Прочтите, если выплачиваете доходы нерезидентам, не связанные с ПУ:
Назорат қилинадиган битимлар тўғрисида хабарнома қандай топширилади
Солиқ тўловчилар солиқ органларини календарь йилда ўзлари тузган назорат қилинадиган битимлар тўғрисида хабардор қилиши шарт . Ушбу хабарноманинг шаклини айнан қаердан излаш мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасида тушунтиришди:
– Қандай битимлар назорат қилинадиган битимлар жумласига кириши СКнинг 180-181-моддаларида батафсил баён этилган. Ўзаро боғлиқ бўлган шахсларнинг белгилари СКнинг 37-моддасида кўрсатилган.
Хабарноманинг электрон шакли 2022 йилда ишлаб чиқилган ва my.soliq.uzда – “Электрон ҳисобот” бўлимида, “Бошқа ҳисобот шакллари”да жойлаштирилган:
- “Даромадлар чет эллик шахсга тўланганлиги тўғрисидаги ва назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарномалар” (шакллар пакети коди 423).
“Назорат қилинадиган битимлар тўғрисида хабарнома”, шакл коди (42302_1)
Ушбу хабарнома шакли қуйидаги варақлардан (ахборотдан) иборат бўлиб, қўлда тўлдирилади:
- Назорат қилинадиган битимлар тўғрисида хабарнома;
- Солиқ тўловчи – жисмоний шахс тўғрисида маълумот;
- Назорат қилинадиган битимлар тўғрисида маълумот (бир турдаги битимлар гуруҳига);
- Битим предмети (бир турдаги битимлар гуруҳи) тўғрисида маълумотлар;
- Назорат қилинадиган битим иштирокчиси – юридик шахс тўғрисида маълумот;
- Назорат қилинадиган битим иштирокчиси – жисмоний шахс тўғрисида маълумот.
Бундан ташқари, 2023 йил 30 январда my3.soliq.uz сайтида синов режимида хабарноманинг янги шакли – реестрни Excel форматида бириктириш имконияти билан жойлаштирилди. Лекин уни ҳақиқатда фақат 14 февралда очишди. Солиқ қўмитаси мутахассисларининг тушунтиришларича – бу вақт мобайнида солиқ тўловчиларда my.soliq.uzда 42302_1 коди остида жойлаштирилган шакл бўйича хабарномани топшириш имконияти бўлган, хусусан, кўпчилик уни солиқ органларига тақдим этиш муддатларини бузмаган ҳолда, буни амалга оширишди.