Меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузган ходимни ишдан бўшатиш тартиби

05.05.2024
author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– мажбуриятларни бир марта қўпол равишда бузганлик учун ишдан бўшатиш қоидалари;
– мажбуриятларни бир марта қўпол равишда бузиш ҳолларининг намунали рўйхати;
– мажбуриятларни бузганлик учун меҳнат шартномасини бекор қилиш муддати;
– ходимнинг ишдан бўшатилишини расмийлаштириш;
– алоҳида асосларга кўра ишдан бўшатишнинг ўзига хос хусусиятлари.

 

Меҳнат мажбуриятлари бузилганлиги муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилишнинг умумий қоидалари

Ходим бунгача интизомий жазога тортилган-тортилмаганидан қатъи назар, иш берувчи уни меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги учун ишдан бўшатиши мумкин. Меҳнат шартномаси МК 161-моддаси 2-қисми 5-бандига кўра бекор қилинади ва МК 312-моддасида кўрсатилган интизомий жазо чораларидан бири ҳисобланади. 

Ушбу асосга кўра қонуний равишда ишдан бўшатиш учун ташкилотнинг Ички меҳнат тартиби қоидаларида (ИМТҚ) бир марта содир этганлик учун ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин бўлган мажбуриятларни қўпол равишда бузиш ҳоллари рўйхати қайд этилган бўлиши керак. Бу масалада бошқача тартиб амал қиладиган алоҳида тоифадаги ходимлар бундан мустасно.

Чунончи, ташкилот раҳбарига нисбатан мажбуриятларни қўпол равишда бузиш ҳоллари рўйхати унинг ташкилот мулкдори билан тузилган меҳнат шартномасига киритилади. МК 161-моддаси 2-қисми 5-бандига кўра айрим тоифадаги ходимлар (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари, ҳарбий хизматчилар, давлат хизматчилари ва б.) эса интизом тўғрисидаги уставлар ва низомларни қўллаган ҳолда ишдан бўшатилади . Микрофирмалар ИМТҚни қабул қилмасликка ҳақли . Бу ҳолда содир этилганлиги учун меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйиладиган меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилишлари рўйхати бевосита микрофирма ходимларининг меҳнат шартномаларида...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro