2026 йил октябрдан қандай ўзгартиришлар кучга киради

25.09.2026

2026 йил 1 октябрдан бошлаб:

  

Бюджет буюртмачиларининг давлат харидлари доирасида маҳаллий хизмат (иш)ларга нисбатан таклиф этилган энг паст импорт хизмат (иш)лар нархидан 15% миқдорида преференция қўлланилади.

(Президентнинг 04.02.2026 й. ПФ-17-сон «Маҳаллий ишлаб чиқариш ва саноат кооперациясини янги тизим асосида ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони)

 

Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг экологик менежмент, иссиқхона газларини бошқариш, экологик хавфсизлик ва яшил энергия халқаро сертификатларини олиб, маҳсулотининг 30%ини муқобил энергия ҳисобига ишлаб чиқарган корхоналарнинг сертификатни олиш харажатларининг 50%игача бўлган қисми Экология қўмитаси ҳузуридаги Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

(Президентнинг 25.03.2026 й. ПФ-46-сон «Атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган «Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони)

 

Солиқ органларида хавф даражаси паст ҳамда ҚҚС гувоҳномаси фаол бўлган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига товарларни импорт қилишда...

lock

Батафсил ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг