Полезное для бухгалтера в декабре:
2024 йил август ойи учун бош бухгалтер режаси
5 август:
- банклар томонидан 2024 йил июлда Ўзбекистон норезидентларига тўланган даромадлар (дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадлар бундан мустасно) бўйича фойда солиғини тўлашнинг сўнгги куни .
7 август:
Тавсия қиламиз:
9 август:
- чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан 2024 йил август учун алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни .
10 август:
- Марказий қимматли қоғозлар депозитарийси томонидан 2024 йил июлда у ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акциялар билан битимлар ҳақида маълумот тақдим этишнинг сўнгги куни ;
- 2024 йил июль учун акциз солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва уни тўлашнинг сўнгги куни ;
- айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2024 йил август учун мол-мулк солиғи бўйича йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни .
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;
- айланмадан солиқ тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2024 йил август учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни .
Айланмадан солиқ тўловчилар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;
- 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бор болани тарбиялаётган ота-онанинг бирига қўшимча дам олиш куни учун юридик шахснинг қўшимча тўлови бўйича харажатларини қоплаш учун Пенсия жамғармасидан маблағ (нафақа) олиш учун 2024 йил июль учун ариза тақдим этишнинг сўнгги куни. 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-онанинг бирига ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга ойига битта қўшимча дам олиш куни берилади. Бу кун учун иш берувчи давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўлайди .
14 август:
- 2024 йил июль учун ШЖБПҲ тўловлари бўйича реестрларни тақдим этиш ва бадалларни тўлашнирнг сўнгги куни .
Тавсия қиламиз:
15 август:
- 2024 йил июль учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни .
ЖШДС жисмоний шахсга даромадларни тўлаш билан бир вақтда, бироқ солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади;
Солиқ тўловчилар қатъий миқдордаги ЖШДСни тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёки оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўлайдилар;
- 2024 йил июль учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни (қатъий суммада айланмадан солиқ тўловчилар бундан мустасно, улар ҳисобот тақдим этишдан озод қилинган) ;
- Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2024 йил июль учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни .
16 август:
- Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2024 йил сентябрь ойидан бошлаб солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органига қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашга ўтиш тўғрисида хабарномани тақдим этишнинг сўнгги куни* .
Бунда солиқ тўловчилар навбатдаги солиқ давридан бошлаб қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашдан воз кечиш ва СК 467-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ставкалар бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашга қайтиш ҳуқуқига эга, бунинг учун навбатдаги солиқ даври (календарь йили) бошланишидан камида 10 кун олдин рўйхатдан ўтган жойдаги солиқ органларига хабарнома тақдим этиш керак бўлади.
Тавсия қиламиз:
20 август:
- 2024 йил июль учун ҚҚС тўловчи солиқ агентлари томонидан ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва уни тўлашнинг сўнгги куни:
– чет эллик шахслардан харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ;
– давлат мулки билан операциялар бўйича .
ҚҚС тўловчиси бўлмаган солиқ агентлари солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай ҳисобот тақдим этадилар ;
- 2024 йил июль учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва тўлаш зарур ;
- 2024 йил июль учун солиқ агентлари томонидан дивиденд ва фоизлар бўйича солиқ суммаси тўғрисида ҳисобот тақдим этиш зарур (қатъий суммада айланмадан солиқ тўловчилар бундан мустасно, улар ҳисобот тақдим этишдан озод қилинган) . Солиқнинг ўзи дивиденд ва фоизлар тўланган санадан кечиктирмай бюджетга тўланади;
- 2024 йил июль учун солиқ агентлари томонидан норезидентлар даромадлари бўйича солиқ суммалари тўғрисида ҳисобот тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ норезидентга даромад тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади ;
- солиқ даври учун солиқ суммаси 200 БҲМдан ошадиган айланмадан солиқ тўламайдиган юридик шахслар томонидан 2024 йил август учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни . Солиқ даври учун солиқ суммаси 200 БҲМдан кам бўлган айланмадан солиқ тўламайдиган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;
- 2024 йил июль учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни .
23 август:
- жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун тузатишларни ҳисобга олган ҳолда жами даромади 10 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан 2024 йил август учун фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни .
Агар ойлик бўнак тўлови суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, тегишли чоракда бўнак тўловлари тўланмайди. Жорий ҳисобот даври давомида жами даромади 10 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан янги ташкил этилганлар, бундай ошиш юз берган тўлиқ чорак ўтганидан кейин ойлик бўнак тўловларини тўлайдилар.
25 август:
- 2024 йил июль учун ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ёки касб касаллиги оқибатида тайинланган ва тўланган пенсиялар бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .
* Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар календарь кунларда белгиланмаган бўлса, иш кунларида ҳисобланади. Бунда қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган байрам куни деб тан олинмаган кун иш куни ҳисобланади .
** Агар муддатнинг сўнгги куни қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган кун деб тан олинган кунга тўғри келса, муддат тугайдиган кун дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган кундан кейинги иш куни ҳисобланади .