Акциз солиғи қандай ҳисобланади

04.08.2022
author avatar

Баҳодир БОЙҚОБИЛОВ

МВ бўлим бошлиғи
author avatar

Жорилла АБДУЛЛАЕВ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– солиқ солиш объекти;
– солиқ солинмайдиган операциялар;
– солиқ операциялари амалга ошириладиган сана;
– солиқ базасини аниқлаш ва солиқни ҳисоблаш.

 

Нима акциз солиғи солинадиган объект ҳисобланади

Солиқ тўловчи акциз тўланадиган товарлар, айримлари бундан мустасно, билан амалга оширадиган операциялар солиқ солиш объекти юзага келишига олиб келади.

Бундай операцияларга қуйидагилар киради :

  • акциз тўланадиган товарларни реализация қилиш, шу жумладан айирбошлаш учун бериш:

– товарга бўлган мулк ҳуқуқини бериш;
– гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда, гаровга қўйилган акциз тўланадиган товарларни гаровга қўювчи томонидан бериш;
– акциз тўланадиган товарларни бепул бериш;
– акциз тўланадиган товарларни (хизматларни) меҳнатга ҳақ тўлаш ҳисобидан бериш;
– акциз тўланадиган товарларни дивидендлар тўлаш ҳисобидан бериш;

  • акциз тўланадиган товарларни юридик шахснинг устав капиталига ҳисса сифатида ёхуд оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома) бўйича шерикнинг (иштирокчининг) ҳиссаси сифатида бериш;
  • акциз тўланадиган товарларни иштирокчига (муассисга) у юридик шахс таркибидан чиққан (чиқиб кетган) тақдирда ёхуд юридик шахсда иштирок этиш улуши камайганда ёки юридик шахс томонидан иштирокчидан ушбу юридик шахсда иштирок этиш улуши (улушнинг бир қисми) қайтариб сотиб олинганда иштирокчига бериш;
  • акциз тўланадиган товарларни юридик шахс бўлган эмитент томонидан акциядордан ушбу эмитент чиқарган акциялар қайтариб сотиб олинган тақдирда акциядорга бериш;
  • акциз тўланадиган товарларни юридик шахсни тугатишда акциядорга ёки иштирокчига бериш;
  • акциз тўланадиган товарларни қайтариш шарти билан қайта ишлаш учун топшириш, шунингдек қайтариш шарти билан берилган хом ашё ва материалларни қайта ишлаш маҳсули бўлган, шунингдек акциз тўланадиган шундай...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг