Полезное для бухгалтера в ноябре:
МИЗ иштирокчиси ўзининг ижтимоий объектларини қандай ҳисобга олиши керак
“МЧЖ – МИЗ (Махсус иқтисодий зона) иштирокчиси (экспорт – 90%дан ортиқ) ўз ҳудудида бошқа туман ва вилоятлардан келган ходимлар учун ётоқхона, уларнинг фарзандлари учун болалар боғчаси ва бизнес-ҳамкорларни, шу жумладан – чет элдан келган бизнес-ҳамкорларни қабул қилиш учун резиденция қурмоқда. Ушбу объектлар корхонанинг балансида акс эттирилади. Ётоқхонада яшаш, болалар таъминотига доир харажатлар ва резиденциянинг меҳмонларни қабул қилиш харажатларини МЧЖ тўлайди. МИЗ иштирокчиси ўзининг ижтимоий объектлари бўйича солиқларни тўлаши керакми? Уларда яшовчи ва хизматлардан фойдаланувчи шахсларда солиқ мажбуриятлари юзага келадими? Ушбу объектларни очиш ва уларни балансга киритиш учун корхонада қандай ҳужжатлар бўлиши керак? Ушбу объектларнинг солиқ ҳисобини қандай юритиш лозим?”.
Саволларга “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:
– Бошқа ҳудудлардан келганлар учун болалар боғчаси, меҳмонхона ва ётоқхона хизмат кўрсатувчи хўжаликлар жумласига киради
Солиқлар:
ҚҚС
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг ходимлар ва бизнес-ҳамкорларга бепул кўрсатиладиган хизматлари реализация қилиш бўйича айланма деб эътироф этилмайди, башарти улар иқтисодий жиҳатдан ўзини оқласа .
Фойда солиғи
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг фаолияти билан боғлиқ харажатлар фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланади . Чегириб ташланадиган харажатларнинг даромадлардан ортиб кетиши хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан кўрилган зарар деб эътироф этилади .
Хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан кўрилган зарарлар :
- биргаликда аниқланади ва тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган солиқ базасини аниқлашда ҳисобга олинмайди;
- ушбу хўжаликлардан олинадиган келгуси даромадларга ўтказилади.
Ресурс солиқлари
Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар объектларининг фаолияти солиқ тўловчининг асосий фаолиятига хизмат кўрсатишга қаратилган , яъни МИЗ иштирокчисининг мустақил фаолият тури ҳисобланмайди. Тегишинча, ушбу объектлар МИЗ иштирокчисининг ишлаб чиқариш объектлари билан бир хил муддатга мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан озод қилинган .
Қандай кирим қилиш ва солиқ ҳисобини юритиш керак
Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар объектлари улар давлат томонидан фойдаланишга қабул қилинганидан кейин корхона балансига кирим қилинади. Ушбу объектларнинг бухгалтерия ҳисоби Счётлар режасига асосан – 2710-“Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар” счётида юритилади.
Солиқ ҳисоби мақсадларида даромадлар, харажатлар ва зарарларни СКнинг 302-моддасига асосан ҳисобга олинг.
Ички бошланғич ҳужжатларнинг шаклларини корхонанинг ҳисоб сиёсатида тасдиқлашни тавсия қиламиз.