Ответы на ваши вопросы есть в Buxgalter Pro:
«II гуруҳ ногирони бўлган чет эллик ходимни ишга олмоқчимиз. У учун ЖШДС бўйича имтиёзлар амал қиладими?»
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
Мутахассиснинг зарур тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– СКда назарда тутилган ЖШДС бўйича имтиёзлар фақат Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентларига тааллуқлидир СК 366-м. 1-қ. 1-б..
2022 йил 1 майдан бошлаб норезидентлар учун ЖШДС ставкаси, резидентлар учун бўлгани каби, 12% миқдорида белгиланган 26.07.2022 й. ЎРҚ-785. Бироқ резидентлар ва Ўзбекистон норезидентлари учун ЖШДС солиш тартиби фарқ қилади:
- норезидентларга имтиёзлар қўлланилмайди;
- резидентларга СК 378, 379 ва 380-моддаларида назарда тутилган имтиёзлар қўлланилади.
Бинобарин, агар хорижий фуқаро солиқ резидентига айланса, у СКда назарда тутилган барча имтиёзлар бўйича ҳуқуққа эга бўлади.
Умумий қоидага кўра, Ўзбекистоннинг солиқ резидентлари деб республикада тегишли мақом аниқланаётган солиқ даврида бошланадиган ёки тугайдиган исталган кетма-кет келувчи 12 ойлик давр мобайнида жами 183 календарь кундан ортиқ вақтда ҳақиқатда бўлган жисмоний шахслар эътироф этилади СК 30-м. 4-қ..
Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади