Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

ЎзР ВМ 07.08.2008 й. 173-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎзР ВМ 07.08.2008 й. 173-сон Қарори

билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 06.07.2022 й. 363-сон Қароридан олдинги таҳрири



10-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар назоратисиз ва қаровисиз қолган, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилаларда яшаётган, шунингдек, давлат ва жамоатчилик ёрдамига муҳтож бўлган бошқа вояга етмаганлар уларнинг хулқ-атвори, психологик портрети, ёши, иқтидори, қобилияти, қизиқишлари ва бошқа омилларни инобатга олган ҳолда, вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг йўлланмаси асосида айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига жойлаштирилади. (ЎзР ВМ 17.10.2019 й. 880-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)



10-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар тавсиясига асосан юборилаётган вояга етмаганлар учун айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига қабул квотасидан ташқари 5 фоизгача қўшимча квоталар ажратади. (ЎзР ВМ 17.10.2019 й. 880-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)



40-банд еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ўқувчининг рейтинг ва академик ўзлаштиришида тизимли пасайиш юз берганда, ушбу ўқувчини ўқувчилар сафидан чиқариш тўғрисида тақдимномани тегишли вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларига киритади; (ЎзР ВМ 30.09.2019 й. 822-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)




ЎзР ВМ 30.09.2019 й. 822-сон Қароридан олдинги таҳрири



7-1-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


7-1. Ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ҳужжатларни қабул қилиш, расмийлаштириш ва тегишли фанлардан оғзаки ва ёзма синовлар ўтказиш ҳамда ота-оналарнинг мурожаатларини кўриб чиқиш Комиссияси тузилади (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади).



8-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Қуйидагилар: (ЎзР ВМ 09.09.2011 й. 254-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



10-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Қуйидагилар:



11-банднинг олдинги таҳрири


11. Ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ташкил этиш тўғрисидаги таклиф умумтаълим муассасаси директори томонидан тегишли туманлар (шаҳарлар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига киритилади. (ЎзР ВМ 20.06.2011 й. 183-сон Қарори таҳриридаги банд)



12-банднинг олдинги таҳрири


12. Тегишли туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими туман (шаҳар) ҳокими билан келишган ҳолда ҳар бир муассаса ва алоҳида фанлар бўйича ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари ташкил этиш тўғрисидаги таклифни тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига, вилоятлар халқ таълими бошқармаларига ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига киритади. (ЎзР ВМ 20.06.2011 й. 183-сон Қарори таҳриридаги банд)



13-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ташкил этиш учун туманлар (шаҳарлар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари томонидан таклиф этилган таълим муассасаларининг ўқув ва моддий-техника базасини, педагог кадрлар фаолиятини ва бошқа кўрсаткичларни жойига бориб комплекс ўрганадилар; (ЎзР ВМ 20.06.2011 й. 183-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



18-банднинг олдинги таҳрири


18. Ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини, шунингдек ўқув-тарбия жараёни сифатини ўрганиш ва баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади. (ЎзР ВМ 30.09.2019 й. 821-сон Қарори таҳриридаги банд)




ЎзР ВМ 09.09.2011 й. 254-сон Қароридан олдинги таҳрири



8-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Қуйидагиларнинг натижалари:



8-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ўқув йили тамом бўлгандан кейин 1-синф ўқувчиларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тегишли фанлар бўйича тест синовидан ўтказиш;



8-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


1-синф ўқувчиларининг қобилиятларни аниқлаш мақсадида уларнинг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги иштирокида Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказиладиган психологик-педагогик диагностикаси натижалари ихтисослаштирилган синф ташкил этиш мезонлари ҳисобланади.



8-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Тест синови материаллари ва методикаси Давлат тест маркази томонидан, психологик-педагогик диагностика материаллари ва методикаси - бошланғич таълим соҳасидаги етакчи мутахассислар жалб этилган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги иштирокида Халқ таълими вазирлиги томонидан шакллантирилади.