Полезное для бухгалтера в январе:
Юк контейнерини ижарага бериш шартномасини E-ijara тизимида рўйхатдан ўтказиш керакми
«Корхона металл юк контейнерини ижарага бермоқда. Ижара шартномасини E-ijara тизимида рўйхатдан ўтказиш керакми? Контейнер учун ижара тўловини ҳисоблашда 1 кв. м учун минимал ижара тўлови ставкаси қўлланиладими?»
Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:
Эътибор беринг
Материал «Жавоб берамиз!» пуллик базасидан, истисно тариқасида эълон қилинмоқда.
Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга кириш ҳуқуқини расмийлаштиринг.
– E-ijara тизимида кўчмас мулкни ижарага бериш ёки текин фойдаланиш шартномалари, шунингдек транспорт воситаларини ижарага бериш шартномалари рўйхатдан ўтказилади .
«Ўзбекистон Республикасининг 2025 йилги Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун билан кўчмас мулк ва автомобиль транспортини ижарага беришда минимал ижара тўлови ставкалари тасдиқланган.
Юк контейнери кўчмас мулк ёки транспорт воситаси ҳисобланмайди. Шунинг учун:
- юк контейнери ижара шартномасини E-ijara тизимида рўйхатдан ўтказиш шарт эмас;
- уни ижарага беришда минимал ижара тўлови ставкалари қўлланилмайди.