Норезидентнинг доимий муассасаси фойда солиғини қандай тўлаши керак

22.05.2024
author avatar

Дильшод СУЛТАНОВ

солиқ солиш ва молиявий ҳисоб бўйича эксперт
author avatar

Радмила КАРИМОВА

солиқ маслаҳатчиси

Тавсияда:

– норезидентнинг доимий муассасаси ташкил этилиши;
– доимий муассаса томонидан фойда солиғи ҳисоб-китоби;
– доимий муассаса томонидан фойда солиғини тўлаш ва у бўйича ҳисобот.

 

Норезидентнинг доимий муассасаси ташкил этилиши

Агар хорижий компания Ўзбекистон ҳудудида хизматлар кўрсатса ёки ишларни бажарса, ушбу фаолият норезидентнинг доимий муассасасини ташкил этаётган ёки ташкил этмаётганини аниқлаш лозим.

Доимий муассаса (ДМ) юридик шахс эмас, бу шунчаки Ўзбекистон ҳудудида фаолиятни амалга ошираётган норезидент компания эга бўладиган солиқ мақоми. Ушбу мақом:

  • фақат солиқ солиш мақсадида фойдаланилади;
  • ўзининг ёки ёлланган ходимлар орқали Ўзбекистон ҳудудида «жисмонан» ҳозир бўлган хорижий компания фаолиятига нисбатан қўлланилади.

Хорижий компаниянинг Ўзбекистон ҳудудида ҳозир бўлганини қуйидагича асослаш мумкин: 

  • хизматлар кўрсатади, ишлар бажаради;
  • жой, ускуна, омборхона ва бошқаларга эга бўлади;
  • Ўзбекистон резиденти – жисмоний ёки юридик шахсга ўзининг номидан шартнома имзолашни топширади, шунинг натижасида мамлакатимизда даромадга эга бўлади. 
Эътибор беринг
ДМ ташкил этилган ҳолатда солиқ мажбуриятларини норезидент мустақил равишда бажаради. Агар ДМ ташкил этилмаса, Ўзбекистондаги манбалардан даромад оладиган норезидент учун солиқлар даромадларни тўловчи манба – солиқ агенти томонидан тўланади.

Қуйидагиларга асосан ДМ ташкил этилаётганлигини аниқланг: 

  • СК 36-моддаси;
  • иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартноманинг 5-моддаси, агар норезидентнинг давлати билан бундай битим тузилган бўлса.
Эътибор беринг
Агар норезидентнинг фаолияти СК ёки халқаро шартномага мувофиқ ДМ ташкил этилишига олиб келса, у ўзи мустақил равишда солиқ ҳисобида туришга мажбур. Бу ҳолда норезидентга даромад тўловчи корхона даромадга солиқ солишдан озод этиш ёки пасайтирилган ставкани қўллаш кўринишидаги халқаро шартноманинг солиқ имтиёзларини қўллашга ҳақли эмас.
Buxgalter.uz тавсия қилади

Норезидентга даромад тўлашдан олдин ДМ сифатида солиқ ҳисобига қўйилганлиги тўғрисида солиқ органи томонидан тасдиқланган маълумотнома сўранг . Ушбу маълумотнома корхонангизга тўлов манбаида солиқ ушламаслик имконини беради.

ДМ ташкил этаётган норезидент солиқ ҳисобига туриши лозим, лекин буни...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro