Электрон авиачипта сотиб олинса, харажатни нима билан тасдиқлаш мумкин

preview

“Ҳисобдор шахс тўлов иловаси орқали авиачипта сотиб олди. Унда фискал чек мавжуд эмас, фақат чипта. Бундай вазиятда нима қилиш керак”?

Саволга “Норма” экспертлари жавоб беришди:

 

Олег ГАЕВОЙ:

– Авиачипталарни нақд пулга ёки пластик карталар ёрдамида сотиб олишда харидорга авиачиптанинг ўзи билан бирга касса чеки (QR-код билан) берилиши керак. Барча авиакассалар шундай ишлайди. Чипталарни маркетплейслар ва тўлов иловалари орқали реализация қилишга ҳам шунга ўхшаш талаб татбиқ этилади . Лекин шуни кўзда тутиш лозимки, аксарият ҳолларда ушбу функция жорий қилиш ва ишлаб чиқиш босқичида турибди. Шу боис, бундай ресурс орқали харидни амалга оширишдан олдин у маркетплейслар давлат реестрига киритилганлигига ишонч ҳосил қилинг. Сўнгра ушбу масалани компаниянинг офисига қўнғироқ қилган ҳолда аниқлаштириб олинг.

 

Татьяна ЛИМАРЕВА:

– Бундан ташқари, транспорт харажатларини қуйидагилар ёрдамида тасдиқлаш мумкин:

  • йўл чипталари;
  • багаж чипталари;
  • учиш талонлари, квитанциялари;
  • чипта харид қилинганлиги ҳақидаги ҳисоб-китоб ҳужжатлари.

Кўриб чиқилаётган вазиятда ходимнинг бўнак ҳисоботига қуйидагиларни илова қилинг:

1) электрон авиачиптанинг қоғозга чиқарилган нусхаси;

2) йўл ҳақининг нақд ёки нақдсиз шаклда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (тўлов топшириқномаси, касса чеки, терминал чеки, счётдан кўчирма).

Бу ҳақда бу ерда батафсил ўқинг:

Электрон авиачипта, темир йўл ёки автобус чиптаси харид қилинганда, ходимнинг йўлкира  харажатларини йўл (учиш) ҳужжатини қоғозга чиқариш орқали ҳам тасдиқлаш мумкин.

Агар ходим багажни ташиш учун қўшимча ҳақ тўлаган ва (ёки) алоҳида хизмат  буюртирган бўлса (масалан, жойни бронлаш бўйича), харажатларни ташиш ҳужжати (хизмат кўрсатилганлиги ҳақидаги ҳужжат)нинг қоғозга чиқарилган нусхаси билан тасдиқланг.

 

 

Нақдсиз ҳисоб-китоб Нақдсиз ҳисоб-китоб Нақдсиз ҳисоб-китоб /ru/publish/doc/text189576_elektron_aviachipta_sotib_olinsa_harajatni_nima_bilan_tasdiqlash_mumkin