Асосий воситанинг бошланғич қийматига нималар киритилади

22.02.2021
author avatar

Иброҳим АҲМАДХОНОВ

МҲХС бўйича эксперт
author avatar

Кирилл ПОПАДЮК

МҲХС бўйича эксперт

Бошланғич қиймат сифатида қуйидагиларни қабул қилинг :

  • тўланган пул маблағлари суммасини ёки уларнинг эквивалентларини;
  • активни сотиб олиш мақсадида уни сотиб олиш ёки қуриш вақтида берилган бошқа тўловларнинг адолатли қиймати;

у амал қилганда,

  • МҲХСнинг бошқа талабларига мувофиқ уни дастлабки тан олишда активга киритилган сумма. Масалан, МҲХС 3 (IFRS) “Тадбиркорликни бирлаштириш”.

Асосий воситаларни мўлжалланган мақсадда фойдаланиш учун активларни иш ҳолатига келтириш билан бевосита боғлиқ ҳақиқий харажатлари бўйича ҳисобга олинг.

Асосий воситалар объектининг бошланғич (ҳақиқий) қиймати қуйидагиларни ўз ичига олади:

Мисол
Асосий воситанинг бошланғич қийматини аниқлаш
МҲХСга мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритувчи корхона ускуна сотиб олди. Сотиб олиш бўйича қуйидаги харажатлар амалга оширилган:

Харажат элементлари

Суммаси минг сўмда

Харид қиймати ҚҚС билан бирга

1 500 000

ҚҚС (ҳисобга олинадиган, яъни қопланадиган)

225 000

Монтаж қилиш ва созлаш харажатлари қиймати

67 900

Сотишдан кейин қабул қилинган хизматлар қиймати

90 000

Операторларни ускунада ишлаш учун ўқитиш харажатлари қиймати

40 500

Етказиб бериш қиймати

9 500

Асосий воситанинг бошланғич қийматига қуйидагилар киради:

Харажат элементлари

Суммаси минг сўмда

ҚҚСсиз сотиб олинган қиймат

1 275 000

Монтаж қилиш ва созлаш харажатлари қиймати

67 900

Асосий воситани етказиб бериш қиймати

9 500

Жами

1 352 400

ҚҚС қайтариладиган солиқ ҳисобланганлиги сабабли у бошланғич қийматга киритилмайди. Қолган харажатлар бошланғич қийматга киритилмайди, чунки улар асосий воситани сотиб олиш ва фойдаланишга тайёрлаш билан бевосита боғлиқ эмас.

Ушбу тавсияда кўрсатилган талаблар консолидация қилинмаган молиявий ҳисоботдаги асосий воситаларнинг бошланғич баҳосига нисбатан қўлланилади.

Консолидация қилинган молиявий ҳисоботларни тайёрлашда шўъба корхонани сотиб олиш пайтида асосий воситалар сотиб олиш санасидаги адолатли қиймат бўйича, сўнгра – корхонада кейинги ҳисоб учун танланган усулга мувофиқ баҳоланади .

Экспертлар ўз нуқтаи назарларидан келиб чиққан ҳолда тушунтириш берганлар, бу Сизнинг мустақил қарор қабул қилишингиз учун асос бўлади.

Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг