Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Вазият: янги хусусий мактабнинг ёш бухгалтери мактаб томонидан тақдим этиладиган таълим хизматлари СКнинг 243-моддаси 10-бандига мувофиқ ҚҚСдан озод қилинганлигини билади. Лекин бу имтиёзни қўллаш тартибини билмайди. У солиқ имтиёзларидан қандай фойдаланиш мумкинлиги хусусида мурожаат қилди.
Мазкур вазият қандай ҳал қилинади?
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Мурожаат солиқ органлари томонидан кўриб чиқилади ва мазкур имтиёз МХИК бўйича берилиши тушунтирилган ҳолда, рад жавоби берилади.
Амалда қандай ҳаракат қилиш керак
Tasnif.soliq.uz сайтига кирамиз, авторизациядан ўтамиз. МХИК «10801001001000000 – Мактаб таълими хизмати» карточкасини очамиз ва кўрамиз — МХИКга 102861 коди билан имтиёз бириктирилган.
Демак, солиқ тўловчи ҳеч қаерга мурожаат қилиши шарт эмас, ҳисобварақ-фактураларда ва онлайн-НКТ чекларида МХИКни (кўриб чиқилаётган ҳолатда — 10801001001000000) кўрсатиш етарли.
Кейинчалик солиқ органларининг ахборот тизимлари автоматик равишда хизмат қийматини СКнинг 243-моддаси 10-бандига мувофиқ берилган ҚҚС бўйича имтиёзни қўллаган ҳолда ҳисоблаб чиқаради.
МХИК ҳақида билиш керак бўлган барча нарса:
Вақт ва бошқа ресурсларни йўқотмаслик учун қадамма-қадам йўриқномалар ва мутахассислар тушунтиришларидан фойдаланинг:
- Бухгалтер МХИК бўйича бериладиган имтиёзлар билан қандай ишлаши керак;
- Мувофиқ келадиган МХИК қандай танланади;
- Электрон ҳужжатда МХИК учун катакчалар қандай тўлдирилади;
- Электрон ҳужжатларда МХИК бўйича хатолар қандай тузатилади;
- Каталогдаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда МХИКдан фойдаланишни қандай таъминлаш керак;
- Қачон солиқ тўловчининг ташаббуси билан янги МХИКни киритиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.
![]()
