувчи сатрига эътибор беринг, унда «Asl Belgisi» томонидан сизга берилган идентификация рақами акс эттирилади. Уни эслаб қолинг, керак бўлганда уни кўрсатасиз.
- Корхонангиз номидан «Asl Belgisi» тизимида ишловчи ходимларни рўйхатдан ўтказинг. Диққат қилинг: сиз фақат уларнинг номига юридик шахс ЭРИси берилган ходимларнигина рўйхатдан ўтказа оласиз.
- Корхонанггиз банк реквизитларини кўрсатинг ва «Тугатиш» тугмасига босинг.
Шартнома тузиш учун:
- Рўйхатдан ўтказилган ЭРИ ёрдамида aslbelgisi.uz сайтидаги шахсий кабинетингизга киринг.
- Ўз товар гуруҳингиз – «Сув ва чанқоқбости ичимликлар»ни танланг.
- Шартнома лойиҳаси билан танишиб чиқинг. Шартнома бўйича таклифларингиз бўлса, «CRPT TURON» МЧЖга мурожаат қилинг. Шартнома шартларига рози бўлсангиз, тегишли белги қўйиб, ЭРИ ёрдамида шартномани имзоланг.
Табриклаймиз, сиз сув ва чанқоқбости ичимликларни рақамли маркировкалашни жорий қилишнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтдингиз. Кейинги босқичда – 2023 йил 25 июнга қадар – тизимга ўзингиз ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилаётган товарлар ҳақидаги маълумотларни киритишингиз керак бўлади.
Ўз ассортиментида сув ва чанқоқбости ичимликлари бўлган чакана сақдо корхоналари учун 2023 йил 28 январь куни соат 11:00да бўлиб ўтадиган «Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар билан ишлаш» номли вебинаримиз қизиқарли бўлиши мумкин.
Маърузачи – «RIG» МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ маркировкаланган товарлар билан кассада қандай ишлаш кераклиги ҳақида сўзлаб беради.
Қуйидаги ҳаволага ўтиб, вебинарга ёзилишингиз мумкин.
Бундан ташқари, вебинарда шунингдек қуйидаги муҳим саволлар ҳам муҳокама қилинади.
- Онлайн-НКТни ким қўллаши шарт;
- Онлайн-НКМ ва виртуал кассаларнинг тўхтовсиз ишлашини қандай таъминлаш мумкин;
- Касса чекларига доир қўйилган талаблар;
- Касса чеклари солиқ ҳисоботларида қандай акс эттирилади;
- Сотилган товарлар чекда қандай акс эттирилади;
- МХИК ва рақамли маркировка, ўлчов бирликлари, товар қиймати;
- ҚҚС. Чакана сотилган товарлар учун имтиёзнинг қўлланилиши;
- Комиссия шартномаси бўйича сотилган товарларни чекларда акс эттириш;
- Чекдаги ва солиқ ҳисоботларидаги етишмаётган ахборотнинг ўрнини тўлдириш;
- Касса чекидаги хатони тўғрилаш.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади