005 – Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар

005-ҳисобварақдан пудратчи ташкилотлар томонидан монтаж учун буюртмачидан олинган барча турдаги ускуналарнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун фойдаланилади. Ушбу ҳисобварақдан пудратчи ташкилотлар фойдаланади.

Ускуналар 005-ҳисобварақда буюртмачи томонидан тегишли ҳужжатларда кўрсатилган баҳода ҳисобга олинади.

Мазкур ҳисобварақ бўйича аналитик ҳисоб алоҳида объектлар ёки агрегатлар бўйича юритилади.


Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг