Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Давлат экология қўмитаси ҳисоботнинг электрон шаклини синовдан ўтказади. Қандай тўлдирилади ва жўнатилади
2019 йил учун ҳисобот даврининг сўнгги кунларида Давлат экология қўмитасининг мутахассислари бухгалтерларга атроф муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари суммаси Ҳисоб-китобини ЭРИ билан имзолаб, уни электрон шаклда жўнатиш имкониятини тақдим этдилар .
Ҳозирча тизим синов режимида ишлаяпти, бинобарин, кўп бухгалтерлар ундан фойдаланишга уриниб кўришди. Биз ҳам уриниб кўрдик.
Қандай қилиб ушбу Ҳисоб-китобни тўлдириш ва тақдим этиш мумкин? Барча босқичларни тартиби билан батафсил кўриб чиқамиз.
1. Е-ekologiya.uz сайтига киринг.
2. E-Ekologiya тизимига “солиқ” ЭРИ ёрдамида киринг. Сиз “Шахсий кабинет”га ўтасиз.
3. Агар сизнинг ташкилотингиз қўмитанинг маълумотлар базасида бўлмаса, уни шу ерда «Ташкилот паспорти» бўлими ёрдамида рўйхатдан ўтказинг. «Объектни қўшиш» тугмасига босинг ва зарур реквизитларни: ташкилот номи, манзили, фаолият тури, жавобгар шахс, контактлар, (ИФУК), мақоми («Амалдаги»ни танлаш)ни тўлдиринг.
4. Агар сиз дарҳол ташкилотингизни рўйхатда кўрган бўлсангиз, бу у маълумотлар базасида мавжудлигини билдиради ва уни қайтадан рўйхатдан ўтказиш шарт эмас.
5. Шундан кейин сиз «Экотўловлар» бўлимида «Ҳисоб-китоб шаклини тақдим этиш» тугмасига босган ҳолда Ҳисоб-китобни тўлдиришга киришишингиз мумкин.
6. Агар сиз эко-Ҳисоб-китобни биринчи марта тўлдираётган бўлсангиз, сиз ўз ташкилотингиз учун чиқариш нормативларини дарҳол аниқлай олмайсиз. Шу боис сизга «Ёрдам олиш» тугмаси зарур бўлади. Унга босинг ва сизда «Услубий ёрдам» бўлими очилади. Шу ерда қуйидаги майдонларни тўлдириш ва «Сақлаш» тугмасига босиш зарур бўлади:
- эгалланган майдон (бино ва иншоотлар майдони, ижарадаги майдон ва ҳ.к.);
- умумий маълумотлар (ходимлар сони, балансдаги машиналар сони ва ҳ.к.);
- бошқа маълумотлар.
7. Сизнинг услубий ёрдам юзасидан берган сўровингиз компенсация тўловлар ҳолати китобида сақланади (“сўров” мақомида). Давлат экология қўмитаси мутахассислари уни кўриб чиқишади ва сизга нормативлар ҳисоб-китоби бўйича жавоб юборишади. Уни Ҳисоб-китобда кўрсатинг.
8. Ўтган даврлар (йиллар) учун ўзининг чиқариш нормативлари ва компенсация тўловлари суммаларини биладиган ташкилотлар 11.10.2018 йилдаги 820-сон ВМҚ билан белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда Ҳисоб-китобни мустақил равишда тўлдиришлари мумкин.
9. Ҳисоб-китобнинг ўзини тўлдиришга киришамиз:
- «Ҳисоб-китоб шаклини тақдим этиш» тугмасига босинг;
- объектни – ўз ташкилотингизни танланг, йил – 2019 йил, давр – йиллик;
- «Ҳисоб-китобга ўтиш» тугмасига босинг;
- ҳисоб-китоб шакли очилади. Уни кўрсаткичлар билан тўлдириш учун «Ҳисоб-китобни тузатиш» тугмасига босинг;
- ташкилотингиз бўйича зарур кўрсаткичларни киритинг;
- «Ҳисоб-китобни кўриш» тугмасига босинг;
- шундан кейин «Ҳисоб-китобни юбориш» тугмасига босинг;
- кейин келишиш ва тегишли тугмаларга босган ҳолда ЭРИ билан Ҳисоб-китобни имзолаш зарур.
10. Ҳисоб-китоб муваффақиятли топширилгандан кейин қуйидаги реквизитлар ва тўлов тафсилотларини кўрсатган ҳолда атроф муҳит ифлослантирилганлиги учун компенсация тўловлари суммасини тўлаш лозим:
ЎзР Молия вазирлигининг Ғазначилиги;
СТИР 201 122 919;
ҳ/р 2340 2000 3001 0000 10 10; МФО 00014;
ЎзР МБ ББ ҲККМ Тошкент ш.;
Тўлов тафсилотлари:
«08201; ш/ҳ 4014218601262943450715144;
201 124 131; атроф муҳит ифлослантирилганлиги юзасидан 20 __ й учун тўлов».
Татьяна ЛИМАРЕВА