МҲХС бўйича шартнома ва шартнома мажбуриятлари қандай идентификацияланади
Тавсияда:
– шартнома қандай идентификацияланади (1-қадам);
– шартнома мажбуриятлари қандай идентификацияланади (2-қадам).
Шартнома қандай идентификацияланади (1-қадам)
Шартномани идентификациялаш тушумни тан олиш жараёнидаги биринчи босқичдир.
Тушумни тан олиш мақсадида шартнома қуйидаги шартларга жавоб бериши лозим
:
- томонлар шартномани тасдиқлайдилар (ёзма шаклда, оғзаки ёки бошқа одатдаги иш амалиётига мувофиқ) ва унда назарда тутилган мажбуриятларни бажаришни зиммаларига оладилар;
- ҳар бир тарафнинг товар ёки хизматларга оид ҳуқуқлари идентификацияланиши мумкин;
- шартнома моҳиятига кўра тижорий бўлиб, сотувчи ва харидор бор. Ўхшаш товарларни айирбошлаш шартномаси тушум тан олинишига олиб келмайди;
- тўлов шартлари идентификацияланиши мумкин;
- товон ундиришнинг эҳтимоли юқори бўлади. Соддароқ қилиб айтганда, харидор тўлов қобилиятига эга эканлигига ишонч ҳосил қилиш лозим. Товон суммаси олиниши эҳтимолини баҳолай туриб, тўлов муддати келганда харидорнинг товон суммасини тўлаб бериш мақсади ва қобилияти мавжудлигига эътибор қаратишингиз лозим. Ташкилотнинг ҳуқуқи мавжуд бўлган товон суммаси, агар у ўзгарувчан бўлса, шартномада кўрсатилган нархдан кам бўлиши мумкин, чунки ташкилот харидорга нархдаги чегирмани таклиф қилиши мумкин.
Агар харидор билан тузилган шартнома ушбу шартларга мувофиқ келмаса, олинган товонни фақат қуйида келтирилган вазиятлар юзага келганда тушум сифатида тан олинг
:
- ташкилотда товар ёки хизматларни харидорга топшириш бўйича мажбуриятлар мавжуд бўлмаганда ҳамда харидор томонидан ваъда қилинган деярли барча товонлар ташкилот томонидан олинганда ва улар қайтариб берилмаганда;
- шартнома бекор қилинган, харидордан олинган товон эса қайтариб берилмаганда.
- харидор 15 млн сўм суммада аванс тўлайди, тўловнинг қолган қисмини эса 3 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлайди;
- харидор шартномани тузиш пайтида бино устидан назоратни ўз зиммасига олади;
- бино гаров сифатида қўйилади.
Шартнома мажбуриятлари қандай идентификацияланади (2-қадам)
Шартнома бир қанча товарлар ёки бир қанча хизматлар, ёки хизматлар билан бирга товарлар етказиб берилишини ўз ичига олиши мумкин. Ушбу товарлар ёки хизматларни харидорга топшириш вақти ҳар хил бўлиши мумкин. Шу боисдан, 15-сон МҲХС (IFRS) шартномани алоҳида мажбуриятларни бажаришга «бўлиниш»ни назарда тутади. Ушбу мажбуриятлар тушумни «ташувчилар» бўлиб ҳисобланади.
Ушбу босқичда жавоб беришингиз шарт бўлган асосий савол шундан иборат, кўп компонентли шартномага мувофиқ товар ёки хизматлар алоҳида турдаги (фарқланиб турадиган) бўлиб ҳисобланадими.
Шартномани бир нечта таркибий қисмларга ажратиш (ёки ажратмаслик) учун бир қанча шартларни ҳисобга олишингиз лозим.
Компания топширишга ваъда берган ҳар бир алоҳида турдаги товар (хизмат) алоҳида мажбуриятнинг бажарилишини ўзида мужассам этади.
Агар товар ёки хизматлар бир-биридан фарқланадиган бўлиб ҳисобланадиган бўлса, тушумни тан олишда уларни топшириш бўйича мажбуриятлар алоҳида ҳисобга олинади.
Бир-биридан фарқли бўлмаган товар ва хизматлар товар ёки хизматларнинг алоҳида пакети қабул қилингунига қадар шартномада бошқа товар ёки хизматлар билан бир пакетга бирлаштирилади
.
Агар қуйидаги иккита мезонга риоя қилинса, товар ёки хизматни бир-биридан фарқланадиган (алоҳида турдаги) деб ҳисобланг
:
- харидор товар ёки хизматдан мустақил равишда ёки ўзи унга қулай бўлган бошқа ресурслар билан биргаликда фойдаланиши мумкин;
- товар ёки хизматни харидорга топшириш мажбурияти шартномадаги бошқа мажбуриятлардан алоҳида идентификация қилинганда.
Товар ёки хизмат шартноманинг бошқа предметларини қанчалик кўп ўзгартирса ва улар шартномадаги бошқа товар ёки хизматлар билан қанчалик кўп ўзаро боғлиқ бўлса, товар ёки хизмат ваъда берилган алоҳида турдаги эмас, балки улар хизматлар пакетининг бир қисми ҳисобланишига шунчалик кўп эҳтимол мавжуд бўлади.
Агар товар ёки хизматни мазкур шартнома бўйича ҳали етказиб берилмаган бошқа товар ёки хизматсиз ишлатишнинг имконияти бўлмаса, у ҳолда товар ёки хизмат бир-биридан фарқланадиган (алоҳида турдаги) бўлиб ҳисобланмайди.
- архитектуравий лойиҳалаштириш;
- уйнинг қурилиши ва майдонини тайёрлаш;
- сув ва канализация қувурлари ҳамда электр ўтказгичларини ўтказиш;
- дурадгорлик ишлари ва ҳ.к.
- товарни етказиб бериш;
- товарни алмаштириб бериш.
Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал

Наша страница
Канал в телеграм