Пудратчи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак
Тавсияда:
– қурилиш харажатлар ҳисоби:
материалларга;
меҳнатга ҳақ тўлашга;
машина ва механизмлардан фойдаланишга;
вақтинчалик (нотитул) иншоотларга;
махсус кийимга;
– ёрдамчи пудрат ишлари ҳисоби;
– қурилиш таннархини аниқлаштириш;
– бажарилган ишларни реализация қилишдан олинган даромадлар ҳисоби;
– ҳисобварақ-фактура ва маълумотнома-ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш;
– бош пудрат хизматлари ҳисоби.
Тавсияга қуйидагиларга асосан қўшимча ва ўзгартишлар киритилган:
- 12.06.2024 й. 330-сон ВМҚ;
- 27.01.2025 й. ПФ-11-сон Президент Фармони;
- 02.06.2025 й. ПФ‑91-сон Президент Фармони;
- Президентнинг 01.12.2025 йилдаги ПҚ-365-сон қарори;
- Президентнинг 10.12.2025 йилдаги ПФ-246-сон Фармони.
Қурилишда харажатлар қандай ҳисобга олинади
Таннархни ташкил этувчи харажатлар қуйидаги элементлар бўйича гуруҳланади
:
- ишлаб чиқариш билан боғлиқ моддий харажатлар (қайтариладиган чиқиндилар қийматини чегирган ҳолда);
- ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;
- ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар;
- асосий воситалар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар амортизацияси;
- ишлаб чиқариш хусусиятидаги бошқа харажатлар.
Қурилиш ишларининг ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи объектлар кесимида материаллар, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар, ижтимоий суғуртага ажратмалар ва бошқаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар кредитидан 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағи дебети бўйича шакллантирилади.
Материалларга харажатлар
Умумий қоидага кўра қурилишни материаллар ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш пудратчи зиммасига юклатилади. Бироқ, пудрат шартномасида бутун қурилишни ёки унинг муайян қисмини моддий таъминлаш буюртмачи томонидан амалга оширилиши назарда тутилган бўлиши мумкин.
Буюртмачи сизга материалларни уларга доир мулк ҳуқуқини берган ҳолда ёки бу ҳуқуқни бермаган ҳолда (давал асосида) топшириши мумкин.
2026 йил 1 июлдан бошлаб қурилишда экологик тоза, ресурстежамкор ва энергосамарадор қурилиш материалларидан фойдаланиш талаби жорий этилади. Уларнинг улуши умумий ҳажмнинг камида 25%ни ташкил этиши керак. Мазкур талаб лойиҳа-смета ҳужжатларини шаҳарсозлик экспертизасидан ўтказишда текширилади. Қурилиш материалларини экологик тоза, ресурстежамкор ва энергосамарадор қурилиш материаллари тоифасига киритиш услубиётини Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси билан биргаликда ишлаб чиқади
.
2026 йил 1 мартдан бошлаб хавфли қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар махсус электрон реестрга киритилади. Унинг маълумотлари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан қурилиш объектларида ўтказиладиган назорат тадбирлари натижаларида олинадиган маълумотларни интеграция қилиш орқали шакллантирилади. Реестрга киритилган корхоналар давлат харидларида иштирок этиши тақиқланади
.
2026 йил 1 февралдан бошлаб аниқланган хавфли қурилиш материаллари қайта муомалага чиқиб кетишини назорат қилиш мақсадида уларни ишлаб чиқарувчилар, шунингдек улардан қурилиш объектларида фойдаланадиган буюртмачилар ушбу чиқиндиларни қурилиш чиқиндиларини қайта ишлашга ихтисослашган корхоналар ёки чиқинди полигонларига юборишлари шарт бўлади
.
2026 йил 1 июндан бошлаб лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда қурилиш жараёнида ҳосил бўладиган қурилиш чиқиндилари ҳажми аниқланади ва уларни тўплаш жойлари белгиланади, шунингдек, улар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича лойиҳавий ечимлар назарда тутилади. Қурилиш чиқиндиларининг атмосфера ҳавосига таъсирининг олдини олиш мақсадида буюртмачи амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ чанг ва ёқимсиз ҳидларни бартараф этиш чораларини кўриши шарт бўлади
.
Буюртмачи материалларни мулк ҳуқуқини ўтказмаган ҳолда топширади
Агар буюртмачи топшириладиган материалларга бўлган мулк ҳуқуқини сақлаб қолса, уларни қайтариш шарти билан қайта ишлаш учун топширилган хом ашё сингари балансдан ташқари ҳисобварақда ҳисобга олинг. Ушбу ҳолатда қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки юкхат бирламчи ҳужжатлар ҳисобланади.
Ушбу материаллардан фойдаланилганлигини махсус ҳисоботда акс эттиринг.
Агар сиз ҚҚС тўловчи бўлсангиз, ҚҚСни ишларнинг қийматидан келиб чиқиб, буюртмачи материалларининг қийматини чегирган ҳолда қуйидаги формула бўйича ҳисоб-китоб қилинг
:
ҚҚС = (Иқ – Бм) х 12 %,
бу ерда:
Иқ – буюртмачи материаллари киритилган ҳолда ишларнинг қиймати;
Бм – буюртмачи материалларининг қиймати.
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, минг |
Ҳисобварақлар боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Буюртмачидан қабул қилиб олинган материаллар кирим қилинди |
10 000 |
|
|
|
Буюртмачидан олинган материаллар қийматини ҳисобга олмаган ҳолда бажарилган ишларни реализация қилишдан даромад акс эттирилди (75 000 – 8 000) |
67 000 |
||
|
Буюртмачи материалларининг қийматини ҳисобга олмаган ҳолда бажарилган ишлар қийматидан ҚҚС ҳисобланди (67 000 х 12 %) |
8 040 |
|
|
|
Ишларни бажаришда фойдаланилган материаллар ҳисобдан чиқарилди |
8 000 |
|
|
|
Фойдаланилмаган материаллар буюртмачига қайтарилди (10 000 – 8 000) |
2 000 |
||
Пудрат шартномасида пудратчи буюртмачининг дебитор қарзни фойдаланилмаган материаллар суммасига камайтириши ва уларни балансга кирим қилиши мумкинлиги назарда тутилади. Бунда буюртмачи материалларнинг бу қисмини ҳисобварақ-фактура орқали расмийлаштириши керак бўлади.
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, минг |
Ҳисобварақлар боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Буюртмачидан қабул қилиб олинган материаллар кирим қилинди |
10 000 |
|
|
|
Буюртмачидан олинган материаллар қийматини ҳисобга олмаган ҳолда бажарилган ишларни реализация қилишдан даромад акс эттирилди (75 000 – 8 000) |
67 000 |
||
|
Буюртмачи материалларининг қийматини ҳисобга олмаган ҳолда бажарилган ишлар қийматидан ҚҚС ҳисобланди (67 000 х 12 %) |
8 040 |
||
|
Ишларни бажаришда фойдаланилган буюртмачининг материаллари ҳисобдан чиқарилди |
8 000 |
|
|
|
Буюртмачининг фойдаланилмаган материаллари ҳисобдан чиқарилди (10 000 – 8 000) |
2 000 |
||
|
Буюртмачининг фойдаланилмаган материаллари балансга кирим қилинди |
2 000 |
||
|
Материаллар реализация қилинишида буюртмачи томонидан ҳисобланган ҚҚС акс эттирилди (2 000 х 12 %) |
240 |
||
|
Қарздорликлар ўзаро ҳисобга ўтказилди |
2 240 |
||
Буюртмачи материалларни мулк ҳуқуқини ўтказган ҳолда топширади
Буюртмачи томонидан уларга бўлган мулк ҳуқуқини ўтказиш билан бир вақтда топширилган материалларни мол етказиб берувчидан сотиб олинган материаллар сингари ҳисобга олинг, сўнгра уларни ўрнатилган меъёрларга мувофиқ бажарилган ишлар таннархига ҳисобдан чиқаринг. Уларни ҳисобга қабул қилиш учун пудрат шартномаси (ёки олди-сотди шартномаси) ва ҳисобварақ-фактура асос бўлиб хизмат қилади.
Буюртмачи билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш пайтида сиз материаллар учун кредиторлик қарзини бажарилган ишлар учун дебитор қарз ҳисобига киритишга ҳақли ҳисобланасиз.
Ёрдамчи пудратчи бош пудратчидан олинган материалларни ҳам шундай тартибда ҳисобга олади.
Меҳнатга ҳақ тўлашга харажатлар
Қурувчиларга, одатда, ишбай тизим бўйича иш ҳақи ҳисобланади.
Бошқарув ходимлари (масалан, усталар, участка бошлиқлари, прораблар ва ҳ.к.) меҳнатига асосан вактбай ҳақ тўланади. Кўпинча қурилиш майдончаси (қурилиш объекти) қурилиш ташкилотидан анча узоқда жойлашган бўлади. Бундай олисликнинг оқибатлари сабабли, ходимлар:
- ҳар куни уйга қайтиш имкониятига эга бўлмайдилар. Ушбу ҳолатда уйдан узоқлашиб кетганлик билан боғлиқ бўлган ортиқча харажатларни компенсация қилиш мақсадларида қатнаш хусусиятидаги ишлар учун устама тўланади;
- ташкилот жойлашган жойдан сезиларли даражадаги масофада жойлашган объектларга мунтазам равишда хизмат сафарларини амалга оширадилар. Бунда уларда ҳар куни уйга ёки ўзининг ташкилотига қайтиш имконияти мавжуд бўлади. Ушбу ҳолатда кўчма хусусиятдаги ишлар учун устама тўланади. Худди шундай устама доимий иши йўлда кечадиган ходимларга ҳам тўланади;
- вахта усулида ишлайдилар.
Қатнаш ва кўчма хусусиятдаги ишлар билан боғлиқ бўлган қатновлар хизмат сафари деб ҳисобланмайди
. Ишларнинг бундай тусга эгалиги сабабли ходимлар томонидан сарфланадиган қўшимча харажатларни устамалар тўлаш билан компенсацияланади. Қатнаш ва кўчма хусусиятдаги ишлар учун устамалар оладиган ходимларга кундалик харажатлар тўланмайди.
Қатнаш ва кўчма хусусиятдаги ишлар учун устамаларни тўлаш тартиби Меҳнат кодексининг 288-моддаси ва махсус Низом билан белгиланган.
Қатнаш ва кўчма хусусиятдаги ишлар учун устамалар корхона билан меҳнат муносабатларида бўлган ходимларга тўланади. Агар устамалар Меҳнат кодекси ва Низом билан белгиланган миқдорлардан ошмаса, уларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС) ва ижтимоий солиқ солинмайди, шунингдек ўртача иш ҳақи ҳисобланиши талаб этиладиган барча ҳолатлар учун ўртача иш ҳақини аниқлашда ҳисобга олинмайди
.
Устамаларнинг меъёрдан юқори суммаси меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадга киритиладиган компенсация тўловлари таркибига киритилади ҳамда уларга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинади
.
Низом билан белгиланган миқдорлардан ортиқча устамаларни тўлаш албатта буюртмачи билан келишилади
.
Қурилишда бевосита банд бўлган ходимларга тўланадиган қатнаш ва кўчма хусусиятдаги ишлар учун устамалар ишлаб чиқариш характеридаги меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари таркибига киритилади ва улар бажариладиган ишларнинг таннархида ҳисобга олинади
.
Қатнаш хусусиятидаги иш учун устама қандай ҳисоб-китоб қилинади
Қатнаш хусусиятидаги иш учун устама қуйидагича тўланади
.
- олис объектлардаги ишларга календарь кунлар учун – ҳар бир тўлиқ ишланган иш кун (смена) учун ходим кунлик ставкасининг 30 %гача бўлган миқдорда. Устаманинг аниқ миқдорини тузилган жамоа ёки меҳнат шартномаси ёхуд ички ҳужжатларда белгилаб олинг;
- корхона жойлашган жойдан иш жойигача бориш ва қайтиш учун ҳақиқатда йўлда бўлган кунлар учун – ташкилотда белгиланган иш куни нормал муддати ҳисоб-китобидан келиб чиққан ҳолда кунлик тариф ставкаси (маоши) тўланади. Бунда иш жойигача ва у ердан қайтгунгача йўлда бўлган кунлар иш вақти меъёрига киритилмайди;
- олисдаги объектда касал бўлган кунлар учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси мавжуд бўлганда.
Меҳнат шартномасида олисдаги объектларда ишлаганда ходимга қатнаш хусусиятидаги иш учун ойдаги барча ишланган кунлар ҳисобидан 2 баравар МҲЭКМдан келиб чиққан ҳолда устама тўланиши назарда тутилган. Ходимнинг ойлик маоши – 4 000 000 сўм. Ҳисоб-китоб ойида 25 иш кунидан 19 иш кунида, у ҳар куни доимий яшаш жойига қайтиш имконига эга бўлмаган ҳолда олисдаги объектда бўлди ва ана шу объектга бир кунда етиб борди.
2025 йил 1 августдан бошлаб МҲЭКМ 1 271 000 сўмга тенг бўлганда меҳнат шартномасига мувофиқ ҳисобланган кундалик устама миқдори 101 680 сўмни (1 271 000 х 2 : 25), 20 (19 + 1) иш куни учун эса – 2 033 600 сўмни (101 680 х 20) ташкил этади. Қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар бўйича устама суммаси – 1 072 000 сўм (4 000 000 : 25 х 30 % х 19 + 4 000 000 : 25 х 1) ташкил қилади.
Меъёрдан юқори устама суммаси – 961 600 сўм (2 033 600 – 1 072 000).
Бухгалтерия ҳисобида устаманинг ҳисобланишини қуйидагича акс эттиринг:
Қатнаш хусусиятидаги иш учун устама қуйидагиларга тўланмайди:
- меҳнат ёки ижтимоий таътилда бўлган вақт учун;
- узрли сабабларсиз ишга чиқмаган кунлар учун;
- вахта усулида иш бажарувчи ходимларга;
- қонун ҳужжатларига мувофиқ муқобил хизматни ўтаётган ходимларга.
Кўчма хусусиятдаги иш учун устама қандай ҳисоб-китоб қилинади
Кўчма хусусиятдаги иш учун устама қуйидагича тўланади
.
- иш вақтидан ташқари сафарга чиққанда – қонун ҳужжатларида белгиланган меъёр доирасидаги кун учун фоизларда, ҳақиқатда хизмат сафари амалга оширилган кунлар учун қуйидагича ҳисоб-китоб қилинади:
– агар ташкилот жойлашган жойдан иш (объект) жойигача бориш ва қайтиш учун бир кунда кетадиган вақт камида 3 соатни ташкил этса – 80 %гача (ушбу фоиз ҳам ҳисобга олинади);
– агар йўлдаги вақт сарфи 3 соатдан камни ташкил этса – 40 %гача (ушбу фоиз ҳам ҳисобга олинади);
- кўчиб юришлар натижасида йўлда бажариладиган иш учун – йўлда бўладиган ҳар кун учун ойлик тариф ставкасининг ёки лавозим маошининг 1,5 % миқдорида. Ташкилот жойлашган жойдан жўнаб кетиб, у ерга қайтиб келгунга қадар тўланади. Бунда йўлда ўтказилган 12 соатдан ортиқ, бироқ ярим суткадан кам бўлган вақт бир кун деб ҳисобга олинади.
- агар ходим бир ойда 12 ва ундан ортиқ кун давомида сафарда бўлса – қонун ҳужжатларида белгиланган кундалик харажатлар миқдорлари нормасининг 20 %гача;
- агар ходим бир ойда 12 кундан кам сафарда бўлса – 1 кун учун ойлик тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 15 %гача.
Устаманинг аниқ миқдорини жамоа ёки меҳнат шартномаси ёхуд ички ҳужжатлар билан белгилаб олинг.
Қуйидагиларни оладиган ходимларга кўчма хусусиятдаги иш учун устама тўланмайди:
- дала таъминотини;
- қатнаш хусусиятидаги иш учун устамаларни;
- бепул овқатланиш ёки унинг ўрнига пул таъминотини;
- вахта усулидаги иш учун устамаларни.
Меҳнат шартномасида кўчма хусусиятдаги иш учун қонун ҳужжатларида белгиланган кундалик пуллар меъёридан 100 % миқдорида устама тўланиши назарда тутилган.
Бир кунда корхона жойлашган жойдан объектга бориш ва ундан қайтиш учун ишдан ташқари вақтда йўлга 3 соат 30 дақиқа сарфлайди. Ҳисоб-китоб ойида ходим 25 иш кунидан 10 иш кунида олисдаги объектда банд бўлди. Ходимнинг маоши 6 000 000 сўмни ташкил этади, 2024 йил 1 октябрдан БҲМ – 375 000 сўм.
Меҳнат шартномасига мувофиқ ой учун устама миқдори 1 312 500 сўмни (375 000 х 0,35 х 10) ташкил этади. Қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар бўйича устама миқдори 1 050 000 сўмни (375 000 х 0,35 х 80 % х 10) ташкил этади.
Шу тариқа, ходимга ҳисобланган устама суммаси – 1 312 500 сўмдан – фақат 1 050 000 сўм меъёр доирасида тўланади, қолган қисми (1 312 500 – 1 050 000 = 262 500сўм) меъёрдан ортиқча бўлади.
Бухгалтерия ҳисобида ушбу устама қатнаш хусусиятидаги ишдаги сингари акс эттирилади.Вахта усулидаги иш учун устама қандай ҳисоб-китоб қилинади
Ишларни ташкил этишнинг вахта усулида меҳнатга ҳақ тўлаш Меҳнат кодексининг 288 ва 472-моддалари ҳамда Вахта усулида ишларни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом билан тартибга солинади.
Ишларни ташкил этишнинг вахта усулида сменадаги (вахтадаги) ходимлар белгиланган жадваллар асосида ташкилот жойлашган жойдан анча олисдаги объектларга мунтазам равишда етказилади. Бу ерда вахта усулида ишловчи ходимлар махсус ташкил этилган аҳоли яшаш пунктларида истиқомат қилиб, алоҳида иш ва дам олиш режимлари бўйича ишлайдилар.
Ушбу усул ҳеч ким яшамайдиган ва маҳаллий меҳнат ресурслари билан таъминланмаган олис туманлардаги объектлар ҳамда ўта муҳим объектларнинг қурилиш муддатларини қисқартириш учун қўлланилади.
Вахта усулида ишлаш билан боғлиқ, жумладан ижтимоий-маиший йўналишдаги қўшимча харажатлар объект қурилишининг шартномавий нархи таркибида ҳисобга олинади.
Вахта усулида бажариш учун ишларнинг аниқ ҳажмлари ва турлари пудратчи ва буюртмачи томонидан қурилиш пудрати шартномаларини тузиш чоғида белгиланади.
Агар корхона жойлашган жойдан иш жойига бориш ва ундан қайтиш учун ходимлар ҳар куни 3 соатдан ортиқ вақт сарфлашига тўғри келадиган бўлса, раҳбарият ишларнинг вахта усулида бажарилишини, у иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлганда, ташкил этишга ҳақли бўладилар.
Агар вахта усулидаги ишлар учун амалдаги харажатлар ҳисоб-китобдаги кўрсаткичлардан ошадиган бўлса, уларнинг қийматидаги тафовут пудратчи ҳисобидан қопланади.
Ходимни вахтага йўллаш хизмат сафари ҳисобланмайди. Вахта муддати бир календарь ойдан ошмаслиги керак. Вахта ходимлари корхона штатидаги ҳамда контрактлар бўйича вақтинча жалб этиладиган, тиббий жиҳатдан қарши кўрсатмаларга эга бўлмаган ходимлардан ташкил топади.
Вахта усулидаги ишларга 18 ёшга тўлмаган шахслар, ҳомиладор аёллар, 3 ёшга тўлмаган фарзанди бор ота-оналардан бири (васийлар), шунингдек тиббий хулосага кўра вахта усулида ишларни бажариш тақиқланган шахслар жалб этилиши мумкин эмас.
Ишчиларни вахтага етказиш ва қайтариш пудрат ташкилоти томонидан амалга оширилади.
Вахта ишлари, одатда, комплекс йириклаштирилган бригадалар томонидан ишни ташкил этиш ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг пудрат принципларини қўллаган ҳолда бажарилади. Шунингдек, вахта ходимлари бир-бирининг ўрнини босиши ва моддий қимматликларнинг сақланиши таъминланган бўлиши керак.
Вахта усулида иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш қўлланилади. Ой, чорак ёки ундан узоқроқ бўлган, бироқ 12 ойдан ошмаган давр ҳисоб даври бўлиши мумкин. Ҳисоб даври қуйидагиларни қамраб олади:
- ходим вахтада бўлган даврдаги иш вақти. Унинг ҳисоб давридаги давомийлиги қонун ҳужжатларида белгиланган бир ҳафтадаги иш соатлари сонидан ошмаслиги керак. Кундалик иш давомийлиги 12 соатдан ошмаслиги керак;
- корхона жойлашган жойдан ёки йиғилиш пунктидан иш жойига бориш ва ундан қайтишгача йўлда бўлган вақт;
- объект жойлашган жойда мазкур вақтнинг календарь қисмига тўғри келадиган сменалар ўртасидаги дам олиш вақти.
Ишбай нархлар, тариф ставкалари, маошлар бўйича иш вахта пайтида бажарилганлиги учун ҳисобланган иш ҳақи билан бир қаторда вахтачиларга қуйидагилар тўланади:
- вахтада ишлаган давр учун ҳисобланадиган мукофотлар;
- коэффициентлар (туман, баланд тоғли, чўл, сувсиз ва бошқалар) бўйича қўшимча тўловлар;
- иш вақтидан ташқари бажарилган иш соатларига ҳақ тўлаш (ҳисоб даври ўтгач) – қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади;
- вахталар орасида дам олиш кунларига ҳақ тўлаш;
- вахта усули учун устамалар – вахтада бўлган ҳар бир календарь кун учун, шунингдек корхона жойлашган жойдан иш жойига бориш ва ундан қайтиш учун ҳақиқатда йўлда бўлган кунлар учун. Устама миқдорини жамоа ёки меҳнат шартномаси ёхуд ички ҳужжатлар билан белгиланг, бироқ у ҳисоблаш санасидаги МҲЭКМнинг 50 %дан кам бўлмаслиги керак
. Бунда қатнаш ва кўчма хусусиятдаги ишлар учун устамалар тўланмайди; - ходимларнинг вахтадаги ишлар жадвалида назарда тутилган, иш берувчи (йиғилиш жойи) жойлашган жойдан ишлар бажариладиган жойга бориш ва қайтишда йўлга кетган вақт, об-ҳаво шароитларига кўра, транспорт ташкилотларининг айби билан ёки бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар сабабли йўлда кечиккан кунлари учун компенсациялар – аввалги ой учун ҳисобланган иш ҳақи асосида белгиланадиган ўртача кунлик ставка миқдоридан келиб чиқиб тўланади
; - ходим узрли сабабларга кўра вахта ходимлари тўпланадиган пунктга ўз вақтида етиб келмаган ва иш бажариладиган объектга мустақил равишда етиб борган ҳолатларда, транспорт харажатларини қоплаш – хизмат сафари меъёрларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади;
- меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ёки жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа тўловлар ва компенсациялар.
Вахта усулида ишлаганлик учун устама ходимларнинг ҳақиқатда вахтада бўлган вақтидан келиб чиқиб, қуйидаги ҳолатларда ҳисобланади:
- меҳнатга вақтбай ҳақ тўланганда – ходимнинг ойлик маоши ойдаги календарь кунлар сонига бўлинади. Олинган кунлик ставкани ҳақиқатда вахтада ишлаган ва йўлда бўлган кунлар сонига кўпайтиринг ҳамда ушбу суммадан белгиланган миқдордаги устамани аниқланг;
- меҳнатга ишбай ҳақ тўланганда – ҳақиқатда бажарилган иш ҳажми учун ҳисобланган ходимнинг ойлик иш ҳақини ойдаги календарь кунлар сонига бўлинг. Кейинги ҳисоб-китобларни вақтбай ходимларда бўлган тартибдагидек амалга оширинг.
Ходимларнинг вахтада бўлганлиги билан боғлиқ меъёрлар доирасидаги барча компенсация тўловлари жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланмайди ҳамда уларга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинмайди
. Меъёрдан юқори бўлган суммалар эса меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадга киритилади, уларга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинади
.
Меҳнат шартномасига кўра қурилиш устасининг маоши – 5 000 000 сўм ҳамда вахтадаги иш учун устама – иш ҳақининг 30 % миқдорида белгиланган.
2024 йил 1 октябрдан МҲЭКМ 1 155 000 сўмга (МҲЭКМнинг 50 % – 577 500 сўмга) тенг бўладиИш вақтини ҳисобга олиш табелига кўра у ҳисоб-китоб ойида (30 календарь кун) бутун ой вахтада ишлаган. Бинобарин, устаманинг суммаси маошдан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилинади ва 1 500 000 сўмни (5 000 000 х 30 %) ташкил этади.
МҲЭКМ 920 000 сўмга тенг.
Бухгалтерия ҳисобида устаманинг ҳисобланишини қуйидагича акс эттиринг:
Машина ва механизмлардан фойдаланиш харажатлари
Қурилиш техникасини (шахсий, хизмат кўрсатувчи ходимлар билан ёки уларсиз ижарага олинган) жалб этиш шартларига қараб, унинг мазмуни бўйича харажатлар ҳам турлича ҳисобга олинади.
Қурилиш машиналари ва механизмларидан фойдаланиш харажатларини 2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари» ҳисобварағида ҳисобга олинг. Ҳар ойда ушбу ҳисобварақда жамланган харажатларни қурилиш объектлари бўйича тақсимланг ва уларни асосий ишлаб чиқариш харажатларига (2010-ҳисобварақ дебетига) ҳисобдан чиқаринг. Харажатларни тақсимлаш учун базани мустақил равишда танланг ва танловингизни ҳисоб сиёсатида қайд этиб қўйинг. Одатда машиналардан фойдаланиш вақти ёки бажарилган ишлар ҳажми базавий кўрсаткич сифатида қабул қилинади.
Вақтинчалик (нотитул) иншоотларга харажатлар
Пудратчи объектда ишларни бажариш вақтида қурилиш майдончасида ўрнатадиган бино ва иншоотлар вақтинчалик деб айтилади. Шунингдек, улар қурилишнинг титул рўйхатига киритилмаслиги сабабли «нотитул» деб аталади. Бундай иншоотлар лойиҳа-смета ҳужжатларида ҳисобга олинмайди ва пудратчи маблағларининг ҳисобига барпо этилади. Қурилиш якунлангандан кейин бундай иншоотлар бузиб ташланади (қисмларга ажратилади).
Ушбу тоифадаги иншоотларга қуйидагилар киради:
- прораб ва усталарнинг объект олдидаги иш хоналари (конторалари), омборхона ва бостирмалар, душхоналар, канализация ўрнатилмаган ҳожатхоналар ва ишчиларнинг исиниш хоналари;
- тўшамалар, пиллапоялар, ўтиш учун кўприкчалар, техника хавфсизлиги бўйича мосламалар;
- кўтарма кажава, минора, майдончалар, ҳавозалар ва бошқа турдаги воситалар, девор ва тўсиқлар (махсус ва архитектура жиҳатидан безалганларидан ташқари), муҳофаза қилувчи соябонлар ва ҳ.к.
Хизмат муддати ва қийматидан қатъи назар, вақтинчалик (нотитул) иншоотлар, мосламалар ва қурилмалар инвентарь ва хўжалик жиҳозлари таркибига киритилади
.
Барпо этилган вақтинчалик иншоотни ваколатли шахслар (қурилиш прораби, участка бошлиғи) имзолаган ва бухгалтерия томонидан тасдиқланган далолатнома асосида фойдаланишга топширинг. Барпо этиш бўйича харажатларни қурилиш-монтаж ишларининг таннархига киритинг. Иншоот бузиб ташланганда, уни қисмларга ажратилганлиги тўғрисида далолатнома тузинг.
Пудратчининг бухгалтерия ҳисобида вақтинчалик (нотитул) иншоотларни қуйидагича тартибда акс эттиринг:
|
Хўжалик операцияси |
Ҳисобварақлар боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
|
|
Вақтинчалик (нотитул) иншоотларни барпо этиш бўйича харажатлар акс эттирилди |
||
|
Барпо этилган вақтинчалик (нотитул) иншоотлар ҳисобга қабул қилинди |
||
|
Барпо этилган вақтинчалик (нотитул) иншоотлар фойдаланишга топширилди |
||
|
Вақтинчалик (нотитул) иншоотларни демонтаж қилиш бўйича харажатлар акс эттирилди |
||
Махсус кийимга харажатлар
Меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича махсус кийим-бош, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя ҳамда гигиена воситалари билан бепул таъминланади. Бундай ишларнинг рўйхати, бериш нормалари, уларни таъминлаш тартиби ва шартлари жамоа шартномалари ва келишувларида белгиланади, агар улар тузилмаган бўлса, қонунчиликда белгиланган нормативларга мувофиқ ходимларнинг вакиллик органи билан келишув бўйича иш берувчи томонидан белгиланади.
Ходимларнинг шахсий ҳимоя воситаларини сотиб олиш, сақлаш, ювиш, тозалаш, таъмирлаш, дезинфекция қилиш ва зарарсизлантириш иш берувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади
.
Қурилиш, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш-қурилиш корхоналари ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситаларини бепул беришнинг Намунавий меъёрлари Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (ҳозирги пайтда – Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги) томонидан тасдиқланган. Махсус кийим ва махсус пойабзалларнинг берилишини махсус варақада ҳисобга олинг
Хизмат муддати ва қийматидан қатъи назар, махсус кийимларни инвентарь ва хўжалик анжомлари (1080-ҳисобварақ) таркибида ҳисобга олинг
. Фойдаланишга топширилганда уларнинг қийматини бирданига асосий ишлаб чиқариш харажатларига киритишингиз мумкин. Вариант сифатида, аввал кечиктирилган харажатларга (3290-ҳисобварақ) олиб бориб, кейин эса ишлаб чиқариш харажатларига ҳисобдан чиқариш мумкин.
Қиймати бир бирлик (комплект) учун харид қилиш пайтида 10 баравар БҲМдан ортиқ бўлган инвентарь ва хўжалик анжомлари кечиктирилган харажатларга ҳисобдан чиқарилиши мумкин.
Инвентарь ва хўжалик анжомлари қийматини кечиктирилган харажатларга ҳисобдан чиқаришда, кечиктирилган харажатларни камайтириш, яъни уларни харажатларга ҳисобдан чиқариш қуйидаги усуллардан бирида амалга оширилади
:
- тенг меъёрли тарзда:
- бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда.
Инвентарь ва хўжалик анжомлари қийматини ҳисобдан чиқариш тартиби ва харажатларга киритиш усулини албатта бухгалтерия ҳисоб сиёсатида акс эттиринг.
Ёрдамчи пудрат ишларни қандай ҳисобга олиш керак
Ёрдамчи пудратчилар бажарган ишларни буюртмачига топширилгунга қадар тугалланмаган қурилиш ишлаб чиқариши таркибида 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағида ҳисобга олинг. Буюртмачи ишларни қабул қилгандан кейин ишларнинг умумий таннархини (ўз саъй-ҳаракатлари билан бажарилган ишларни ҳисобга олган ҳолда) 2010-ҳисобварақдан 9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи» ҳисобварағи дебетига ҳисобдан чиқаринг.
Бош пудратчининг бухгалтерия ҳисобида ёрдамчи пудратчилар томонидан бажарилган ишларни қуйидаги тартибда акс эттиринг:
|
Хўжалик операцияси |
Ҳисобварақлар боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
|
|
Бош пудратчи томонидан қабул қилинган ёрдамчи пудрат ишларининг қиймати акс эттирилди |
||
|
Бош пудратчи томонидан ёрдамчи пудратчилар тақдим этган ҚҚС акс эттирилди (бош пудратчи ва ёрдамчи пудратчилар – ҚҚС тўловчиси бўлса) |
||
|
Бош пудратчи томонидан ёрдамчи пудрат ишлари бўйича ҚҚС ҳисобга олишга қабул қилинди (бош пудратчи ва ёрдамчи пудратчилар – ҚҚС тўловчиси бўлса) |
||
|
Бош пудратчи томонидан буюртмачи тугалланган ва қабул қилган ишлар босқичлари бўйича харажатлар суммаси ҳисобдан чиқарилди |
||
Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуришда қурувчи (девелопер) ҚМИни ўз кучи билан амалга оширишга ва қурилиш-пудрат ташкилоти сифатида қатнашишга ҳақли. Бунда у бош пудратчи сифатида ишлар (хизматлар) умумий қийматининг камида 30%ни ўз кучи билан бажариш шарти билан субпудрат ташкилотларини жалб қилиши мумкин
.
Қурилиш таннархи шаклланишини қандай ҳисобга олиш керак
Бевосита ишлаб чиқариш харажатларидан (материаллар, меҳнатга ҳақ тўлаш, ижтимоий солиқ ва бошқалар) ташқари 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағида қуйидагилар ҳам акс эттирилади:
- 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» ҳисобварағидан ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари. Қурилишда бундай ишлаб чиқаришларга қум ва шағал қазиб олиш конлари, таъмирлаш-механика устахоналари, қурилишни ҳар хил энергия турлари билан таъминловчи кичик станциялар, генераторлар, қозонхоналар ва бошқаларни киритиш мумкин;
- 2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари» ҳисобварағидан билвосита харажатлар. Уларнинг таркибида қуйидагилар ҳисобга олинади:
а) машина ва ускуналарни сақлаш ва улардан фойдаланиш харажатлари;
б) ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган асосий воситалар (АВ) ва номоддий активларнинг амортизация ажратмалари;
в) ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган АВни таъмирлаш харажатлари;
г) ишлаб чиқаришдаги мол-мулкнинг суғурта харажатлари;
д) ишлаб чиқариш биноларини иситиш, ёритиш ва сақлаш харажатлари;
е) ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ишлаб чиқариш бинолари, машина ва ускуналар, ижарага олинган бошқа воситалар учун ижара тўловлари;
ж) ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатишда банд бўлган ишлаб чиқариш ходимларининг меҳнат ҳақи;
з) ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган бошқа харажатлар;
- 2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар» ҳисобварағидан яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотишлар. Бошқалар қатори уларга қуйидагилар киради:
а) сифати бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари, техник шартлар, қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ келмайдиган қурилиш-монтаж ишлари;
б) ишларнинг кейинги босқичини бажариш пайтида илгари барпо этилган объектлар қисмлари ва конструкцияларининг шикастланиши;
в) сифатсиз бажарилган бошқа ишлар.
Аниқланган яроқсиз маҳсулот, шунингдек уни тузатиш харажатларини далолатнома билан расмийлаштиринг.
Бажарилган ва буюртмачи (бош пудратчи) томонидан қабул қилинган ишларнинг ҳақиқий таннархи суммасини
2010-ҳисобварақнинг кредитидан 9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи» ҳисобварағининг дебетига ҳисобдан чиқаринг. Ойнинг охирида 2010-ҳисобварағи бўйича қолдиқ тугалланмаган қурилиш таннархи кўрсатилади.
Қурилишда ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари (2310-ҳисобварақ) ва умумишлаб чиқариш харажатлари (2510-ҳисобварақ)
21-сон БҲМСга мувофиқ ҳисобга олинади.
Ёрдамчи ишлаб чиқариш корхонанинг турли бўлинмалари ва объектлар учун, шунингдек четга (ташқаридаги) ишларни бажариши мумкин. Шу туфайли харажатларни тақсимлаш зарурати юзага келади. Тақсимлаш учун база сифатида қабул қилинган кўрсаткични (масалан, бевосита харажатлар суммасини) албатта бухгалтерия ҳисоб сиёсатида қайд этиб қўйинг.
Ойнинг охирида 2310-ҳисобварақдаги қолдиқ тугалланмаган ёрдамчи ишлаб чиқариш қийматини кўрсатади.
Умумишлаб чиқариш харажатларини ҳам объектлар ўртасида тақсимланг. Тақсимлаш учун базавий кўрсаткични (масалан, бевосита харажатлар суммасини ёки қурилишдаги ишчиларнинг иш ҳақини) бухгалтерия ҳисоб сиёсатида қайд этиб қўйинг.
Ҳисобот даври (ой) охирида 2510-ҳисобварақда қолдиқ қолмаслиги керак.
Бажарилган ишларни реализация қилишдан олинган даромадлар қандай ҳисобга олинади
Бажарилган ишларни реализация қилишдан олинган тушумни 9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» ҳисобварағининг кредити бўйича акс эттиринг. Бунда ўз кучи билан бажарилган ҳамда жалб этилган ёрдамчи пудратчиларнинг кучи билан бажарилган ишларнинг умумий қийматини акс эттиринг. Тушумни акс эттириш учун асос бўлиб ҳисобварақ-фактура хизмат қилади.
Пудратчининг (бош пудратчининг) бухгалтерия ҳисобида бажарилган ишларнинг (ёрдамчи пудратчиларни ҳисобга олган ҳолда) умумий суммасини қуйидагича акс эттиринг:
|
Хўжалик операцияси |
Ҳисобварақлар боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
|
|
Бажарилган ишлар (ишлар босқичлари) буюртмачи томонидан қабул қилинди |
||
|
Бажарилган ишлар реализация қилинишида ҚҚС ҳисобланди (агар пудратчи (бош пудратчи) – ҚҚС тўловчиси бўлса) |
||
.Ҳисобварақ-фактура ва маълумотнома-ҳисобварақ-фактурани қандай расмийлаштириш керак
Пудратчи ва буюртмачи томонидан қабул қилинган ҳисобварақ-фактура ишларнинг бажарилганлиги ва уларнинг қийматини акс эттирувчи бирламчи ҳужжат ҳисобланади.
Объектларни қуришда, жумладан «фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш»да ҳисобварақ-фактура ҳар бир календарь ойининг охирги куни билан расмийлаштирилади ва кейинги ойнинг 10-санасига қадар буюртмачига тақдим этилади. Бу бир солиқ давридан (ойидан) ортиқ технологик жараёнга эга бўлган узоқ муддатли контрактларга (шартномаларга) ҳам татбиқ этилади
. Бунда, агар контрактда (шартномада) тугалланган ишларни буюртмачига ҳар ойда топшириш назарда тутилмаган бўлса, ой охирида узоқ муддатли контрактнинг ҳақиқатда бажарилиши ҳисоб-китоб йўли билан аниқланади. Контрактнинг (шартноманинг) бажарилиши бўйича харажатларнинг умумий суммасидаги ҳисобот даври учун тегишли харажатларнинг солиштирма салмоғи ҳисоб-китоб қилинади:
Солиштирма салмоқ = Харажатлар: Шартнома (смета) бўйича умумий харажатлар.
Кейин амалга оширилган харажатларнинг солиштирма салмоғи контракт бўйича умумий даромад суммасига (контракт баҳосига) кўпайтирилади:
Жорий ҳисобот даври учун даромад = Солиштирма салмоқ х Шартнома бўйича умумий даромад – Ўтган ҳисобот даври учун илгари қабул қилинган даромадлар.
- даромад – 333,6 млн сўм (896 : 1,12 х 41,7 %);
- ҳисобланган ҚҚС – 40,032 млн сўм (333,6 х 12 %);
- жами сумма – 373,632 млн сўм (333,6 + 40,032).
1 октябрдан бошлаб бюджет маблағлари ҳисобидан бажарилган қурилиш-монтаж ишларини топширишда ҳисобварақ-фактура махсус шакл бўйича расмийлаштирилади. Уни тўлдириш тартиби Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ва уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-1-бобида белгиланган.
Бажарилган ишлар тўғрисидаги (сарфланган харажатлар) маълумотнома-ҳисобварақ-фактура илгаридагидек қурилишдаги асосий бирламчи ҳужжат бўлиб ҳисобланади
. Уни ишлаб чиқариш-техник бўлим (ИЧТБ) ходимлари расмийлаштирадилар. Унинг тўлдирилишини фақат қуйидаги реквизитларга тегишли қисми бўйича назорат қилинг:
- расмийлаштириш санаси (ҳисобот ойининг кўрсатилиши)
- пудрат шартномаси рақами ва санаси;
- буюртмачи материалларининг қиймати кўрсатилиши, агар қурилишда бундай материаллардан фойдаланилган бўлса;
- ҚҚС суммаси ёки «ҚҚСсиз» белгисининг мавжудлиги, шунингдек буюртмачининг материалларидан фойдаланилганда солиқ ҳисоб-китобининг тўғрилиги;
- зарур имзоларнинг мавжудлиги, агар маълумотнома-ҳисобварақ-фактура қоғозда расмийлаштирилган бўлса.
Агар объект «фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш» усулида қурилаётган бўлса, маълумотнома-ҳисобварақ-фактурани ҳар ойда эмас, балки қурилиш якунлангандан кейин тўлдирадилар. Бироқ, қурилишнинг боришини ва ажратилаётган (бўнак тариқасида берилаётган) маблағлардан фойдаланилаётганини назорат қилиш мақсадида пудратчилар (ёрдамчи пудратчилар) объектни «фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш» усулида қуришда Сарфланган харажатлар қиймати тўғрисидаги маълумотномани (маълумотнома-ҳисобварақ-фактура шаклида) тўлдирадилар ва уни ҳар ойнинг 27-санасига қадар буюртмачига (бош пудратчига) тақдим этадилар
.
Маълумотнома-ҳисобварақ-фактурани электрон-рақамли имзо (ЭРИ) билан тасдиқлаган ҳолда уни қоғоз шаклида ҳам, электрон шаклда ҳам расмийлаштириш мумкин. ЭРИ билан тасдиқланган ҳар қандай электрон ҳужжат ҳуқуқий маънога эга деб эътироф этилади
.
Агар буюртмачининг (бош пудратчининг) материалларидан фойдалансангиз, уларнинг қийматини бажарилган ишлар ҳажмига киритинг ва унга пудратчининг бошқа харажатлари фоизини ҳисобланг. Маълумотнома-ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришда якуний суммадан буюртмачининг (бош пудратчининг) фойдаланилган материаллари қийматини чегиринг.
- ёрдамчи пудратчининг ўзи харид қилган қурилиш материаллари – 22 400 минг сўм;
- бош пудратчидан олинган қурилиш материаллари – 30 800 минг сўм;
- ижтимоий солиқ ҳисобга олинган ҳолдаги иш ҳақи – 40 860 минг сўм;
- машина ва механизмлардан фойдаланиш – 3 870 минг сўм.
Бажарилган ишлар қийматидан ҚҚС суммаси унга бош пудратчининг материаллари қиймати киритилмаганда қуйидагини ташкил этади:
(119 474,6 – 30 800) х 12 %) = 10 640,95 минг сўм.
Бош пудратчи ёрдамчи пудратчига тўлайдиган сумма – 99 315,55 минг сўмни (119 474,6 + 10 640,95 – 30 800) ташкил қилади.
Ушбу сумманинг ўзига ҳисобварақ-фактурани ҳам расмийлаштириш лозим бўлади.
Бош пудрат хизматлари қандай ҳисобга олинади
Бош пудратчи бўлган ташкилот маълум бир ишларни бажариш мақсадида ёрдамчи пудрат шартномалари бўйича четдан корхоналарни жалб этиши мумкин. Бундай ҳолатда бош пудратчи ёрдамчи пудратчига нисбатан буюртмачи сифатида қатнашади ва асосий буюртмачи олдидаги барча ишлар, шу жумладан ёрдамчи пудратчи томонидан бажариладиган ишлар учун жавобгарликни ўзига олади. Бош пудрат хизматлари тушунчаси қонун ҳужжатлари билан белгиланмаган. Моҳиятан олганда, булар қурилишни ташкил этиш ва унга хизмат кўрсатиш муносабати билан бош пудратчи ёрдамчи пудратчига кўрсатадиган хизматлардир. Булар ишларни бажариш учун зарур бўлган бино ва иншоотларни фойдаланишга бериш, ёрдамчи пудратчининг манзилига юкларни ташиб бериш, вақтинчалик электр таъминоти тармоқлари, сув ва буғ қувурларини ўтказиш ҳамда бошқалар бўлиши мумкин.
Ушбу хизматлар миқдори ёрдамчи пудратчи бажарган ишлар ҳажмидан фоиз сифатида аниқланади. Одатда, у 5 –10 % атрофида бўлади. Бош пудрат хизматлари тўғрисидаги шарт пудрат шартномасига албатта киритилган бўлиши лозим.
Бош пудратчи учун бош пудрат хизматлари бу – даромадлар, ёрдамчи пудратчи учун эса – харажатлар. Бош пудратчи уларнинг суммасига алоҳида ҳисобварақ-фактурани МХИК 10098001001000000 «Бош пудратчи хизматлари (бош пудрат фоизи)» билан расмийлаштиради.
Одатда, бош пудратчи бош пудрат хизматлари бўйича қарздорликни бажарилган ишлар учун ёрдамчи пудратчи олдидаги ўз қарздорлиги ҳисобига ўтказиб, ёрдамчи пудратчига ушбу суммалар ўртасидаги фарқни тўлайди.
Бухгалтерия ҳисобида бош пудрат хизматларини қуйидагича акс эттиринг:
|
Хўжалик операцияси |
Бош пудратчидаги ҳисоб |
Ёрдамчи пудратчидаги ҳисоб |
||
|
дебет |
кредит |
дебет |
кредит |
|
|
Бош пудратчи томонидан ёрдамчи пудратчига бош пудрат хизматлари қиймати тақдим этилди |
||||
|
Бош пудрат хизматлари бўйича ҚҚС акс эттирилди |
||||
|
Бош пудрат хизматлари бажарилган ишлар учун ҳақ тўлаш ҳисобига ҳисобга олинди |
||||
2026 йилдан бошлаб:
- кўчмас мулк объектлари ва қурилиш материаллари бўйича солиқ базаси уларнинг бозор баҳосидан келиб чиқиб аниқланади
; - қурилиш соҳасидаги юридик шахслар томонидан ўзларининг устав фонди ва ундаги ўзгаришлар, шу жумладан, устав фондига киритилган товарлар тўғрисидаги маълумотларнинг (ЭҲФ, онлайн-НКТ чеки, БЮД, нотариус томонидан тасдиқланган олди-сотди шартномаси ва бошқа ҳужжатлар) ҳисоби юритилади. Бундай операциялар 15 кун муддатда шахсий кабинет орқали солиқ органлари маълумотлар базасида мажбурий акс эттирилиши лозим бўлади
.
Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал

Наша страница
Канал в телеграм