2026 йил сентябрдан қандай ўзгартиришлар кучга киради
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Фуқароларнинг оилавий шажаралари бўйича маълумотларни онлайн тарзда тақдим этиш имкониятини берувчи «Шажара» ахборот тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклиф маъқулланди.
(Президентнинг 24.11.2025 й. ПФ-228-сон «Архив иши соҳасини рақамлаштириш ва соҳада бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони)
Шундай тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ:
- зўравонликдан жабрланган болаларга ва зўравонликка гувоҳ бўлган болаларга улар тегишли процессуал хатти-ҳаракатларга жалб этилган вақтдан эътиборан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади;
- болаларга нисбатан уларнинг қонуний вакиллари ёки бошқа қариндошлари томонидан зўравонлик ҳолатлари бўйича ишни судга қадар юритиш ва суд муҳокамаси жараёнларидаги барча процессуал ҳаракатларни амалга оширишда васийлик ва ҳомийлик органи вакили мажбурий тартибда иштирок этади;
- зўравонликдан жабрланган болаларнинг дастлабки кўрсатувлари мажбурий тартибда видеоёзув орқали қайд этилади;
- мулкчилик шаклидан қатъи назар таълим, соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ташкилотлари ходимлари томонидан болаларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ аниқланган фактлар ҳақида хабар бермаганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилади.
(Президентнинг 24.12.2025 й. ПФ-256-сон «2026-2030 йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони)
Давлат харидлари махсус ахборот порталида харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчисининг фаолиятини идоралараро ахборот алмашинуви орқали автоматик тарзда баҳолаш имконини берувчи электрон-скоринг тизими ишга туширилади. Бунда электрон-скоринг тизими воситасида:
а) иштирокчиларнинг давлат харидларидаги «юқори», «ўрта», «паст» ва «энг паст» ишончлилик даражалари берилади;
б) қуйидаги рағбатлантириш чоралари кўрилади:
- «юқори» ишончлилик даражасига эга иштирокчилар учун закалат тўлаш талаб этилмайди;
- энг яхши таклифларни танлаш ва тендер савдоларида иштирокчилар томонидан тақдим этилган таклифларга ишончлилик даражасига мутаносиб равишда қўшимча балл берилади;
- давлат харидларида янги рўйхатдан ўтган иштирокчиларга умумий шартларда давлат харидларида иштирок этиш имконияти берилади;
- давлат харидлари соҳасида «энг фаол тадбиркор» танловида давлат харидларидаги ишончлилик даражаси «юқори» бўлган давлат харидлари иштирокчиларининг номзодлари қўллаб-қувватланади;
в) давлат харидларидаги ишончлилик даражаси «паст» ва «энг паст» бўлган иштирокчиларнинг:
- харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишига рухсат этиладиган давлат харидларининг юқори қийматига нисбатан меъёрлар белгиланади;
- бепул онлайн ўқув курслари орқали малакасини ошириш амалиёти йўлга...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter