Қишлоқ хўжалиги корхоналари қандай солиқларни тўлайдилар

14.07.2026
author avatar

Гулнора НИЗАМУТДИНОВА

Солиқ қўмитаси бошқармаси бошлиғи
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда: 

– ҚҚС;
– фойда солиғи;
– мол-мулк солиғи;
– ер солиғи;
– сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
– айланмадан олинадиган солиқ;
– бошқа солиқлар.

 

Эътибор беринг

Тавсияга 13.04.2026 йилдаги ЎРҚ-1128-сон Қонунга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.

Солиқ солиш мақсадларида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари деб бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган юридик шахслар эътироф этилади :

  • улар қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаради ва уларни бирламчи қайта ишлашни амалга оширади. Бунда уларнинг жами даромадида ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини (шу жумладан, уни ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалик хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулотни) реализация қилишдан олинган даромадининг улуши календарь йилда жами даромаднинг камида 80%ни ташкил этса;
  • ер участкаларига эга бўлган, бу ер участкалари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлса.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жумласига биологик ресурслардан (ҳайвонлар ва ўсимликлардан) олинган маҳсулотлар ҳам киради:

  • қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ўсимликшунослиги маҳсулотлари;
  • чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик маҳсулотлари;
  • ипакчилик маҳсулотлари;
  • балиқчилик маҳсулотлари ва сувда етиштириладиган экинлар. 
Эътибор беринг
Саноатда қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти солиқ солиш мақсадларида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти деб эътироф этилмайди .

ҚҚС

Мажбурий тартибда хусусан қуйидагилар ҚҚС тўловчилари ҳисобланади:

  • юридик шахслар – қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига, башарти уларда йигирма беш гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд бўлса ;
  • оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома) доирасида қишлоқ хўжалиги фаолияти бўйича ишларини юритиш вазифаси зиммасига юклатилган ишончли шахс – оддий ширкатнинг иштирокчиси .

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чет эл валютасида экспортга реализация қилишда ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси қўлланилади . Бунда экспорт тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши керак .

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчилар назарда тутилган барча шартларни ҳисобга олган ҳолда солиққа тортиладиган реализация қилиш айланмаси мақсадида фойдаланиладиган (ш.ж. ноль даражали ставка бўйича) товарлар ва хизматлар бўйича ҚҚС суммаларини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга .

Ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган товарларни экспортга реализация қилиш айланмаси мақсадида фойдаланиладиган, ҳақиқатда олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) солиқни товарлар экспортидан солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобрақамига келиб тушган валюта тушумининг улушида ҳисобга олинг . 

Эътибор беринг
Интизомли солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи экспорт қилувчилар, чет эл валютаси тушуми келиб тушишидан қатъи назар, экспорт қилинадиган товарлар учун ишлатилган...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг