Ответы на ваши вопросы есть в Buxgalter Pro:
“Корхона, солиқ агенти сифатида, лицензияни сотиб олишда импорт учун ҚҚС тўлади. Ушбу ҚҚСни ҳисобга олдик. Лицензиялар махсус ускунага сотиб олинган, шу боис уларни сотиб олиш харажатлари унинг бошланғич қийматига киритилган. 2 йилдан сўнг мазкур ускуна ҳисобдан чиқарилади. Илгари ҳисобга олинган, солиқ агенти томонидан тўланган ҚҚСга СКнинг 269-моддасига мувофиқ тузатиш киритиш лозимми?”.
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
– Йўқ, асосий воситани ҳисобдан чиқаришда уни сотиб олишда ҳисобга олишга қабул қилинган ҚҚСга тузатиш киритилмайди.
СКнинг 269-моддасида ҳисобга олиш суммасига тузатиш киритиш учун бундай асос назарда тутилмаган.
Сизга қуйидаги тавсиялар асқотиши мумкин:
- Қачон ҚҚСни ҳисобга олиш мумкин;
- Мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришда ҚҚС бўйича киритиладиган тузатишлар.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади