Корхонанинг айланма маблағлари қандай тўлдирилади

20.03.2024
author avatar

Асал ХАШИМОВА

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими бошлиғи
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– айланма маблағларни тўлдиришнинг қандай усуллари мавжуд;
– муассиснинг қўшимча ҳиссаси қандай ҳисобга олинади:
   УФга ҳисса киритилганда қандай солиқларни тўлайди:
        маблағларни олувчи;
        муассис;
– қарз маблағлари олиниши қандай ҳисобга олинади:
    қарз бўйича қандай солиқларни тўлайди:
         қарз олувчи;
         қарз берувчи;
– беғараз ёрдам олиниши қандай ҳисобга олинади:
     беғараз ёрдам бўйича қандай солиқларни тўлайди:
         ёрдам олувчи;
         ҳадя қилувчи.

 

Айланма маблағлар – битта ишлаб чиқариш цикли давомида истеъмол қилинадиган корхона активлари. Айланма маблағлар қуйидагиларни ўз ичига олади: пул маблағлари, товарлар, хом ашё ва материаллар, ёқилғи, ярим тайёр маҳсулотлар, эҳтиёт қисмлар ва активларнинг бошқа турлари.

Айланма маблағларни тўлдириш усуллари

Корхонанинг айланма маблағларини қуйидаги йўл билан тўлдириш мумкин:

  • муассисларнинг устав фондига (УФ) қўшимча ҳиссаларни киритиши;
  • қарз олиш;
  • беғараз ёрдам олиш.

Муассиснинг қўшимча ҳиссасини ҳисобга олиш

УФ тўлиқ шакллантирилганидан сўнг корхона муассислари пул маблағлари ёки мол-мулк кўринишида қўшимча ҳиссаларни киритишлари мумкин.

Қуйидагилар асосида қўшимча ҳиссалар ҳисобига устав фондини кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилинади:

  • муассиснинг қарори, агар у жамиятнинг ягона иштирокчиси (муассиси) бўлса;
  • муассислар умумий йиғилишининг баённомаси, агар жамиятда 2 ёки ундан ортиқ муассис бўлса.

Қўшимча ҳисса киритиш масаласи муассисларнинг умумий йиғилишида муҳокама қилинади. Ушбу масала юзасидан ижобий қарор қабул қилиш учун жамият иштирокчилари умумий овозлари сонининг камида 2/3 қисмининг розилиги зарур 

Эътибор беринг
Жамиятнинг уставида бундай қарорни қабул қилиш учун овозларнинг бундан кўпроқ сони зарурлиги белгиланиши мумкин. Шу сабабли, агар муассислардан бири УФдаги ўз...
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro