ТИФ шартномасини ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказишнинг янги муддатлари

preview

Энди кўрсатилган хизматлар экспорти ёки импорти тўғрисидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга далолатнома тузилган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирилмаган муддатда киритилган бўлиши керак . Илгари бир кунлик муддат белгиланган эди.

Ушбу ўзгартириш Ташқи савдо операцияларини амалга ошириш ва уни назорат қилиш тартиби тўғрисида низомда нимани ўзгартириши ва янги нормани инобатга олган ҳолда қандай ишлаш кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “TRI-S-Audit” аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА гапириб берди:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Аниқлаштиришни истаймиз. Гап бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар экспорти ва импорти тўғрисида маълумотлар ҳақида бормоқда. Яъни, илгари маълумотларни шу куннинг ўзида киритиш талаби бўлган, аммо бу талабнинг бажарилиши эҳтимоли кам эди. Бундай шошилинчликнинг мақсади ҳам унчалик оқланмаган эди.

Шу билан бирга, ТСОЯЭАТга маълумотларнинг ўз вақтида киритилиши импорт ҳамда экспорт операцияларига солиқ солишга таъсир кўрсатади. Солиқ кодексига асосан эса ҚҚСни ҳисоб-китоб қилиш ва тўлаш ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20 санасидан кечиктирмай амалга оширилади. Шу боис ҳам маълумотларни киритишнинг янги санаси белгиланган – ҳисобот ойидан (далолатнома тузилган ойдан) кейинги ойнинг 20 санасидан кечиктирмай.

Яъни сизда ТИФ шартномаси бўйича барча ахборотни шошилмасдан киритиш учун етарли вақт мавжуд. Буни қонун ҳужжатларида кўрсатилган муддатлар бузилганлиги туфайли кўнгилсизликлар бўлиши мумкинлигидан хавфсирамай, икки, уч кун ва ундан ортиқ кунлар мобайнида амалга ошириш мумкин.

Эътибор беринг
Сотиб олиш контрактлари ҳамда сотиш контрактлари доирасида товарлар қабул қилиб олинганлигини ҳамда етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни улар тузилган кундан бошлаб 1 кун ичида киритилиши талаби илгаригидек қолди.

Бу ерда гап БЮД ва товарларни, хизматларни жўнатиш ёки олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ҳақида бормоқда. Тўғри, “тузиш” тушунчаси кўпроқ шартномаларга тааллуқли, талабнинг маъноси эса кўпроқ БЮДга тааллуқли.

Сабаби контрактларни ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказиш амалиётда кўпроқ пул оқимларига боғланган. Аммо, ҳозирча операцияни амалга ошириш бошланмаган пайтда, агар контракт ҳисобга қўйилмаган бўлса, катта ҳуқуқбузарликлар мавжуд эмас, деб ўйлайман. Банк шартнома ТСОЯЭАТ тизимида кўринмагунча ТИФ шартномаси бўйича тўловни ўтказмаслигини инобатга олиш лозим.

Илгаригидек товарларни олдиндан тўловсиз реализация қилиш ёки товар учун 100 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириш мумкин. Аммо 560-сон ВМҚ стратегик хом ашё турларига тааллуқли чекловларни киритмоқда. Улар бўйича товарлар (ишлар ва хизматлар) экспорти хўжалик юритувчи субъектларнинг Ўзбекистон банкларидаги ҳисоб рақамларига олдиндан тўлов 50 фоиз тушгандан сўнг, товарлар (ишлар, хизматлар) импорти эса – маблағлар хорижий шерикка ўтказилмасдан аввал амалга оширилади. Тўғри, бунда қандай ишлар, хизматлар ҳақида гап бораётганлиги тушунарсиздир. Аммо, хом ашёнинг айнан шу гуруҳи билан боғлиқ, деб ўйлайман: пахта, қимматбаҳо металлар, газ, электр энергияси ва ҳоказо.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

 

 

 

 

ТИФ ТИФ ТИФ /ru/publish/doc/text194342_tif_shartnomasini_tsoyaeatda_ruyhatdan_utkazishning_yangi_muddatlari