Қандай қилиб АССА “DIPifr-рус” имтиҳонини биринчи уринишда топшириш мумкин

preview

АССА “DIPifr-рус” имтиҳонига тайёрланишни ҳарбий хизмат билан тенглаштириш мумкин, деб ҳисоблайди йирик халқаро компаниянинг бош бухгалтери Сейран ОСМАНОВ.

Ҳамма ҳам биринчи уринишда имтиҳонни топшира олмайди... Шу боис buxgalter.uz Сейрандан ўз тавсиялари билан ўртоқлашишни илтимос қилди. Унинг баъзи маслаҳатларини ўқитиш ташкилотчиси – “Норма” ПРМ ҳам эътиборга олади:

 

 Мен МҲХСга ўтган йирик халқаро компаниянинг бош бухгалтери бўлиб ишлайман. Ушбу лавозимни мен 2021 йилнинг ўртасида, ўтиш тугаган пайтда эгаллаганман. Бизга, халқаро компания сифатида, БҲМСдан ўтиш осон бўлган, сабаби ташқи ҳисобот МҲХС бўйича юритилаётган эди. 

Илгари мен CAP/CIPA дастури бўйича МҲХСни ўрганиш бўйича курснинг биринчи даражасидан ўтиб, янада ривожланиш – ДИПиФР дипломини олишни режалаштирдим. Бизнинг штатимизда МҲХС бўйича мутахассислар мавжудлигига қарамай, мен ҳам лозим даражагача ўз билимимни оширишим  кераклигини тушундим.

Мен 2022 йилнинг сентябрь-декабрь ойларида Ирина ЗАВАЛИШИНАнинг юзма-юз курсида ўқидим. Ўқитишнинг офлайн форматини анча самарали, деб ҳисоблайман.

 

– Қандай мураккабликларга дуч келишга тўғри келди?

– Мен ўқиш тўғрисида қарор қабул қилганимда, менга ҳаммаси осон кечадигандек туюлганди, сабаби МҲХС билан таниш эдим. Лекин курс осон бўлмади. Ўқитувчи бошидан айнан шу ҳақида огоҳлантирди.

Мен, эҳтимол, ҳамма сингари барча босқичлардан ўтдим: кўтаринки кайфият, мотивациянинг пасайиши, охиригача бориш учун, қийин бўлса-да, ички кучни жамлаш. Ўқиш даврида иш ва ўқишда умумий бандликдан ташқари, бизга яна компания учун солиқ аудитини тайинлашди...

Курсни тугатганимдан сўнг, менда худди ҳарбий хизматдан кейинги ҳиссиёт пайдо бўлди. Ва мен тезисни эсладим: “Агар хизмат қилган бўлсанг – хурсанд бўл, хизмат қилаётган бўлсанг – фахрлан, хизматга кетаётган бўлсанг – ҳаракатингни қил”.

Кейинчалик ушбу курсда ўқийдиганларда ҳам худди шундай ҳиссий юксалиш ва пасайишлар бўлади. Ҳамма катта ҳажмдаги янги материалга дуч келишига тўғри келади, ҳали уларни ўзлаштириш ҳам керак. Лекин, бошқа томондан, мен 3 ой – бу курсни ўзлаштириш учун мақбул муддатлиги борасида Ирина Александровнанинг фикрига қўшиламан. Агар у ярим йилга чўзилганда, эҳтимол, ҳар бир алоҳида мавзуни ўрганиш осон бўларди, лекин 6 ойнинг охирига келиб, бошида ўтилганларини унутиб юбориш мумкин.

 

– Ўқиш жараёнидан қандай таассуротлар қолди? Ўқишни энди режалаштираётларга нимани тавсия қиласиз?

–  Ўқиш вақтидаги энг ижобий пайт Ирина Александровнанинг ўзи бўлди. У – ажойиб ўқитувчи. Бошқа ижобий жиҳат: онлайн фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган материаллар жуда кўп. Бу маърузалар, тестлар, вазифалар, онлайн-тренажёр (синов имтиҳони).

Салбий жиҳатлар орасида алоҳида мавзулар бўйича бизга берилган чоп этилган материалларни қайд этаман. Мен бир неча марта чалкашдим ва машғулотларга керак бўлмаган материалларни олиб бордим. Курс бўйича, эҳтимол, жами 3 килограмм қоғозда чоп этилган материаллар тўпланиб қолди... Менимча, ўқиш даврида олиб юриш мумкин бўлган битта қўлланма керак.

Эътибор беринг

Ўқув курси ташкилотчилари фикр-мулоҳазаларни инобатга олиб, китобларни тайёрладилар. Улар қоғоз шаклида ҳам, электрон платформада ҳам мавжуд.

 

Имтиҳонни мен биринчи уринишда топширдим. Энди ўқишни режалаштираётганлар учун эса мен қуйидагиларни тавсия қилган бўлардим:

1) завқ билан янги билимлар олиш учун ўзини тайёрлаш;

2) ўзида мотивацияни қўллаб-қувватлаш. Ўзлаштириш жуда қийин кечган ва ҳеч нарса қилишни истамаган пайтларда, мен ўзимга бугун янада ақллироқ бўлганим, янги мавзуни ўзлаштирганим, кун бекор ўтмаётганини эслатиб турдим;

3) қисқа муддатли мақсадларга эришишга эътибор қаратиш. Дастлабки мақсад жуда катта бўлса, ҳафсала қилмайсиз. Агар у қисмларга бўлинса – ҳар бир катта бўлмаган босқичдан сўнг, қувониш осон. Бу ишонч ва оптимизм беради!

 

Диққат

Курснинг ўқитувчиси – Ирина Александровна ЗАВАЛИШИНАдан тавсияларни бу ерда ўқинг.

Курсда ўқиган ва имтиҳонни муваффақиятли топширган мутахассисларнинг бошқа фикр-мулоҳазалари:

Агар сиз ДипИФРсиз уддалай олмаслигингизга ишончингиз комил бўлса, сизни Ирина ЗАВАЛИШИНАнинг – “ДипИФР-Рус имтиҳонига тайёрланамиз (Live)” юзма-юз курсига таклиф қиламиз!

Тафсилотлар ва ёзилиш – ҳавола бўйича. Тел.: 78 148-11-72.

 

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади


МҲХС МҲХС МҲХС /ru/publish/doc/text188153_qanday_qilib_assa_dipifr-rus_imtihonini_birinchi_urinishda_topshirish_mumkin