Фонд биржасидаги операциялар бўйича ЭҲФ расмийлаштириш керакми

preview

«Компания «Тошкент» РФБда қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширади. Солиқ идораси ҚҚС бўйича ҳисоботда реализацияни акс эттиришни сўрамоқда. Компания қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича ЭҲФ тақдим этилмаслигини, савдо қоидаларига кўра харидор ва сотувчи бир-бирини кўрмаслигини тушунтирмоқда. Шунингдек, бу операциялар қонунчиликка мувофиқ ҚҚСдан озод қилинган ва махфий хусусиятга эга. Аммо солиқ инспекторлари бу ҳолатни тушунмаяптилар ва тушунишни истамаяптилар, фақат «қандай қилиб ЭҲФ йўқ?» деб сўрашмоқда.

Махфийлик мезони ҳисоб-фактурани тақдим этмаслик учун асос бўла оладими? Агар ЭҲФ тақдим этилмаса, ҚҚС бўйича ҳисоботда реализацияни қандай акс эттириш керак?»

Вазиятни «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Шуҳрат ХУДОЙНАЗАРОВ тушунтириб берди:

Эътибор беринг

Материал пуллик базадан олинган, истисно тариқасида эълон қилинмоқда. Экспертларга ўз саволларингизни бериш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro обунасини расмийлаштиринг.

 

– Экспертнинг фикрича, махфийлик ҳисоб-фактурани тақдим этмаслик учун асос бўла олмайди, чунки ҳатто давлат сири ҳам бунга   сабаб бўла олмайди. Солиқ тўловчилар давлат сирига тегишли хўжалик операцияларини амалга оширганда, ҳисоб-фактуралар қоғоз шаклида расмийлаштирилади .

Солиқ солиш объектини аниқлаш мақсадида қимматли қоғозлар ва (ёки) муддатли битимларнинг молиявий воситалари билан операциялардан олинган даромадларга бир томонлама электрон ҳисоб-фактурани расмийлаштиринг .

 

 

 

 

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /ru/publish/doc/text202890_fond_birjasidagi_operaciyalar_buyicha_ehf_rasmiylashtirish_kerakmi