Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Февраль

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

2003


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



ФЕВРАЛЬ

11

1

*******

- солиқ органларига жорий йилдаги ер солиғи бўйича ҳисоб-китоб тақдим этиладиган муддатнинг охирги куни, бу ягона ер солиғи тўлайдиган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига ҳам тааллуқли.


Солиқ кодекси, 103-модда;

ЎзР АВ 27.03.2002 й. 1118-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 25 банди;

ЎзР АВ 05.03.2002 й. 1102-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 19 банди.

- солиқ органларига жисмоний шахсларнинг асосий бўлмаган иш жойидан оладиган даромадлари тўғрисида маълумотномани тақдим этиш муддатининг охирги куни


Солиқ кодекси, 63-модда, 4 қисм

3


- январь ойининг III ўн кунлиги учун ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғи тўлови муддатининг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 84-модда;

ЎзР АВ 11.03.2002 й. 1106-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 8 банди.

- январь ойининг III ўн кунлиги учун ҳақиқий сотилган бензин ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлаш муддатининг охирги куни.


ЎзР АВ 03.01.2002 й. 1092-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва суюлтирилган газ истеъмолига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 12 банди.

5


- ойлик тўловлари миқдори энг кам иш ҳақи миқдорининг эллик бараваридан ошадиган корхоналар январь ойининг III ўн кунлиги учун ??С тўловини тўлайдилар, пудрат қурилиш ташкилотлари бундан мустасно ******.


Солиқ кодекси, 78-модда;

ЎзР АВ 29.12.1997 й. 383-сон билан рўйҳатга олинган "Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товар (иш, хизмат)лар бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги МВ ва ДСҚ Йўриқноманинг 12.3-банди.

10


- февраль ойи учун даромад (фойда) солиғи бўйича бўнак (жорий) тўлови тўланадиган сўнгги кун  *


Солиқ кодекси, 43-модда;

ЎзР АВ 13.03.2002 й. 1109-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг даромади (фойдаси)га солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 29 банди.

- январь ойи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўловини амалга ошириш муддатининг охирги куни **


ЎзР АВ 16.03.2001 й. 1018-сон билан рўйҳатга олинган "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 15, 16, 37, 38, 46-бандлар.

13



- февраль ойининг I ўн кунлигидаги ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғи тўлаш муддатининг охирги куни;


Солиқ кодекси, 84-модда;

ЎзР АВ 11.03.2002 й. 1106-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 8 банди.

- февраль ойининг I ўн кунлиги учун ҳақиқий сотилган бензин ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлаш муддатининг охирги куни.


ЎзР АВ 03.01.2002 й. 1092-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва суюлтирилган газ истеъмолига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 12 банди.


15

*******

- йиллик бухгалтерия ҳисоботи тақдим этиладиган муддатнинг охирги куни *** ;

ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 4-банди.

- 2002 йил январь-декабрь ойлари учун ??С бўйича ҳисоб-китоб тақдим этиладиган муддатнинг охирги куни;

- январь ойи учун ??С бўйича ҳисоб-китоб тақдим этиладиган ва тўлов амалга ошириладиган муддатнинг охирги куни, шу жумладан пудрат қурилиш ташкилотларига ҳам тааллуқли.


Солиқ кодекси, 77, 78-моддалар;

ЎзР АВ 29.12.1997 й. 383-сон билан рўйҳатга олинган "Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товар (иш, хизмат)лар бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги МВ ва ДСҚ Йўриқномаси, 12.1, 12.2, 12.3-бандлар.

- ойлик тўловлари миқдори энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан ошадиган корхоналар февраль ойининг I ўн кунлиги учун ??С бўйича тўлов тўлайдилар, пудрат қурилиш ташкилотлари бундан мустасно. ******


Солиқ кодекси, 78-модда;

ЎзР АВ 29.12.1997 й. 383-сон билан рўйҳатга олинган "Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товар (иш, хизмат)лар бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги МВ ва ДСҚ Йўриқномаси, 12.3-банд.

- 2002 йил учун даромад (фойда) ва мол-мулк солиқлари бўйича ҳисоб-китоб тақдим этиладиган охирги кун;


Солиқ кодекси, 41, 94-моддалар;

ЎзР АВ 13.03.2002 й. 1109-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг даромади (фойдаси)га солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 32 банди.

ЎзР АВ 11.03.2002 й. 1107-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 18 банди.

- 2002 йил учун ер остидан фойдаланганлик учун (фойдали қазилмаларни қазиб олганлик ва техноген ҳосилалардан фойдаланганлик учун) солиқ ҳисоб-китоби тақдим этиладиган, шунингдек рангли металл хом ашёси, палеонтология қолдиқлари ва бошқа геологик коллекцион материаллар йиғими учун солиқ тўланадиган муддатнинг охирги куни;


Солиқ кодекси, 109-модда;

ЎзР АВ 15.02.2002 й. 1098-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 10, 11б бандлари.

- 2002 йил учун бир чорак учун тўланадиган солиқнинг умумий суммаси энг кам иш ҳақи миқдорининг эллик бараваридан ошадиган корхоналар сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи бўйича ҳисоб-китоб тақдим этиладиган муддатнинг сўнгги куни;

- бир чорак учун тўланадиган солиқнинг умумий суммаси энг кам иш ҳақи миқдорининг эллик бараваридан ошадиган корхоналарнинг январь ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғини тўлаш муддатининг сўнгги куни *****


Солиқ кодекси, 120, 121-моддалар;

ЎзР АВ 15.02.2002 й. 1097-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 11, 13, 14 бандлари.

- 2002 йил учун экология солиғи бўйича ҳисоб-китоб тақдим этиладиган ва тўлов амалга ошириладиган муддатнинг охирги куни;


Солиқ кодекси, 114, 115-моддалар;

ЎзР АВ 15.01.1998 й. 394-сон билан рўйҳатга олинган "Экология солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги МВ ва ДСҚ Йўриқномаси, 6.1-банд.

- 2002 йил учун инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича ҳисоб-китоб тақдим этиладиган сўнгги кун;


ЎзР АВ 15.02.2002 й. 1100-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Инфратузилмани ривожлантириш учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 8 банди.

- 2002 йил учун ягона солиқ ҳисоб-китоби тақдим этиладиган ва тўлови амалга ошириладиган муддатнинг охирги куни;


Солиқ кодекси, 8-моддаси

ЎзР ВМ 15.04.1998 й. 159-сон билан тасдиқланган "Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтган кичик корхоналарга солиқ солиш Тартиби тўғрисида"ги Қарори, V.2, V.3-бандлар.

- 2003 йил I чораги учун ер солиғи тўлови муддатининг охирги куни ****


Солиқ кодекси, 103-модда;

ЎзР АВ 27.03.2002 й. 1118-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 38 банди;

- январь ойи учун чакана савдо соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ ҳисоб-китоби тақдим этиладиган ва тўлови амалга ошириладиган муддатнинг охирги куни;


"Чакана савдо соҳасида микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг (ЎзР ВМ 12.07.2002 й. 249-сон Қарорига 1-илова), 19 банди.

- январь ойи учун савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ ҳисоб-китоби тақдим этиладиган ва тўлови амалга ошириладиган муддатнинг охирги куни;


"Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ялпи тушумидан олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг (ЎзР ВМ 12.07.2002 й. 249-сон Қарорига 2-илова), 12, 13 бандлар

- қуйидаги фаолият турларини амалга оширадиган шахслар учун январь ойига белгиланган қатъий солиқни тўлаш муддатининг охирги куни:

сартарошлик хизматлари кўрсатиш, маникюр, педикюр, косметика ва бошқа хизматларни ҳисобга олган ҳолда;

бильярд;

автотранспорт қисқа муддат сақланадиган автотўхташ жойлари;

ўйин автоматлари эксплуатацияси, шунингдек унга пул ютуқли ўйин автоматлари ҳам киради;


ЎзР АВ 05.09.2002 й. 1171-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Алоҳида турдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахслар учун қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 12 банди.

- 2002 йил учун меъёрдан ортиқча тайёр маҳсулотнинг ҳисоб-китоби тақдим этиладиган ва тўлови амалга ошириладиган охирги кун;


ЎзР АВ 26.01.2000 й. 886-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Сотилмаган тайёр маҳсулотнинг меъёрдан ортиқча қолдиқлари учун тўловни ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 4.3, 4.4, 4.5 бандлари.

- 2002 йил учун атроф муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаганлик (оқизиб юборганлик) ҳамда чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўлов бўйича ҳисоб-китоб тақдим этиладиган ва тўлов тўланадиган муддатнинг охирги куни;


ЎзР АВ 26.01.2000 й. 883-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Ифлослантирувчи моддаларни Табиий муҳитга ташлаганлик (ташламалар) ва чиқиндиларни ЎзР ҳудудида жойлаштирганлик учун тўловни ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш Тартиби"нинг 5.3. банди.

- бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар, ажратмалар ва тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва фойдаланиш тўғрисида ҳисобот (маълумотнома) тақдим этиладиган охирги кун;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 4-банди.

ЎзР АВ 16.03.2001 й. 1018-сон билан рўйҳатга олинган "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 17 банди.

- республика Йўл жамғармасига режали тўловни тўлаш муддатининг охирги куни;


ЎзР ВМ 05.07.1993 й. 334-сон Қарори билан тасдиқланган "Республика йўл жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги Низомнинг 14 банди.


20


- январь ойи учун ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатининг охирги куни;


Солиқ кодекси, 84-модда;

ЎзР АВ 11.03.2002 й. 1106-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 9 банди.

- февраль ойи учун мол-мулк солиғи бўйича ойлик бўнак (жорий) тўловини тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 94-модда;

ЎзР АВ 11.03.2002 й. 1107-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 17 банди.

- январь ойи учун ер остидан фойдаланганлик учун (фойдали қазилмаларни қазиб олганлик ва техноген ҳосилалардан фойдаланганлик учун) солиқ тўлаш муддатининг охирги куни;


Солиқ кодекси, 109-модда;

ЎзР АВ 15.02.2002 й. 1098-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 11а банди.

  

- 2002 йил учун тақдим этилган ҳисоб-китоб бўйича даромад (фойда) солиғи тўланадиган сўнгги кун;


Солиқ кодекси, 43, 94-моддалар;

ЎзР АВ 13.03.2002 й. 1109-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг даромади (фойдаси)га солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 33 банди.

- 2002 йил учун ҳисоб-китоб бўйича инфратузилмани ривожлантириш солиғи тўланадиган сўнгги кун.


ЎзР АВ 15.02.2002 й. 1100-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Инфратузилмани ривожлантириш учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 9 банди.

23

*******

- февраль ойининг II ўн кунлиги учун ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғи тўлаш муддатининг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 84-модда;

ЎзР АВ 11.03.2002 й. 1106-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 8 банди.

- февраль ойининг II ўн кунлиги учун ҳақиқий сотилган бензин ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқил-ғиси ва суюлтирилган газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлаш муддатининг охирги куни.


ЎзР АВ 03.01.2002 й. 1092-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва суюлтирилган газ истеъмолига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 12 банди.

25


- ойлик тўловлари миқдори энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан ошадиган корхоналар февраль ойининг II ўн кунлиги учун ??С бўйича тўловни тўлайдилар, пудрат қурилиш ташкилотлари бундан мустасно ******


Солиқ кодекси, 78-модда;

ЎзР АВ 29.12.1997 й. 383-сон билан рўйҳатга олинган "Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товар (иш, хизмат)лар бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги МВ ва ДСҚ Йўриқномаси, 12.3-банд.

- инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича бўнак (жорий) тўловини тўлашнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ 15.02.2002 й. 1100-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Инфратузилмани ривожлантириш учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 7 банди.

- даромад (фойда) солиғи бўйича бўнак (жорий) тўловини тўлашнинг сўнгги куни *


Солиқ кодекси, 43-модда;

ЎзР АВ 13.03.2002 й. 1109-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг даромади (фойдаси)га солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 29 банди.

    

-----------------------------------

*) йилнинг ҳисобот чорагида маҳсулотни сотишдан олган фойдаси (даромади) энг кам иш ҳақининг 200 бараваригача бўлган корхоналар ва ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган, бўнак (жорий) тўловларини тўламай, тўловларни ҳар чоракда йил бошидан буён ўсиб борувчи якун билан тўловчи қишлоқ хўжалик корхоналари бундан мустасно;

**) шу жумладан, "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 14, 15-моддаларига мувофиқ ажратмаларни тўлаш. "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ ажратмалар ҳисоб-китоби ва тўлови ҳар йили  ҳисобот йили натижалари бўйича 15 январга қадар амалга оширилади;

***) вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа органлар, бюджет ташкилотлари, шунингдек хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар бундан мустасно. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа органлар, шунингдек бюджет ташкилотлари учун йиллик молиявий ҳисобот топшириш муддати 15 мартда тугайди. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳамда хорижий фирмалар ваколатхоналари учун йиллик молиявий ҳисобот топшириш муддати тугайдиган охирги кун - 25 март;

****) қишлоқ хўжалик корхоналари бундан мустасно. Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалик корхоналари ер солиғини йилда бир марта ҳисобот йилининг 15 декабрига қадар тўлайдилар.

Ягона ер солиғи тўловчилари йилда уч марта тўловни амалга оширадилар: йиллик солиқ суммасининг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдорни 1 июлгача,  йиллик солиқ суммасининг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорни 1 сентябргача, солиқнинг қолган қисмини 1 декабргача тўлайдилар;

*****) ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалик корхоналари сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни йилда бир марта ҳисобот йилининг 15 декабрига қадар тўлайдилар;

******) пудрат қурилиш ташкилотлари ўсиб борувчи якун билан ойда бир марта, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай, ??С бўйича ҳисоб-китобни тақдим этадилар ва тўловни амалга оширадилар;

*******) агар муддатнинг сўнгги куни ишланмайдиган (дам олиш) кунга тўғри келиб қолса, ундан кейин келувчи биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни бўлиб ҳисобланади.