Банк муддати ўтган тўловни ўтказишни рад этса

preview

«Компания норезидент билан товар белгисидан фойдаланиш ҳуқуқи бўйича шартнома тузган. Норезидент ҳар ойда товар белгисидан фойдаланиш учун далолатномалар тақдим этади, шартнома бўйича тўлов йилда 1 марта амалга оширилади. 2023 йил учун кичик сумма ҳисобланган ва ҳамкор уни 2024 йил тўловлари билан бирга тўлашни ёзма равишда сўраган. Лекин хизмат кўрсатувчи банк энди 365 кун муддат ўтганлигини рўкач қилиб, 2023 йил учун тўловни ўтказишни рад этмоқда. Банк 2023 йил учун тўловни ўтказишни рад этиши асослими? Тўлов тўланмаганлиги учун судга мурожаат қилиши мумкин бўлган ҳамкор билан нима қилиш керак?»

Вазиятни «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Собир НУРБЕРДИЕВ тушунтирди:

Эътибор беринг

Материал «Жавоб берамиз!» пуллик базасидан, истисно тариқасида эълон қилинмоқда.

Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга кириш ҳуқуқини расмийлаштиринг.

 

– Банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида амалга оширилади  . Умумий асосларга кўра банк мижознинг маблағларни ўтказиш тўғрисидаги топшириқларини бажариши шарт. Бунда мижоз ва банк ўртасида тузилган шартномада хизмат кўрсатишнинг бу қисмига оид батафсил шартлар ёзилган бўлиши керак.

Банк импорт қилинган товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун Ўзбекистон тижорат банклари орқали пул маблағларини ўтказиш муддати 365 кундан ошмаслиги керак, деган асос билан тўловни ўтказишни рад этмоқда . Агар мижоз банкнинг қароридан норози бўлса, у Марказий банкка шикоят билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Норезидент-ҳамкор билан муносабатлар қисмида – ҳамкор вақт ўтганидан кейин қарзни тўлашга қарши эмаслиги ва мажбурий ундиришни талаб қилмаётганлигини ҳисобга олиб, компания асосий шартномага қўшимча келишув тузиши мумкин. Унда 2023 ва 2024 йиллар учун тўловларни маълум муддатгача (масалан, 2025 йил мартигача) тўлаши кераклигини кўрсатиш керак.

Бунда шартнома шартларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги маълумотлар қўшимча келишув билан қайд этилиши ва  ТСОЯЭТга шартномалар каби тартибда киритилиши кераклигини эсда тутиш лозим .

Эътибор беринг

Компаниялар кўпинча ўша контрагент билан янги шартнома бўйича тўлов қилишда контрагентнинг тайёр реквизитлари бўлган тўлов топшириқномалари нусхаларини текширмасдан фойдаланадилар. Бунда қандай муаммолар юзага келиши мумкин ва уларни қандай ҳал қилиш мумкин, тавсияда ўқинг.

Хато ўтказилган пулни қандай қайтариш ҳақида тавсияда ўқинг.

 

 

 

Юридик шахслар фаолияти Юридик шахслар фаолияти Юридик шахслар фаолияти /ru/publish/doc/text205135_bank_muddati_utgan_tulovni_utkazishni_rad_etsa