Нақд пул билан операциялар қандай амалга оширилади

28.08.2026
author avatar

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассислари

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими
author avatar

Дилором САИДОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– нақд пулни кассага қабул қилиш:
   нақд пул кассага қабул қилингандаги ҳаракатлар;
   нақд пул кирим қилинганини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш;
– ҳисоб-китоб ҳисобрақамидан пул олишдан кўзланган мақсадлар;
– ҳисоб-китоб ҳисобрақамидан пул олиш:
   нақд пул олиш учун комиссияни ҳисобга олиш;
– пулни кассадан бериш:
   нақд пул кассадан берилгандаги ҳаракатлар;
   пулни ишончнома асосида бериш;
   кассадан нақд пул берилишини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш;
– касса қолдиғи лимити;
– нақд пулни банкка топшириш:
   банкка нақд пул топширилишини расмийлаштириш;
   нақд пулнинг банкка топширилишини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш;
– нақд пул сақланишини таъминлаш;
– касса ҳужжатларини сақлаш муддатлари;
– касса операциялари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилмаслик учун жавобгарлик.

 

Эътибор беринг
Тавсияга Президентнинг 27.08.2026 йилдаги ПФ-175-сон Фармонига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган.

Юридик шахслар қуйидагилар билан ҳисоб-китоб қилганда ёки операцияларни бажарганда нақд пулдан фойдаланади:

  • жисмоний шахс билан (товарлар, ишлар, хизматларни сотишда нақд пул қабул қилиш, товарларни қайтаришда нақд пул бериш, ишлар ва хизматларни қабул қилишдан бош тортилганда);
  • ходимлар билан (иш ҳақи, мукофот пули ва нафақани тўлашда, хизмат сафари учун нақд пулни ҳисобдор шахсга беришда, ортиқча берилган нақд пуллар ва ҳисобдор шахслар фойдаланмаган суммалар қайтариб олишда);
  • таъсисчилар – жисмоний шахслар билан (устав капиталига улушларни қабул қилиш ва қайтаришда, қарзлар, текинга берилган молиявий ёрдамлар, дивидендлар тўлашда);
  • маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва товарларни сотувчилар билан;
  • банк билан (банк кассасига нақд пул топширишда ва банк ҳисобварағидан уни олишда).

Қонунчиликда корхона ва ташкилотларнинг якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари билан нақд пулда ҳисоб-китоб қилиши тақиқланмаган. Лекин амалиётда улар фақат пул ўтказиш орқали ҳисоб-китобларни амалга оширяптилар, чунки банк бу мақсадлар учун нақд пул ажратмайди, келиб тушаётган нақд пул тушумини эса инкассация қилиш керак.

Маълумот учун

Товар ва хизматлар учун тўловларни нақд пул шаклида амалга ошириш мумкин бўлган чегаравий миқдор – 400 БҲМ . Тўловлари фақат нақдсиз шаклда амалга ошириладиган товар ва хизматлар бундан мустасно .

Касса операцияларини амалга оширишнинг умумий...

lock

Батафсил ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг