ТМЗнинг чиқиб кетиши қандай ҳисобга олинади
Тавсияда:
– ТМЗни баланс ҳисобидан чиқариш;
– ТМЗ чиқиб кетишидан молиявий натижаларни аниқлаш;
– материалларни тугатиш;
– материалларни реализация қилиш;
– материалларни айирбошлаш;
– материалларни бепул бериш;
– материалларни бошқа ташкилотнинг устав капиталига бериш;
– материаллар камомади ёки йўқотилиши;
– чиқиб кетаётган таъсисчига материалларни бериш;
– материаллар чиқиб кетишидан солиқ оқибатлари.
ТМЗ қачон балансдан ҳисобдан чиқарилади
Қуйидаги ҳолларда чиқиб кетаётган ТМЗнинг қийматини балансдан чиқаринг
:
- реализация қилинганда;
- бошқа корхонанинг устав капиталига берилганда;
- чиқиб кетаётган таъсисчига берилганда;
- бепул берилганда;
- айирбошланганда;
- сақлаш муддати тугагач яроқсизлиги сабабли, жисмонан ва маънан эскирганлиги натижасида тугатилганда (йўқ қилиш);
- камомад, йўқотиш ёки шикастланиш (синиш, бўлиниш) аниқланганда;
- бошқа операциялар.
ТМЗ чиқиб кетишидан молиявий натижа қандай аниқланади
Материаллар (1000-ҳисобварақлар) чиқиб кетишидан молиявий натижани қуйидаги формула орқали аниқланг
:
МН = Д – ҚҚС – БҚ,
бу ерда:
МН – молиявий натижа;
Д – даромад (тушум);
ҚҚС – қўшилган қиймат солиғи (тўловчилар учун);
БҚ – баланс қиймати.
Бу – умумий формула. Айрим ҳолларда даромад (тушум) бўлмаслиги мумкин.
Ҳисобда 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» – ҳисобварағидан фойдаланинг. Ҳисобварақнинг кредитида «+» белгиси орқали даромадни (тушумни) дебети бўйича эса – «–» ишораси билан қўшилувчи: баланс қиймати, ҚҚСни акс эттиринг.
Материалларнинг чиқиб кетишидан фойда ёки зарар ҳам кўриш мумкин.
Фойдани:
- даромадлар таркибига киритинг;
- 9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан даромад» ҳисобварағида акс эттиринг;
- Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 090-сатрида акс эттиринг.
Зарарни:
- бошқа операцион харажатларга киритинг;
- 9430-«Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварағида акс эттиринг;
- Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 070-сатрида акс эттиринг ва 040-сатрига «Давр харажатлари»га киритинг.
Материалларнинг тугатилиши қандай ҳисобга олинади
Материаллар қуйидаги сабабларга кўра тугатилади (йўқ қилинади):
- яроқсиз бўлганда;
- сақлаш муддати тугаганда;
- жисмоний ва маънавий эскирганда;
Тугатиш учун ташкилот раҳбари, бош муҳандиси ёки бошқа ходим раислигида комиссия тузинг. Унинг таркибига:
- техник мутахассисларни;
- бухгалтерия ходимларини;
- моддий жавобгар шахсларни киритинг.
Комиссия таркибини буйруқ билан тасдиқланг.
Комиссия қабул қилган қарорлари натижаларини материалларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги далолатнома билан расмийлаштиринг. Далолатномани комиссия аъзолари имзолайди ва ташкилот раҳбари тасдиқлайди. Бир нусхасини бухгалтерияга, иккинчисини эса материалларнинг бутлигига жавобгар шахсга беринг.
Материалларни тугатиш натижасида олинган металлалом, макулатура ва бошқа материалларни тугатиш комиссияси томонидан белгиланган фойдаланиш мумкин бўлган нарх бўйича кирим қилинг.
Материалларни реализация қилиш қандай ҳисобга олинади
Материаллар реализация қилинганда қуйидагиларни расмийлаштиринг:
Ташкилот бозор қиймати 11 200 сўм, шу жумладан ҚҚС 1 200 минг сўм бўлган фойдаланилмаётган инвентарини реализация қилмоқда. Инвентарнинг таннархи – 8 000 минг сўм.
Инвентарни реализация қилишдан фойда: 11 200 – 1 200 – 8 000 = 2 000 минг сўм.
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Ҳисобварақларнинг боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Инвентарни реализация қилишдан тушум акс эттирилди |
11 200 |
||
|
ҚҚС ҳисобланди |
1 200 |
||
|
Инвентарь таннархи ҳисобдан чиқарилди |
8 000 |
||
|
Инвентарни реализация қилишдан молиявий натижа акс эттирилди |
2 000 |
||
Материалларнинг айирбошланиши қандай ҳисобга олинади
Материаллар айирбошланганда қуйидагиларни расмийлаштиринг:
Айирбошлаш шартномасида қуйидагиларни аниқлаштиринг:
- ҳар бир тараф қандай қимматликларни бераётганлигини;
- айирбошлаш қийматини;
- қўшимча тўлов суммалари ва шартларини (зарурат бўлганида);
- қимматликларни қабул қилиш-топшириш тартибини.
Айирбошлаш шартномасига нисбатан олди-сотди қоидалари қўлланилади. Шартноманинг ҳар қайси тарафи ҳам берилаётган материалларнинг сотувчиси, ҳам олинаётган материалларнинг
харидоридир
.
Агар айирбошлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, айирбошланаётган активларга бўлган мулк ҳуқуқи иккала томон активларни бергандан сўнг ўтади
.
Агар ТМЗ худди шундай захираларга айирбошланса, олинган активларнинг таннархи берилган ТМЗнинг баланс қийматига тенг бўлади
.
Худди шундай бўлмаган ТМЗ олинганда уларнинг таннархи берилган ТМЗнинг жорий қийматига тенг бўлади.
- маълум бир санада амалда бўлган бозор нархлари бўйича ТМЗ қиймати;
- бир-биридан мустақил, хабардор ва бундай битимни амалга оширишни хоҳловчи тарафлар ўртасида битимни амалга оширишда активни сотиб олиш ёки мажбуриятни бажариш учун етарли бўлган сумма.
Захиралар қўшимча тўлов билан айирбошланган тақдирда олинган ТМЗнинг таннархи берилган активларнинг айирбошланишда ўтказилган (олинган) пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари суммасига оширилган (камайтирилган) жорий қийматига тенг бўлади.
Мол-мулкни бошқа товар (иш, хизмат)ларга айирбошлаш асосида бериш реализация бўйича айланма деб тан олинади. Айирбошлаш бўйича солиқ базаси бозор қийматидан келиб чиқиб аниқланади
.
Агар сиз ҚҚС тўловчиси бўлсангиз ва ушбу солиқни тўловчидан ТМЗ олсангиз, контрагент ҳисобварақ-фактурасида кўрсатилган ҚҚС суммасини олинган захираларнинг таннархига киритманг. ҚҚС суммаси кўрсатилган ҳисобга олиш шартларига тўлиқ жавоб берса, солиқ суммасини ҳисобга қабул қилишга ҳақлисиз
.
ҚҚС тўловчиси бўлмаганлар контрагент ҳисобварақ-фактурасида кўрсатилган ҚҚС суммасини олинган мулкларнинг таннархига киритади.
Агар ТМЗдан товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш билан боғлиқ реализация қилиш бўйича айланмасига солиқ солинадиган, шу жумладан ноль ставка бўйича солиқ солиниши лозим бўлган фаолиятда фойдаланилса, ҚҚС суммаси – 600 минг сўмни (5 000 х 12%) – ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўласиз
.
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Ҳисобварақларнинг боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Материаллар берилиши акс эттирилди |
5 000 |
||
|
ҚҚС ҳисобланди |
600 |
||
|
Материаллар кирими акс эттирилди |
5 000 |
||
|
Кирим қилинган материаллар бўйича ҚҚС акс эттирилди |
600 |
||
|
Транспорт харажатлари акс эттирилди. |
600 |
||
Бепул берилган материаллар қандай ҳисобга олинади
Материаллар бепул берилганда қуйидагиларни расмийлаштиринг:
- ҳадя шартномаси;
- ҳисобварақ-фактура;
- материалларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси.
Мол-мулкларни бепул бериш реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланиб ҚҚС солинади, бундай бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган ҳоллар бундан мустасно
.
Қуйида келтирилган шартларнинг бири бажарилса, мулкларнинг бепул берилиши иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган деб ҳисобланади
:
- даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқарилган бўлса;
- шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаш ёки ривожлантириш учун зарур ва харажатларнинг ушбу фаолият билан боғлиқлиги асослантирилган бўлса;
- қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса.
Материалларнинг бошқа ташкилотнинг устав капиталига берилиши қандай ҳисобга олинади
Материаллар бошқа корхонанинг устав капиталига таъсис шартномаси ва низоми асосида берилади.
Таъсисчи томонидан берилган материалларнинг белгиланган қиймати уларнинг таннархи билан мос келмаслиги мумкин.
Корхона бошқа корхонанинг устав капиталига таъсисчилар билан келишилган қиймати – 22 400 минг сўм, шу жумладан ҚҚС 2 400 минг сўмлик хомашёларни бермоқда. Бериш қиймати бозор қийматига мос. Ушбу хомашё таннархи – 15 000 минг сўм.
Хомашёни беришдан фойда: 22 400 – 2 400 – 15 000 = 5 000 минг сўм.
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Ҳисобварақларнинг боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Хом ашё улуш сифатида бошқа корхонанинг УФга берилди |
22 400 |
||
|
ҚҚС ҳисобланди |
2 400 |
||
|
Хом ашё таннархи ҳисобдан чиқарилди |
15 000 |
||
|
Хом ашёнинг улуш сифатида берилишидан фойда акс эттирилди |
5 000 |
||
Материаллар камомади ёки йўқолиши қандай ҳисобга олинади
Материаллар камомади ёки йўқолиши йилда камида бир марта ўтказиладиган инвентаризация натижаси бўйича аниқланади
.
Ходим етказган зарари учун ўзининг ўртача ойлик иш ҳақи доирасида моддий жавобгар ҳисобланади
.
Захираларнинг камомади суммаси табиий йўқолиш меъёрлари чегарасида, шунингдек камомаднинг аниқ айбдорлари аниқланмаган ёки моддий жавобгар шахслардан зарарни ундириш имконияти бўлмаган ҳолларда уни бошқа операцион харажатларга ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган ҳисобот даврига киритилади
.
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Ҳисобварақларнинг боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Инвентарь таннархи ҳисобдан чиқарилди |
3 000 |
||
|
Моддий зарар аниқланди |
3 000 |
||
|
Моддий зарар ходим томонидан қопланди |
2 000 |
||
|
Етказилган моддий зарарнинг қопланмаган қисми бўйича зарар акс эттирилди |
1 000 |
||
Чиқиб кетаётган таъсисчига материалларнинг берилиши қандай ҳисобга олинади
Чиқиб кетаётган таъсисчига материалларни беришда қуйидагиларни ҳисобга олинг, яъни:
- таъсисчига тўланган тўлов суммасининг унинг улушидан ошган қисми – бу ЖШДС ёки фойда солиғи солинадиган дивидендлар
; - ушбу айланмаган ҚҚС (тўловчилари учун) солинади
.
Материалларни иштирокчилар мажлиси қарорига асосан ёки таъсис ҳужжатларига мувофиқ беринг. Бериш пайтида қабул қилиш-топшириш далолатномасини ва ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиринг.
Дивидендлар кўринишидаги даромадлардан солиқ: 14 375 х 5 % = 718,75 минг сўм.
Солиқ чегирилган дивидендлар: 14 375 – 718,75 = 13 656,25 минг сўм.
ҚҚСни ажратамиз: 13 656,25 : 112 х 12 = 1 463,17 минг сўм.
Хомашёни беришдан фойда: 13 656,25 – 1 463,17 – 9 500 = 2 693,08 минг сўм.
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Ҳисобварақларнинг боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Чиқиб кетаётган таъсисчи улуши бўйича қарздорлик акс эттирилди |
20 625 |
8630* |
|
|
Улуш суммаси пул маблағлари билан тўланди |
20 625 |
||
|
Чиқиб кетаётган муассис улушининг ҳақиқий қиймати ва унинг ҳиссаси ўртасидаги фарқ дивидендлар сифатида акс эттирилди |
14 375 |
||
|
Дивиденддан солиқ ушлаб қолинди |
718,75 |
||
|
Дивиденд ҳисобига материаллар берилди |
13 656,25 |
||
|
ҚҚС ҳисобланди |
1 463,17 |
||
|
Материаллар таннархи ҳисобдан чиқарилди |
9 500 |
||
|
Чиқиб кетаётган таъсисчига материалларни беришдан фойда акс эттирилди |
2 693,08 |
||
* Ишчи ҳисобварақлар режасига 8630-«Жамиятга ўтган улушлар» ҳисобварағини киритиш тавсия этилади.
Материаллар чиқиб кетишида қандай солиқ оқибатлари юзага келади
ҚҚС
Материалларнинг чиқиб кетиши қуйидаги ҳолларда ҚҚС солинадиган реализация бўйича айланма ҳисобланади
:
- реализация қилинганда;
- бошқа ташкилотнинг устав капиталига берилганда;
- таъсисчига унинг ҳақиқий улуши ёки дивиденди ҳисобига тўланадиган тўлови учун берилганда;
- айирбошланганда;
- бепул берилганда, агар бундай бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламаган бўлса;
- товар қарзи бўлса.
ҚҚС бўйича солиқ базасини материалларни реализация қилиш қийматидан келиб чиқиб аниқланг. Агар битим нархи товарларнинг бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатишлар киритишга ҳақли. Бепул берилганда солиқ базасини бозор қиймати бўйича аниқланг
.
Фойда солиғи
Фойда солиғи ҳисоб-китобида материаллар чиқиб кетишидан фойдани жами даромад таркибига киритинг
.
ТМЗни реализация қилишдан зарарлар чегирилмайдиган харажатлар рўйхатида мавжуд эмас. Бироқ мол-мулк нархининг пасайиш суммаси чегирилмайдиган харажат ҳисобланади
. Бунда ТМЗ таннархи реализация қилишнинг соф қийматидан ортиқ бўлса, уларнинг нархини пасайтириш
амалга оширилади
.
Шу сабабли ТМЗни реализация қилишдан зарар кўрилган бўлса ва 4-сон БҲМСнинг уларни иккита қийматнинг энг кичиги бўйича ҳисобда акс эттириш (таннарх ёки реализация қилишнинг соф қиймати) талабларидан келиб чиқиб ушбу зарар солиқ органлари томонидан реализациядан зарарлар чегирилмайдиган харажат сифатида тан олиниши мумкин.
Материаллар бўйича аниқланган камомад ёки яроқсизликдан кўрилган зарарлар айбдор тараф ҳисобидан ўрнини қоплаш имкони бўлмаган тақдирда чегирилмайдиган харажатларга киритилади
.
Айланмадан олинадиган солиқ
Материалларнинг чиқиб кетишидан фойдани жами даромад таркибига киритинг ва ҳисобот (солиқ) даври якуни бўйича жами даромад таркибида даромадингиз улуши юқори бўлган фаолиятингиз тури бўйича белгиланган солиқ ставкалари бўйича айланмага солиқ солинг
.
Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал

Наша страница
Канал в телеграм