Всё, что важно знать бухгалтеру, – есть в Buxgalter Pro:
«Ўзбекистондаги меҳмонхона ўз меҳмонларини, шу жумладан Booking.com онлайн-бронлаш хизматларини кўрсатувчи агентлик орқали жойлаштиради. Booking.com сайти фойдаланувчилари меҳмонхона хоналарини бронлаш ва тўловни амалга ошириши мумкин. Booking.com гонорари бронлаш суммасининг маълум фоизини ташкил этади. Booking.com – Нидерландия резиденти, икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим мавжуд, аммо резидентлик сертификати йўқ. Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?»
Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:
Эътибор беринг
Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва «Жавоб берамиз!»нинг барча тайёр жавоблар базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга кириш ҳуқуқини расмийлаштиринг.
Норезидент даромадларидан олинадиган солиқ
Ўзбекистондан ташқарида хизматлар кўрсатишдан олинган даромадларга тўлов манбаида солиқ солинмайди, СКнинг 351-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ишларни бажариш, хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар бундан мустасно.
СКнинг 351-моддаси 2-қисмида белгиланган рўйхатда ахборот тақдим этиш ва бронлаш хизматлари, шу жумладан – интернет-сайт орқали воситачилик битимлари доирасида бажариладиган хизматлар кўрсатилмаган.
Шунга кўра, корхона Ўзбекистондан ташқарида потенциал мижозга хизматлар (меҳмонхона хонаси тўғрисида ахборот тақдим этиш ва бронлаш) кўрсатган норезидентга даромадлар тўлаш чоғида норезидент даромадларидан солиқ ушлаб қолмайди.
ҚҚС
2020 йил 1 январдан Booking.com агентлиги ўзбек меҳмонхонасига кўрсатган онлайн-бронлаш хизматлари учун комиссион ҳақ оладиган ҚҚС тўловчиси ҳисобланади СК 237-м. 1-қ. 3-б. СК 241-м. 3-қ. 10-б..
Booking.com агентлиги меҳмонхонага хизматларни электрон шаклда кўрсатади СК 282-м.. Бундай хизматлар харидори – меҳмонхона ҚҚС бўйича солиқ агенти деб тан олинади СК 255-м. 4-қ.. Шунга кўра, меҳмонхона Booking.com агентлигидан тегишли ҚҚС суммасини ҳисоблаб чиқариши, ушлаб қолиши ва бюджетга ўтказиши шарт СК 255-м. 6-қ..
Агар контрактга мувофиқ Booking.com агентлигининг комиссион ҳақи ҚҚС суммасини ўз ичига олмаса, меҳмонхона ҳақ суммасидан келиб чиқиб солиқни ҳисоблаб чиқариши ва уни ўз маблағларидан бюджетга тўлаши керак СК 255-м. 7-қ..
ҚҚС тўланганлигини тасдиқловчи тўлов топшириқномаси меҳмонхонага СКнинг 37-бобига мувофиқ солиқ суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқини беради СК 255-м. 7-қ..
Бу ҳолда ҚҚС бўйича имтиёзлар назарда тутилмаган.