Кўчмас мулкни бузиш: ҳисобга олиш ва солиқлар солиш

preview

Янги қурилиш ва ҳудудни ободонлаштиришни эскисини бузмасдан амалга ошириб бўлмайди. Йўқотилган мол-мулкни бузилаётган кўчмас мулкнинг эгаси ва қурувчининг бухгалтерия ҳисобида қандай тўғри акс эттириш керак? Бузилаётган кўчмас мулк объекти қийматининг ўрнини қоплаш тартиб-таомили солиқларга қандай таъсир қилади?

Buxgalter.uz илтимосига биноан «TRI-S-AUDIT» аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА батафсил тушунтириб берди.

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Бузилаётган кўчмас мулк учун компенсацияга солиқ солишда нимага эътибор қаратиш ҳақида Светлана Голосованинг фикри

Ҳозир бузиш чоғида компенсация/қоплаш суммасига даромад ва юридик шахсларда қўшилган қиймат солиғи, жисмоний шахсларда эса – жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солиш объекти сифатида қаралади. Бу адолатсиз ва нотўғри деб ҳисоблайман.

Кўчмас мулк объектининг йўқотилиши одатда юридик шахс ҳамда жисмоний шахс учун бойлик, компенсация эса – наф олиш ҳисобланмайди. Шу боис ушбу ҳолатда наф ҳақида гапириш нотўғри бўлади: юридик шахс мазкур ҳудудда йўлга қўйилган бизнесни йўқотади ва янги ҳудудда ушбу бизнес шунчалик муваффақиятли бўлиши, у ерга айнан шу мижозлар келиши ва янги мижозлар орттирилиши аниқ эмас. Жисмоний шахс учун ҳам одатдаги яшаш жойи ўзгаради. Кўпинча улар ер участкасидан квартирага кўчиб ўтишади, бу кўпчилик учун унчалик қулай эмас, ёки одатдаги жойдан узоқроқдан ер участкаси олишади.

Баҳоловчи компаниялар бузилаётган объектларнинг бозор қийматини солиқларни ҳисобга олмаган ҳолда баҳолашни амалга оширади ва фойда солиғи ёки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш компенсация суммасини солиқ суммасига камайтиради ва тенг қийматдаги кўчмас мулк объектини сотиб олиш ёки олиш имконини бермайди. Бу Президентнинг 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5490-сон Фармонида баён этилган тамойилларни бузади. Ва мавжуд ёндашувлардан анча адолатли ёндашувлар фойдасига воз кечиш борасида қўшимча далилдир.

 

Қонунга мувофиқ қандай ҳисобга олиш ва солиқлар солиш лозим

 

Маълумот учун

Кўчмас мулк объектини бузиш бухгалтерия ва солиқ ҳисобида қуйидагилар билан тартибга солинади:

1) Уй-жой кодекси;

2) Солиқ кодекси;

3) “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун ;

4) “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонун ;

5) Президентнинг 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5490-сон Фармони;

6) “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон ВМҚ;

7) асосий воситалар бўйича миллий ёки халқаро стандартлар;

8) Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисида низом (29.08.2004 й. АВ рўйхат рақами 1401-сон);

9) Олий суд Пленумининг 2001 йил 14 сентябрдаги “Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 22-сон қарори;

10) бузилаётган кўчмас мулк объекти мулкдори ва ҳокимлик ёки бевосита қурувчи билан тузиладиган шартнома.

 

Кўчмас мулки бузиш остига тушган шахсда ҳисобга олиш ва солиқ солиш жараёнлари

Бундай операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини 21-сон БҲМС (23.10.2002 й. АВ рўйхат рақами 1181-сон) асосида кўрсатамиз.

Агар шартномага асосан юридик шахсга шунга ўхшаш бино ёки ер участкаси тақдим этилса ёхуд баҳоланган бозор қийматига тенг компенсация тақдим этилса, бу ҳолда мулкдор кўчмас мулк объектини йўқотади. Аммо потенциал тарзда шунга ўхшаш мол-мулкни сотиб олиш учун маблағлар ёки шунга ўхшаш мол-мулкни олади.

Бухгалтерия ҳисобида йўқотилган мол-мулк тегишли давлат органлари қарорига биноан асосий воситаларни тугатиш сифатида бошқа маъмурий харажатлар счётида акс эттирилади.

Якуний сальдо 9310 -“Бошқа даромадлар” счётига ёки 9430 -“Бошқа операцион даромадлар” счётига олиб борилади.

Пул маблағлари тарзида компенсация олишда:

Бошқа кўчмас мулк объектини олишда:

Бир вақтнинг ўзида олинган ёки сотиб олинган кўчмас мулк объекти суммасига:

Бу реализация қилиш эмас, балки кўчмас мулк объектини тугатиш эканлиги боис, юридик шахсда ҚҚС солиш объекти юзага келмайди, сабаби СКнинг 238-моддаси 1-қисми 1-банди шартлари бажарилмаяпти.

Йўқотилган мол-мулк ўрнига мол-мулк олишда юридик шахс бир вақтда ҚҚС суммаси кўрсатилган ҳолда мол-мулкнинг қийматини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура олиши мумкин. ҚҚС суммаси СКнинг 267-моддаси асосида ҳисобга олишга қабул қилинмайди ва компенсация сифатида олинган активнинг қийматига киритилади.

Агар компенсация суммаси активнинг баҳоланган бозор қийматига тенг бўлса, фойда солиғи бўйича ҳам солиқ солиш объекти юзага келмайди. Агар компенсация суммаси юқори бўлса, олинган сумманинг бозор қиймати бўйича баҳолашдан ортиқ қисми бошқа даромадлар сифатида акс эттирилиши керак ва фойда солиғи солиниши лозим.

СКнинг 304-моддаси 8 ва 10-бандларини қўллаш лозим, сабаби ҳокимликлар Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи органи ҳисобланади. Яъни, бу ҳолда баҳоланган бозор қийматига тенг сумма 88ХХ-счётига, ошиш суммаси эса – 93ХХ-счётига олиб борилади.

Шуни инобатга олиш лозимки, кўчмас мулк объектининг чиқиб кетишидан кўрилган зарар СКнинг 317–моддаси 31–бандига асосан фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланмайдиган харажат ҳисобланади, сабаби мазкур ҳолда мол-мулк нархининг қадрсизланиши содир бўлган.

 

Дарвоқе

Жисмоний шахсларда, юридик шахсларда бўлгани каби, йўқотилган кўчмас мулк объекти ўрнига янгиси олинган тақдирда солиқ солиш объекти юзага келмайди, сабаби уларга ижтимоий нормадан кам бўлмаган майдонга эга бўлган тенг қийматли бошқа қулай уй-жой мулк қилиб берилади ҳамда дов-дарахтларнинг қиймати тўланади. Пулли компенсация олинган тақдирда ҳам солиқ солинадиган даромад юзага келмайди ва СКнинг 378-моддаси 7-бандидаги истиснолар мазкур операцияга нисбатан ҳам қўлланмаслиги керак.

 

Бузилиши лозим бўлган кўчмас мулк объекти билан ер участкасини олган қурувчида ҳисобга олиш ва солиқ солиш

Агар кўчмас мулк объектини бузиш ва олдинги эгасига кўчмас мулк объектининг бозор қийматини компенсация қилиш бўйича мажбурият қурувчи зиммасига юклатилса, компенсация қилишнинг бир нечта вариантлари юзага келиши мумкин:

  • пул маблағлари;
  • фойдаланишга киритишга қадар харажатларни амалга оширган ҳолда барпо этилаётган кўчмас мулк объектида турар ёки нотурар жой тақдим этиш (турар ёки нотурар жойнинг собиқ мулкдори учун ижара, ашёларни ташиш харажатлари ва ҳоказо).

Қурувчи ҳокимлик ва ҳокимлик томонидан ваколат берилган баҳоловчи комиссия билан келишган ҳолда кўчмас мулкнинг собиқ мулкдори билан шартнома тузади, унда қоплаш/компенсация тури кўрсатилади: пул маблағлари, шунга ўхшаш кўчмас мулк.

Компенсациянинг барча суммаси 20ХХ–“Қурилиш объекти (объектлари)” счётининг дебети бўйича акс эттирилади. Яъни – агар ушбу компенсациялар суммаси ажратилган ер участкасида барпо этиладиган барча объектларга тақсимланса. Агар бир нечта кўчмас мулк объектлари қурилса, компенсация суммаларини тақсимлаш базасини аниқлаш мақсадга мувофиқ бўлади: смета қийматига мутаносиб равишда, барпо этиладиган объектлар сонига мутаносиб равишда ёки мазкур тақсимлашга анча мувофиқ келадиган бошқа мезонни танлаш. Тегишинча, компенсация суммалари танланган мезон асосида қурилиш объектлари бўйича “Асосий ишлаб чиқариш” счёти субсчётларига тақсимланади. Олинган ер участкасида бузилиши лозим бўлган қурилиш объектлари сони маълумлиги, уларнинг бозор қиймати аниқланганлиги боис, компенсация суммаларини, улар қурувчи томонидан тўланганлиги ёки кейинчалик тўланишидан қатъи назар, дарҳол юқорида кўрсатилган тартибда барпо этилаётган кўчмас мулк объектлари қийматига киритиш тавсия қилинади. Бу таннархни тўғри шакллантириш имконини беради.

  • Дебет 20ХХ   Кредит 6990 – компенсация суммасига.
  • Дебет 6990   Кредит 5110 – уни тўлашда.

Бошқа кўчмас мулк объектини сотиб олиш ҳисобига қарздорликни сўндиришда:

Олинган ва тўланган ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга олинади. Товар сотиб олиниб, реализация қилинаётганлигини инобатга олган ҳолда, реализация қилиш суммасига ҚҚС ҳисобланади.

Агар шартномага асосан қурувчи компенсацияни ушбу участкада барпо этилаётган қурилиш объекти билан амалга оширса, у ҳолда компенсация суммасига:

Ушбу сумма қурилиш якунлангунга қадар кредиторлик қарзи сифатида ҳисобга олинади.

Қурилиш якунланганидан ва қурилиш объекти фойдаланишга киритилганидан сўнг шартномага асосан топшириладиган кўчмас мулк объекти қуйидаги тартибда акс эттирилади:

Реализация қилиш бўйича айланмага ҚҚС солинади. Етказиб берувчиларга тўланган ҚҚС суммаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда ҳисобга олишга қабул қилинади.

Агар ажратилган ер участкасида маъмурий бино қурилса, 20ХХ-счёти ўрнига 08ХХ-“Капитал қурилиш” счётидан фойдаланиш керак ва компенсациялар суммалари капитал қўйилмалар қийматини оширади. Бузиш вақтида олинган материалларни сотишдан олинган тушум суммалари капитал қурилиш ва асосий ишлаб чиқариш счётларини камайтиради.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

 

 


Асосий воситалар Асосий воситалар Асосий воситалар /ru/publish/doc/text194477_kuchmas_mulkni_buzish_hisobga_olish_va_soliqlar_solish