Полезное для бухгалтера в декабре:
Амортизация харажатларини ҳисобга олувчи формула муаммолари
Текширувдан олдинги таҳлил натижалари бўйича солиқчилар 2023 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича амортизация харажатларига эга тадбиркорларга қўшимча фойда солиғи ҳисобланган хабарнома йўллашди. Асосномадан “ҳуқуқбузарларни аниқлаган” формула эскирганлиги ойдинлашади.
Хатга қандай жавоб бериш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди:
– Хабарномадан қўшимча ҳисоблашни балансдан олинган, 2023 йил бошига сальдодан 2023 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича балансдан сальдо чегириб ташланадиган формула кўрсатганлиги ойдинлашади. 9 ой учун ҳеч ким баланс топширмагани учун дастур автоматик тарзда 9 ой учун кўрсаткич сифатида “0”ни олиб ўтади.
Ушбу вазиятда ким ҳақ: солиқ тўловчиларми ёки формулами? Шубҳасиз солиқ тўловчилар ҳақдир, сабаби 10.11.2022 йилдаги ПҚ-419-сон қарорга мувофиқ бухгалтерия ҳисоби субъектлари 9 ой якунлари бўйича балансни топширишмайди! Дастур ҳисобот бўйича маълумотларга эга бўлмаганлиги учун автоматик тарзда унинг ўрнига “0” қўйиб чиқади. Бинобарин, 9 ой якунлари бўйича ушбу формулани қўллаш мумкин эмас.
Йил якунлари бўйича қўлласа бўладими?
Формула шундайки, корхоналар 2023 йил учун балансни топширганда, ҳатто йил якунлари бўйича ҳам ноаниқ натижаларни беради. Гап шундаки, 2022 йилда СКнинг 306-моддасига ўзгартиришлар киритилган. Энди бухгалтерия ҳисоби (молиявий ҳисоб) ҳар доим ҳам фойда солиғи солиш мақсадларида харажатлар бўйича маълумотларга мос келмайди.
СКнинг 306-моддасига киритилган ўзгартиришлар ва амортизациянинг бухгалтерия ва солиқ ҳисобидаги фарқлар ҳақида бизнинг қуйидаги материалларимизда ўқинг:
- СК-2022: фойда солиғи бўйича 11 та ўзгартиришлар;
- Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи.
2022 йилдаги амортизация бўйича ўзгартиришлар фойда солиғи бўйича ҳисобот шаклига ўзгартириш киритишни талаб қилди. Хусусан, улар фақат йил якунлари бўйича тўлдириладиган 4 ва 5-иловаларга киритилди. Айтганча, 2023 йил якунлари бўйича амортизация бўйича устунлар биринчи марта тўлдирилади.
Шунингдек шуни инобатга олиш лозимки, турли корхоналар учун йиллик молиявий ҳисоботни топширишнинг турли муддатлари белгиланган. Айримлар 15 февралга қадар, бошқалар – 25 мартга қадар, МҲХСга ўтган корхоналар эса – 15 июнга қадар топширади.
Кейинчалик формула солиқ тўловчилар ҳамда солиқчиларнинг вақтини олмаслиги учун уни қайта кўриб чиқиш керак.
Солиқчиларнинг хабарномасига қандай жавоб бериш керак
9 ой асосида ушбу формула асосида қўшимча фойда солиғи ҳисобланган хабарнома олган барча субъектлар унга 10 кун ичида жавоб бериши керак.
Солиқ органларига жавобда:
- 10.11.2022 йилдаги ПҚ-419-сон қарорга ҳавола беринг – унга асосан барча бухгалтерия ҳисоби субъектлари балансни фақат йил якунлари бўйича топширади;
- 9 ой учун Фойда солиғи ҳисоб-китобини бириктиринг ва Ҳисоб-китоб СКнинг 306-моддасига 2022 йил 1 январдан киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда тўғри тўлдирилганлигига урғу беринг.
Шунингдек, қуйидагиларни ўқинг:
Buxgalter Pro лойиҳасида солиқ органига қандай жавоб бериш юзасидан асосномалар ва хатлар намуналари билан тавсиялар туркуми мавжуд:
- Фойда солиғининг ҳисоб-китобида эскириш миқдорининг ўзгариши сабаблари солиқ идораларига қандай тушунтирилади;
- Фойда солиғи бўйича ҳисоботда ижара харажатларининг ошириб кўрсатилганлиги ҳақида солиқ органига қандай жавоб бериш керак;
- Ёқилғи харажатлари бўйича қўшимча ҳисобланган фойда солиғи юзасидан солиқ органига қандай жавоб бериш керак.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади