Полезное для бухгалтера в январе:
Жисмоний шахслардан хоналарни ижарага олишда ЖШДС: вазиятлар таҳлили
Юридик шахс жисмоний шахсдан хонани бир йил олдиндан тўлаш ёки йил охирида ижара ҳақини тўлаш шарти билан ижарага олса, унда автокамерал билан муаммолар бўлади.
Buxgalter.uz илтимосига кўра, вазиятни солиқ маслаҳатчиси Ирина ПОДОЛЬСКАЯ ва аудитор Наталья ТУРАЛИНОВА шарҳлаб берди:
Экспертларнинг муҳим тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
1-вазият. Бир йиллик ижарани олдиндан тўлаш
Компания жисмоний шахсдан тўлиқ йил учун олдиндан тўлаш шарти билан хонани ижарага олади. Бунда:
- йил бошида тўлиқ олдиндан тўлов амалга оширилади;
- ЖШДС тўлов санасида ҳисобланади ва ушлаб қолинади.
2-вазият. Ижара ҳақини йил охирида тўлаш
Шартномага кўра, компания ижара ҳақини йил охирида тўлайди:
- йил давомида ижарага берувчига тўловлар амалга оширилмайди;
- тўлов амалга оширилгунга қадар ЖШДС ушлаб қолинмайди.
Юзага келадиган муаммолар
1. Иккала компания ҳам E-ijara маълумотлари бўйича ижаранинг ойлик қийматидан ЖШДС тўлаш ҳақида мунтазам равишда хабарномалар олади.
2. Тақдим этилган тушунтиришларга қарамай, хабарномалар ҳар ойда такрорланади.
3. Компаниялар учун оқибатлар:
- солиқ рейтингининг пасайиши;
- олинмаган хабарномалар туфайли солиқлар бўйича олдиндан тўловни ўтказишни рад этиш.
Вазиятларнинг ҳуқуқий асосланиши
Солиқ қонунчилигига мувофиқ:
1. СК 375-моддасига асосан мулкни ижарага беришдан олинган даромад мулкий даромад сифатида таснифланади.
2. СК 367-моддаси 1-қисмига мувофиқ пул маблағларини амалда ўтказиш санаси мулкий даромад олиш санаси деб эътироф этилади.
Демак, кўриб чиқилган иккала вазиятда ҳам солиқ тўловчиларнинг ҳаракатлари қонунчилик талабларига тўлиқ мос келади. Рейтингни пасайтириш ёки ортиқча тўланган солиқларни ўтказиш ҳуқуқини чеклаш кўринишидаги санкцияларни қўллаш асоссиздир.
Автокамерал назорат хабарномалари бу ҳолларда шартномавий муносабатларнинг ўзига хос хусусиятлари ва Солиқ кодексида белгиланган даромад олиш санасини аниқлаш тартибини ҳисобга олмайди.