Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботлари қандай тақдим этилади

25.04.2024
author avatar

Гулнора НИЗАМУТДИНОВА

Солиқ қўмитаси бошқармаси бошлиғи
author avatar

Дилором САИДОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатлари;
– Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш чоғида нималарга эътибор бериш лозим;
– Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш тартиби.

 

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботлари қачон тақдим этилади  

Айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ даври – календарь йил, ҳисобот даври – бир ой .

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботларини ДСИга тақдим этинг :

  • ҳар ойда – ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай;
  • йил якунлари бўйича – кейинги йилнинг 15-февралидан кечиктирмай.

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш чоғида нималарга эътибор бериш лозим

Эътибор беринг

2024 йилдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботлари (коди 10104_33) автоматик равишда тўлдирилади. Ҳисоботда қўлда тўлдирилиши мумкин бўлган ҳаворанг катаклар назарда тутилмаган. Энди нафақат даромадлар ЭҲФ, онлайн-НКТ, БЮД ва маркетплейслар маълумотлари асосида акс эттирилади, балки солиқ базаси солиқ органларига мурожаат йўллаш орқали камайтирилади.

Ҳисоботни тўлдиришдан олдин:

1) ўтган ой учун барча ЭҲФни расмийлаштиринг;

2) барча даромадларингиз Ҳисоб-китобда акс эттирилган-акс эттирилмаганини солиштириш учун Ҳисоб-китобга бириктирилган ҳужжатлар рўйхатини олинг

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro