Сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш шарти билан товарларнинг чакана савдоси қандай ҳисобга олинади

24.06.2024
author avatar

Гузаль ИСЛАМОВА

молия маслаҳатчиси
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш (СКХК);
– қўшимча кафолат учун ҳужжатларни расмийлаштириш;
– СКХКдан олинган даромадларни ҳисобга олиш;
– СКХК харажатларни ҳисобга олиш.

 

Сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш нимани англатади

Савдо ташкилоти харидорларга сотилган товарлар учун сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш (СКХК) деб аталмиш хизматни тақдим этиши мумкин. Aмалиётда бундай хизмат қўшимча хизмат кўрсатиш, қўшимча хизмат кўрсатиш дастури, қўшимча ёки кенгайтирилган кафолат ва бошқалар деб ҳам аталади.

СКХК шартлари олди-сотди шартномасида (оммавий офертада) ёки товарлар харид қилинаётганда харидорга бериладиган алоҳида ҳужжатда белгиланади . Муайян товарлар ёки товарлар гуруҳлари учун алоҳида кафолат шартлари белгиланиши мумкин. Қоида тариқасида, бу ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган кафолат муддатига нисбатан узайтирилган муддатдир. Мисол учун, ишлаб чиқарувчи томонидан 12 ойлик кафолат муддати белгиланган, товарларнинг сотувчиси эса харидорга бир марталик қўшимча ҳақ эвазига 3 йил давомида хизмат кўрсатишни таклиф қилади.

Aмалиётда товарларни харид қилиш билан бир вақтда харидорга алоҳида ҳақ эвазига қўшимча кафолат реализация қилинади ёки СКХКнинг маълум бир суммаси товар баҳосига киритилади. Қўшимча ҳақ эвазига СКХКни тақдим этиш орқали дўкон, қоида тариқасида, харидорга хизмат кўрсатиш сертификатини сотиб олишни таклиф қилади. Сертификатнинг қиймати товарнинг турига ва хизматдан фойдаланиш (қўшимча кафолат) йиллари сонига қараб белгиланади.

Умумий қоидага кўра, кафолат муддатининг давомийлиги товар сотилган кундан бошлаб, яъни, агар олди-сотди шартномасида бошқача шартлар назарда тутилмаган бўлса, у харидорга топширилган пайтдан эътиборан
бошланади . Қўшимча кафолатнинг амал қилиш муддати асосий кафолат муддати тугаган кундан бошлаб ҳисоблаб чиқилади.

Қўшимча кафолат учун қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади

Сизга кафолат муддатининг вақти етиб келган харидор мурожаат қилса, аввало унга аризани тўлдиришини таклиф этинг. Кейинги ҳужжат айлануви харидорга қандай қўшимча кафолатлар: товарни таъмирлаш, товарни айирбошлаш ёки товарни қайтариш (унинг учун пул маблағи) тақдим этилганлигига боғлиқ бўлади.

Товарни таъмирлаш 

Қоидага кўра, таъмирлашни савдо ташкилотининг ўзи амалга оширмайди. Бунинг учун у ихтисослашган корхона – хизмат кўрсатиш маркази билан хизмат кўрсатишга тегишли шартномани тузади.

Товарларни таъмирлаш учун топширишдаги ҳужжатлар айлануви турли омилларга боғлиқ бўлади. Масалан, харидорнинг ўзи сотувчига кичик габаритли товарларни олиб келиши мумкин, йирик габаритли товарни эса савдо ташкилоти мустақил равишда – ўз кучи билан ёки бошқа чет корхоналар томонидан ташиб келтиришади. Яъни, товарларни қабул қилиш-қайтариш сотувчининг ўзи томонидан ҳам ва бошқа чет корхоналар (курьерлар, ташувчилар) томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.

Aгарда харидордан товарларни қабул қилишни ёки уларни қайтаришни бошқа чет корхоналар амалга оширадиган бўлса, улар буни ўзларининг бланкалари билан ҳужжатлаштирадилар. Aгар бошқа чет корхоналар жалб этилмайдиган бўлса, харидордан товарлар қабул қилинишини далолатнома билан расмийлаштиринг.

Товарни қайтариш 

Қўшимча кафолат тарзида товарлар ва пул маблағлари харидорга қайтарилишини сифатсиз товарларни қайтариш сингари расмийлаштиринг.

Товарларнинг қайтарилишини ҳисобда қандай акс эттириш ва расмийлаштириш, шунингдек товарлар қайтарилганда чегирма билан қандай йўл тутиш кераклиги ҳақидаги батафсил маълумотларни тавсияда ўқинг.

НКТ орқали сотилган товарларнинг қайтарилишини қандай расмийлаштириш кераклиги ҳақидаги маълумотларни тавсияда ўқинг.

Товарни айирбошлаш 

Товарни айирбошлаш моҳиятига кўра қуйидаги иккита операциядан иборат: сифатсиз товарни қайтариш ва янгисини сотиш. Бу ерда ҳужжатлаштиришнинг қандайдир ўзига хос хусусиятлари мавжуд эмас. Товар қайтарилишини ва янги сотувни алоҳида расмийлаштиринг.

СКХКдан олинган даромадлар ҳисобда қандай акс эттирилади

СКХКнинг бухгалтерия ҳисоби ва унга солиқ солиниши, унинг қиймати сотувчи ва харидор ўртасидаги шартномада қандай акс эттирилганлигига боғлиқ. СКХК қийматини акс эттиришнинг қуйидаги вариантлари учрайди:

  • ушбу хизматларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи сертификат (ваучер) берилиши билан товар баҳосига қўшимча ҳақ тўлаш;
  • товарни реализация қилиш баҳосига киритиш.  

Сертификат (ваучер) берилиши билан товар баҳосига қўшимча ҳақ тўлаш орқали СКХКнинг қиймати тўланганда 

Сертификат (ваучер) сотилганда корхонада унда кўрсатилган суммага нисбатан кредиторлик қарзи (олинган бўнак) ҳосил бўлади. Ваучер бўйича олинган бўнак тўловларини ҳисобга олиш учун 6310 ёки 6390-счётига «Ваучер бўйича олинган бўнаклар» номли алоҳида субсчёт очинг. Ушбу қарздорлик ваучер эгасига тегишли хизматларни кўрсатиш орқали қоплаб берилади.

Хизматларни қабул қилиб олиш ҳуқуқини берувчи ваучерларни (сертификатларни) реализация қилиш ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш мақсадларида реализация қилиш бўйича айланма деб эътироф этилади . Ваучерларни реализация қилишдан олинган даромадлар фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш мақсадларида жами даромад таркибига киритилади . Савдо корхонасининг солиқ ҳисобида ҳам сертификатни (ваучерни) реализация қилишдан олинган даромад сифатида тан олинади.

Харидор СКХК хизматларини унга ваучер топширилганидан кейин (ёки ваучердан умуман фойдаланилмасдан ва хизматларни қабул қилиб олмасдан) қабул қилиб олишига қарамай, ушбу хизматларни реализация қилиш бўйича айланмадан ҚҚСни ваучерни реализация қилиш вақтида ҳисобланг. ҚҚС суммасини солиқни ҳисобга олган ҳолда ваучернинг қиймати сифатида ҳисоб-китоб қилинг 

Мисол
Агар СКХКнинг қиймати сертификат (ваучер) бериш орқали алоҳида тўланадиган бўлса, ундан олинган даромадлар қандай ҳисобга олинади

Маиший техника дўкони ўз мижозларига, қўшимча кафолатни – ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган, кафолат муддати тугаганидан кейин бир йил давомида хизмат кўрсатишни тақдим этади. Бундай кафолатдан фойдаланиш учун, харидор алоҳида ҳақ эвазига сертификатни харид қилади.

Жорий ойда кафолат муддатининг вақти етиб келди ва харидор дўконга мурожаат қилиб, у сотиб олган кир ювиш машинаси таъмирланишини талаб қилди. Дўкон харидорнинг талабини бажарди ва ўша ойнинг ўзидаёқ таъмирланган товарни унга қайтариб берди.

Харидор томонидан кир ювиш машинаси сотиб олинганда у томонидан тўланган баҳо ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда – 6 160 минг сўмни ташкил этади. Кир ювиш машинаси сотиб олинганда харид қилинган сертификатнинг қиймати – 560 минг сўм. Товарнинг таннархи – 4 000 минг сўм. 

Хўжалик операциясининг
мазмуни

Сумма,
минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Товарни ва СКХК сертификатини реализация қилиш санасига

Товарни реализация қилишдан олинган даромад акс эттирилди
(6 160 : 1,12)

5 500

5010
5710

9020

ҚҚС ҳисобланди
(5 500 х 12 %)

660

6410

Реализация қилинган товарнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

4 000

9120

2920

Реализация қилинган СКХК сертификати ҳисобга олинди

560

5010
5710

6312

ҚҚС ҳисобланди
(560 :112 х 12)

60

6312

6410

СКХК хизматини кўрсатиш далолатномасини расмийлаштириш санасига

СКХК бўйича кўрсатилган хизматнинг фактига кўра олинган даромад акс эттирилди
(560 : 1,12)

500

6312

9030

Ҳақ тўлашнинг ушбу вариантида НКТнинг қуйидагича тўлов шакллари қайд этилган иккита савдо чеки расмийлаштирилади: «Сотув» – кир ювиш машинасининг қийматига (6 160 минг сўм) ва сертификатнинг қийматига (560 минг сўм). Ҳар иккала чек бўйича ҚҚС суммаси автоматик равишда ҳисоботда акс эттирилади.

Кафолат муддатининг вақти етиб келганда сертификатнинг қийматига фақатгина хизматларни кўрсатиш далолатномаси расмийлаштирилади, НКТ чеки расмийлаштирилмайди.

Ваучер реализация қилинганда ҚҚСни қандай ҳисоблаш, шунингдек фойдаланилмаган ваучерларни қандай ҳисобга олиш ҳақидаги батафсил маълумотларни тавсияда ўқинг.

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун товарларни (хизматларни) олиш ҳуқуқини тақдим этувчи ваучерларни реализация қилиш мазкур товарларни (хизматларни) реализация қилиш деб эътироф этилади .

СКХКнинг қиймати товарни реализация қилиш баҳосига киритилганда

Товарнинг реализация қилиш баҳосига киритилган СКХК қиймати кечиктирилган даромад сифатида эътироф этилади. Яъни, у келгусига ўтказилади ва хизматлар кўрсатилган давр мобайнидаги давр учун асосий хўжалик фаолиятидан олинган даромад сифатида тан олинади .

Сотишдан кейинги хизматларни кўрсатиш бўйича кўрсатилган хизматлар ҚҚС солинадиган реализация қилиш бўйича айланма бўлиб ҳисобланади .

ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база унга солиқни киритмаган ҳолда битим тарафлари томонидан қўлланилган нархдан келиб чиқиб, хизматларнинг қиймати сифатида аниқланади .

Харидор шартномага кўра товарнинг баҳосини ва СКХК қийматини НКТ чекида (тўлов тури – «Сотув») акс эттириладиган битта сумма билан тўлаб беради. Ушбу сумма тўлов кунига ҚҚС бўйича ҳисоботда акс эттирилади.

Мисол
Агар СКХКнинг қиймати товарни реализация қилиш баҳосига киритилган бўлса, ундан олинган даромадлар қандай ҳисобга олинади

Маиший техника дўкони ўз мижозларига қўшимча кафолатни – ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган кафолат муддати тугаганидан кейин бир йил давомида хизмат кўрсатишни тақдим этади.

Жорий ойда харидор дўконга мурожаат қилиб, у сотиб олган кир ювиш машинаси қўшимча кафолат доирасида таъмирланишини талаб қилди. Улар томонидан қўшимча кафолатнинг муддатларига риоя қилинди.

Харидор томонидан кир ювиш машинаси сотиб олинганда, у томонидан тўланган баҳо СКХК хизматини ва ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда – 6 720 минг сўмни ташкил этади. Кир ювиш машинаси сотиб олинганда унинг баҳосига киритилган СКХК қиймати – ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 560 минг сўм. Товарнинг таннархи – 4 000 минг сўм.

Кир ювиш машинасининг СКХКни ҳисобга олган ҳолдаги умумий қиймати (6 720 минг сўм) учун «Сотув» тўлов тури кўрсатилиб, НКТ чеки расмийлаштирилади. Харид қилиш билан ҚҚС суммаси автоматик равишда ҳисоботда акс эттирилади.

Кафолат муддатининг вақти етиб келганда СКХК қийматига фақатгина хизматларни кўрсатиш далолатномаси расмийлаштирилади, НКТ чеки расмийлаштирилмайди.

Хўжалик операциясининг
мазмуни

Сумма,
минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Товарни реализация қилиш санасига

Товарни реализация қилишдан олинган даромад акс эттирилди
(6 720 : 1,12 – 560 : 1,12)

5 500

5010
5710

9020

ҚҚС ҳисоблаб ёзилди
(6 720 : 112 х 12)

720

6410

СКХКнинг қиймати акс эттирилди
(560 : 1,12)

500

6230

Реализация қилинган товарнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

4 000

9120

2920

Қўшимча кафолатнинг даври мобайнидаги ҳар ойда

СКХКдан олинган даромад акс эттирилди
(500 : 12)

41,667

6230

9030

СКХК харажатлари ҳисобда қандай акс эттирилади

Қўшимча кафолат бўйича хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш харажатлари қуйидаги иккита йўл билан ҳисобга олиниши мумкин:

  • ҳақиқатдаги харажатлар асосида;
  • кафолатли таъмирлаш ва кафолатли хизмат кўрсатиш учун захирани яратиш орқали .

Савдо ташкилоти бундай захирани яратиш ва ажратмаларнинг чегаравий миқдори тўғрисида мустақил равишда қарор қабул қилади. Захирани яратиш тўғрисидаги қарор, солиқ солиш мақсадлари учун ҳисоб сиёсатида  қайд этилган бўлиши лозим.

СКХК учун ҳақиқатдаги харажатлар фойда солиғининг ҳисоб-китобида чегириб ташланади .

Мисол
СКХК харажатлари ҳақиқатда амалга оширилган сарфлар бўйича қандай ҳисобга олинади

Маиший техника дўкони ўз мижозларига қўшимча кафолатни – ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган кафолат муддати тугаганидан кейин бир йил давомида хизмат кўрсатишни тақдим этади.

Дўконнинг ҳисоб сиёсатида кафолатли таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш учун захирани яратиш назарда тутилмаган.

Ҳисобот ойида харидорлар томонидан қўшимча кафолат асосида таъмирлаш учун дўконга 67 200 минг сўмлик суммадаги техник ускуналар қайтарилди. Хизмат кўрсатиш маркази томонидан бажарилган ускуналарни таъмирлаш харажатлари ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 5 600 минг сўмни ташкил этди. Йирик техник ускуналарни харидордан то хизмат кўрсатиш марказигача ташиб келтирган транспорт корхонасига ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 1 120 минг сўм тўлаб берилди.

Хўжалик операциясининг
мазмуни

Сумма,
минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Қўшимча кафолат бўйича таъмирлаш учун харидордан товарлар қабул қилинди

67 200

002

 

Хизмат кўрсатиш марказига таъмирлаш учун товарлар топширилди

67 200

 

002

Транспорт корхонасининг товарларни ташиш харажатлари акс эттирилди
(1 120 : 1,12)

1 000

9410

6010

Транспорт корхонасининг ҳисобварақ-фактурасига мувофиқ ҚҚС, шу жумладан ҳисобга олинган сумма (унинг талабларига риоя этилган ҳолда) акс эттирилди
(1 000 х 12 %)

120

4410
6410

6010
4410

Хизмат кўрсатиш маркази томонидан амалга оширилган таъмирлаш харажатлари акс эттирилди
(5 600 : 1,12)

5 000

9130

6010

Хизмат кўрсатиш марказининг ҳисобварақ-фактурасига мувофиқ, ҚҚС, шу жумладан ҳисобга олинган сумма (унинг талабларига риоя этилган ҳолда) акс эттирилди
(5 000 х 12 %)

600

4410
6410

6010
4410

Хизмат кўрсатиш маркази томонидан таъмирланган товарлар қабул қилинди

67 200

002

 

Таъмирланган товарлар харидорга топширилди

67 200

 

002

Кафолатли хизмат кўрсатиш учун захирани яратиш бўйича харажатларни қандай ҳисобга олиш кераклиги тўғрисида
тавсияда ўқинг.


Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал