Полезное для бухгалтера в декабре:
МҲХСга ўтган корхоналар қайси счётлар режасидан фойдаланиши керак
Турли тармоқлар корхоналари бухгалтерлари ва ОТМ ўқитувчилари МҲХС асосида молиявий ҳисобни юритадиган ташкилотлар бухгалтерия ҳисобининг қайси счётлар режасидан фойдаланиши керак деб сўрашмоқда.
Ўз БАМУ раиси Миновар ТУЛАХОДЖАЕВА тавсиялар берди:
– БҲМС таркибида “Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси” стандарти мавжуд. Ушбу Счётлар режаси банк тизими ва бюджет ташкилотларидан ташқари барча корхоналар ва тадбиркорлик тузилмаларида қўллаш учун тавсия қилинган.
У мослашувчан – зарурият бўлганда унга у ёки бу фаолият турининг ўзига хос хусусиятларини тавсифловчи қўшимча счётларни киритиш мумкин.
МҲХС таркибида, бизга маълумки, счётлар режаси мавжуд эмас. Уни, МҲХС мантиғига кўра, ҳисобга олиш субъектининг ўзи тузиши керак.
Аммо Ўзбекистонда бухгалтерлар ва солиқ органлари тавсия қилинган счётлар режаси асосида бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича узоқ тажрибага эга. 21-сон БҲМСга мувофиқ тавсия қилинган счётлар режаси бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш тажрибасини ҳисобдан чиқариш мақсадга мувофиқ эмас.
2022 йил апрель ойида Ўз БАМУ томонидан ўтказилган сўров натижалари буни яна бир бор тасдиқлади. Сўровда 115 нафар киши иштирок этди. Қуйида унинг натижалари:
Тезис |
Сўров натижалари |
|
«Ҳа» |
«Йўқ» |
|
МҲХСни қўллайдиган корхоналар учун бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини амалдаги 21-сон БҲМС асосида тайёрлаш мақсадга мувофиқ |
101 |
14 |
МҲХСни қўллайдиган корхоналар учун бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси тавсиявий хусусиятга эга бўлиши керак |
83 |
26 |
Ҳар бир корхона зарурият бўлганда кейинчалик янгилаш билан – қўлланиладиган Бухгалтерия ҳисобининг ишчи счётлар режасини тасдиқлаши шарт |
81 |
34 |
МҲХСни қўллайдиган корхоналар учун бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси Молия вазирлиги томонидан бухгалтерлар ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан келишилган ҳолда тасдиқланади |
76 |
19 |
МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш даврийлиги ва муддатини ҳар йиллик асосда 15 июнгача деб белгилаш мақсадга мувофиқдир |
63 |
51 |
МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни давлат солиқ хизмати органларига ҳар чоракда ва 2025 йилдан бошлаб йил якунлари бўйича тақдим этиш мақсадга мувофиқ |
39 |
76 |
МҲХС бўйича молиявий ҳисоботнинг намунавий шакллари Молия вазирлиги томонидан бухгалтерлар ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан келишилган ҳолда тасдиқланади |
91 |
24 |
МҲХС бўйича молиявий ҳисоботнинг шакллари Молия вазирлиги томонидан қўллаш учун таклиф қилинади ва тавсиявий хусусиятга эга |
82 |
33 |
МҲХС бўйича молиявий ҳисоботнинг шакллари МҲХСни қўллайдиган корхоналар учун стандарт ва ягона бўлиши керак эмас |
64 |
49 |
Корхоналарда МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузишда МҲХСга асосан ахборот мавжуд бўлмаган сатрларни чиқариб ташлаш ҳуқуқи бўлиши керак |
97 |
18 |
Корхоналарда МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузишда МҲХСга асосан ахборотни ёритиб бериш учун қўшимча сатрларни қўшиш ҳуқуқи бўлиши керак |
102 |
13 |
Ўз БАМУ экспертлари сўров натижаларини ҳисобга олган ҳолда амалдаги 21-сон БҲМС асосида ва тузилмаси бўйича МҲХСга асосан ахборотни ёритиб бериш учун зарур бўлган қўшимча счётларни қўшган ҳолда Счётлар режасини тайёрлашди.
❖
МҲХС бўйича ҳисоб юритишда Ўз БАМУ томонидан қўллаш учун тавсия қилинган счётлар режасини юклаб олинг
Ўз БАМУ экспертлари қуйидагилар таклиф қилинган Счётлар режасининг афзалликлари деб ҳисоблашади:
- МҲХС бўйича счётлар режасига ўтишда молиявий ҳисобнинг автоматлаштирилган дастурларини («1С-Бухгалтерия» ва бошқалар) мослаштириш учун минимал харажатлар;
- 21-сон БҲМС Счётлар режасининг қулай тузилмасини сақлаб қолиш ва бир вақтнинг ўзида МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни трансформация қилиш учун бўш счётларнинг мавжудлиги;
- Ўзбекистоннинг барча корхоналари учун яқин келажакда барча корхоналар МҲХСга ўтишини ҳисобга олган ҳолда – одатдаги намунавий тузилмани ва бухгалтерия ҳисоби счётлари рақамларини сақлаб қолиш.