Фойда солиғи ҳисоботи шаклларида нималар ўзгарди

preview
Эътибор беринг

Материал Ҳисоб-китобга 4, 5 ва 12-иловалар тўғрисидаги ахборот билан тўлдирилди.

20 апрелда 2023 йилнинг I чораги учун фойда солиғи бўйича ҳисоботни топшириш муддатлари тугайди Солиқ қўмитаси my.soliq.uzда 10205_40, 10205_38, 10202_9 ва 10205_39 кодли янги шаклларни жойлаштирди. Янги шакллар эскиларидан нима билан фарқ қилиши – buxgalter.uz шарҳида.

 

Фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришнинг соддалаштирилган тартибини қўлловчилар учун шакл пайдо бўлди, илгари амал қилган шаклларга ўзгартиришлар киритилди.

Шаклнинг номи

Шаклнинг коди

 

Нима ўзгарди

аввалги

янги

Фойда солиғи ҳисоб-китоби

10205_35

10205_40

Товарлар (хизматлар) таннархини аниқлаш, аморитизация ажратмалари ва трансферт нархни белгилаш бўйича янги иловалар қўшилди

Фойда солиғи ҳисоб-китоби (суғурта)

10205_33

10205_38

Ҳисоб-китобга 2-илованинг 040-120-сатрлари чиқариб ташланди

Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби

10202_8

10202_9

Ҳисоб-китобга 2-иловада жисмоний шахсларнинг СТИРини акс эттириш устуни чиқариб ташланди

Фойда солиғи бўйича соддалаштирилган тартибни қўлловчи солиқ тўловчилар ҳисоб-китоби

Илгари бундай шакл бўлмаган

10205_39

Шаклда жами даромад ёйилмаси учун фақат битта илова мавжуд

10205_40 кодли Фойда солиғи ҳисоб-китобида энди битта 2-илова ўрнига – бутун 4 та илова мавжуд, уларни тўлдириш муддатларига эътибор беринг.

I–III чораклар якунлари бўйича фақат 2-илова “Солиқ ҳисоби маълумотларига кўра харажатлар (зарарлар)” тўлдирилади. Қолган 3 та шаклни фақат йил якунлари бўйича тўлдириш керак:

  • 2.1-илова “Солиқ ҳисоби маълумотларига кўра харажатлар (зарарлар) йил якунлари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишда тўлдирилади”;
  • 2.1(а)-илова “Бевосита харажатлар моддалари асосида товарлар (хизматлар) таннархи (ўз маҳсулоти (жу жумладан бажарилган хизматлар), сотиб олинган товарлар) ҳисоб-китоби”;
  • 2.1(б)-илова “Бевосита харажатлар суммаси асосида товарлар (хизматлар) таннархи (ўз маҳсулоти, шу жумладан бажарилган хизматлар, сотиб олинган товарлар) ҳисоб-китоби”.
Тўлдириш:

Шунингдек, йил якунлари бўйича қуйидаги янги иловалар тўлдирилади:

  • 4-илова “Асосий воситаларнинг амортизацияси ҳисоб-китоби маълумотномаси”;
  • 5-илова “Номоддий активлар амортизация харажатлари ҳисоб-китоби  маълумотномаси”.

Шакл 12-илова билан тўлдирилди, унда битимлар тўғрисидаги ахборот акс эттирилиши лозим, улар СКнинг 177-моддасига мувофиқ солиқ базасига ва (ёки) солиқнинг суммасига мустақил равишда тузатишлар киритилиши учун асос ҳисобланади.

12-илова ҳар чоракда тўлдирилади ва бироз ноодатий – сўралаётган ахборот ёзиладиган блокнот сингари кўринади. Маълумотнома хусусиятига эга.

Эътибор беринг
2022 йил учун ҳисоботларни қайта топширишда 10205_35, 10205_33 ва 10202_8 кодли шакллардан фойдаланинг.
Эътибор беринг
Имтиёзни қўллаш учун Ҳисоб-китобни топширишдан олдин солиқ органларига my.soliq.uzдаги шахсий кабинетда “Солиқ имтиёзларини қўллаш бўйича мурожаат” интерактив хизмати ёрдамида хабарнома топширинг.

Манбага қаранг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ru/publish/doc/text189361_foyda_soligi_hisoboti_shakllarida_nimalar_uzgardi