Ижарага олинган автомобиль ЙТҲга учраса: бухгалтерия ҳисоби, солиқ оқибатлари

preview

«Корхона автомобилни юридик шахсга ижарага берди. Ижара шартномасига асосан ижарага олинган автомобиль бўйича барча харажатларни ижарага олувчи амалга оширади. Автомобиль бошқа транспорт воситаси билан тўқнашув содир этиб, ЙТҲга учради. Суд жараёнлари тугагунига қадар ижарага олувчи автомобилни ўз ҳисобидан таъмирлади. Ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича суд учинчи шахсни айбдор деб топди, унинг суғурта компанияси суд қарорига асосан етказилган зарарни ижарага берувчи корхонага тўлаб берди.

Ижарага берувчи ижарага олувчига суғурта компаниясидан келиб тушган суммани нима асосида ўтказиб бериши керак? Бу ҳолда ижарага берувчи ва ижарага олувчи қандай бухгалтерия ўтказмаларини амалга оширишлари керак? Солиқ оқибатлари юзага келадими.

Саволларга «Жавоб берамиз!» хизмати эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:

 

Внимание

Керакли тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Ижарага олувчи ижара шартномаси амал қилиб турган бутун муддат давомида ижарага олинган транспорт воситасини тегишли ҳолатда сақлаб туриши, жумладан уни жорий таъмирлашни, шунингдек, агар шартномада бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса, капитал таъмирлашни ҳам амалга ошириши шарт .

Ижарага берилган транспорт воситаси ҳалокатга учраган ёки шикастланган тақдирда, агар ижарага берувчи транспорт воситаси қонун ёки шартномага мувофиқ ижарага олувчи жавобгар бўладиган ҳолатларда ҳалокатга учраганини ёки шикастланганлигини исбот қилса, ижарага олувчи етказилган зарарни ижарага берувчига тўлаши шарт .

Кўриб чиқилаётган ҳолатда автоҳалокат ижарага олувчининг айби билан содир бўлмаган, бу суд қарори билан тасдиқланган. Етказилган зарар айбдор томонидан қопланиши керак.

Ушбу вазиятда ижара шартномасига қўшимча келишув расмийлаштириш мумкин. Бу асосда ижарага берувчи суғурта компаниясидан олинган маблағларнии ижарага олувчига ўтказиб бериши мумкин.

 

Бухгалтерия ҳисоби

1. Ижарага берувчида

Хўжалик операциясининг мазмуни

Дебет

Кредит

Қуйидагилар акс эттирилди:

– айбдор шахс қоплаши лозим бўлган қарз;

– ушбу суммани ижарага олувчига ўтказиш бўйича қарз

4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари» (айбдор шахснинг қарзи)

6990 «Бошқа мажбуриятлар» (ижарага олувчига қарз)

Суғурта компаниясидан зарарни қоплаш суммаси келиб тушди

5110 «Ҳисоб-китоб счёти»

4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари» (айбдор шахснинг қарзи)

Келиб тушган сумма ижарага олувчига ўтказилди

6990 «Бошқа мажбуриятлар» (ижарага олувчига қарз)

5110 «Ҳисоб-китоб счёти»

 

2. Ижарага олувчида:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Дебет

Кредит

Ижарага олинган автомобиль таъмирланди

9430 «Бошқа операцион харажатлар»

6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (автотаъмирлаш корхонаси)

Ижарага берувчи ўтказадиган суғурта суммасини қоплаш акс эттирилди

4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари»

9390 «Бошқа операцион даромадлар»

Ижарага берувчи суғурта суммасини қоплади

5110 «Ҳисоб-китоб счёти»

4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

Солиқ оқибатлари

1. Ижарага берувчида:

Ушбу вазиятда автомобиль эгаси – ижарага берувчи саналади. Учинчи шахснинг қарзини суғурта компанияси қоплаб берди. Ижарага берувчи, ўз навбатида, ушбу суммани ижарага олувчига ўтказди, шу боис ижарага берувчида солиқ оқибатлари юзага келмайди.

 

2. Ижарага олувчида:

Агар ижарага олувчи автомобилни ўз ҳисобидан таъмирлашда фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда ушбу таъмирлаш харажатларини чегириб ташлаган бўлса, ижарага берувчи томонидан ўтказилган пулни у жами даромад таркибига киритиши ва фойда солиғи солиши керак . Агарда таъмирлашда у харажатларни чегириб ташламаган бўлса, қоплаш суммасига солиқ солинмайди.

Тўлаб берилган сумма ижарага олувчининг таъмирлаш харажатларини тўлиқ қопламаслиги мумкин. Бу ҳолда қопланмай қолган харажатлар иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган деб тан олинса, ижарага олувчи фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда уларни чегириб ташлайди .

 

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ru/publish/doc/text200795_ijaraga_olingan_avtomobil_ythga_uchrasa_buhgalteriya_hisobi_soliq_oqibatlari