Полезное для бухгалтера в декабре:
Товар-транспорт юк хатлари электрон шаклда бўлади
2024 йилда электрон ТТЮ мажбурий бўлади. Товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди (21.12.2023 й. 673-сон ВМҚ).
Электрон ТТЮ:
- 2024 йил 1 апрелдан бошлаб – йирик солиқ тўловчилар учун;
- 2024 йил 1 июлдан бошлаб – барча хўжалик юритувчи субъектлар учун мажбурий бўлади.
Юк жўнатувчи ЭҲФни электрон ТТЮ билан бир вақтда шакллантириши керак. ЭҲФни шакллантириш чоғида унда ТТЮнинг idсини кўрсатиш керак ва товар тўғрисидаги барча маълумотлар ҳисобварақ-фактурада автоматик тарзда шакллантирилади.
Юкларни ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар акс эттирилган электрон ТТЮ бўйича ташиш сохта ҳужжатлар бўйича ташиш ҳисобланади ва Солиқ кодексининг 223-моддасига (“Солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш”) асосан жавобгарликка сабаб бўлади.
Электрон ТТЮ:
- ЭРИсидан фойдаланган ҳолда, электрон ҳужжат айланиш тизими операторларининг ахборот тизими орқали шакллантирилади;
- солиқ хизмати органларининг маълумотлар базасида камида 5 йил давомида сақланади. Бунда шартномада юк хатларининг амал қилиш муддати 5 йилдан кўп бўлганда, шартноманинг амал қилиш муддати тугагунга қадар сақланади.
Техник носозликлар юзага келганда, ТТЮ қоғоз шаклида расмийлаштирилади. Бунда, носозлик тизим оператори томонидан расман тасдиқланган тақдирда у бартараф этилгандан сўнг 5 календарь куни ичида қоғоз шаклида кўрсатилган сана билан ахборот тизимига киритилиши лозим.
❖
Шунингдек, электрон ТТЮга ким биринчилардан бўлиб ўтганлиги ҳақида ўқинг.