Қандай қилиб онлайн-НКМнинг нотўғри функционалидан фойдаланиш солиқ оқибатларига олиб келди

preview

“Яқинда чекдаги хатони тузатишга тўғри келди. Ва бухгалтер – бизда бир неча йил бўлган тажрибага биноан – қайтариш чекини урди. Илгари ТХКМ мутахассислари шундай йўл тутишни тавсия қилишган. Бу сафар солиқ текшируви чоғида ҳаммаси кўнгилсизлик билан тугади. Солиқчилар чекдаги хатони тузатиш учун soliq.uz сайтидаги бунинг учун махсус мўлжалланган функционалдан фойдаланиш керак, деб таъкидлашмоқда. Бизни эса солиқ солиш базасини яширишда гумон қилишмоқда, қўшимча солиқ ҳисоблаш ва жарима солишни исташмоқда”.

Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ шарҳлаб берди:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Ҳақиқатан, чекларга тузатиш киритиш учун қайтариш чекини уриш тавсия қилинган вақт бўлган. Бу онлайн-НКТни жорий этишнинг энг бошида ва нисбатан қисқа даврда содир бўлган.

Ҳозир онлайн-НКМ тизимида чеклардаги хатони тузатиш ва товарни қайтаришни расмийлаштириш учун махсус функционал назарда тутилган.

 

Buxgalter PROдаги тавсиялар сизга чекларни тўғри тузатиш ва харидор томонидан товар қайтарилишини расмийлаштиришга ёрдам беради:

 

Сўнгги вақтда онлайн-НКМ ва виртуал кассаларга эгалик қилувчилардан солиқ текширувларида солиқчилар тегишли функционал тўғри қўлланилаётганлигига эътибор қаратишни бошлашгани ҳақида эшитяпмиз.

Харидор томонидан товарнинг қайтарилиши ва чекка тузатиш киритиш ҳисоб нуқтаи назаридан турли оқибатларга эга. Чекка тузатиш киритиш мақсади – хатони тузатиш ва зарурат бўлганда солиқ базасига тузатиш киритиш саналади. Чекка тузатиш киритиш чек бўйича реализация қилинган товар ёки хизмат билан ҳаракатларни амалга оширишни кўзда тутмайди.

Қайтариш билан боғлиқ вазият умуман ўзгача. Қайтариш чеки солиқ базасига тузатиш киритиш, қайтариш ҳолатини тасдиқлаш учун керак. Ахир мазкур ҳолда нафақат пуллар, балки товар ҳам қайтарилади. Қайтарилган товарни сотувчи, агар унинг сифати бунга имкон берса, кейинчалик яна савдога қўйиши ёки товарнинг ҳолати уни сотишга имкон бермаса, ҳисобдан чиқариши ёхуд етказиб берувчига қайтариб бериши керак. Бунинг учун товарни кирим қилиш лозим.

Қайтариш учун функционал хатони тузатиш учун функционалнинг ўрнини босса, сотувчи солиқ базасига тузатиш киритиш билан боғлиқ вазифани ҳал қилади. Аммо қайтаришда у яна қайтарилган товарни қабул қилиши ва расмийлаштириши керак, амалда эса бу содир бўлмайди. Солиқчилар ўз томонидан онлайн-НКМда қайтариш қайд этилган, демак, қайтарилиши лозим бўлган товар кирим қилинган бўлиши кераклигидан келиб чиқишади. Товар кирим қилинмаган бўлса – солиқ базаси яширилганлиги юзасидан шубҳа уйғонади.

Тадбиркор онлайн-НКМ функционалини хато тарзда қўллаганлигини исботлаши қолади. Хатони тузатишга имкон бермайдиган талай бошқа муаммолар, шу жумладан техник муаммолар юзага келади. Тузатишга уриниш қатор бошқа мураккабликларга сабаб бўлади.

Менинг маслаҳатим – ҳар бир функционалдан мақсадига кўра фойдаланиш керак. Buxgalter.uz сайтидаги материалларни кузатиб боринг, сабаби у ерда ҳар доим онлайн-НКМ бўйича янгиликлар ёки ўзгартиришлар ёритиб борилади, my.soliq.uz ёки my3.soliq.uz сайтида қандай ишлаш кераклиги юзасидан батафсил йўриқномалар эълон қилинади. Агар операцияни амалга ошириш учун бевосита мақсадига кўра функционални тополмасангиз, яхшиси ўзингизнинг ТХКМ мутахассислари ёки “Yangi Texnologiyalar” ИАМ мутахассислари билан олдиндан маслаҳатлашинг.

 

 

 

Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ /ru/publish/doc/text192126_qanday_qilib_onlayn-nkmning_notugri_funkcionalidan_foydalanish_soliq_oqibatlariga_olib_keldi