Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Январь

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

2016


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



ЯНВАРЬ

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):

5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 160

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 165

36 соатли иш ҳафтасида - 150


ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

5 кунлик иш ҳафтасида - 20

6 кунлик иш ҳафтасида - 25

3

******

- 2015 йил декабрь ойининг III ўн кунлиги учун транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.


   

  

5

- 2015 йилнинг декабрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 188-модда, биринчи қисм.

      

9

******

- 2016 йилнинг I чораги учун фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловлар ҳақидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 164-модда, иккинчи қисм; 300-модда, учинчи қисм;

       

- мол-мулкнинг мўлжалланаётган солиқ солинадиган базасидан (ўртача йиллик қолдиқ қийматидан (ўртача йиллик қийматидан) ва 2016 йил учун белгиланган ставкадан келиб чи??ан ҳолда ҳисобланган юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 271-модда, тўртинчи қисм.

       

10

******

- 2016 йилнинг январь ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 164-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар; 165-модда, тўртинчи қисм;

             

- 2016 йилнинг январь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни**


Солиқ кодекси, 271-модда, бешинчи қисм;

             

- 2016 йилнинг январь ойи учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни***


Солиқ кодекси, 300-модда, бешинчи ва олтинчи қисмлар;

             

- 2015 йилнинг декабрь ойи учун ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 310-модда, тўртинчи қисм;

             

- 2015 йилнинг декабрь ойи учун бозорлар ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши камида 51%ни ташкил этган савдо мажмуалари олган даромадлари ва бюджетга маблағлар ўтказгани тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 387-модда, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар;

             

- 2015 йилнинг декабрь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни


МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 9.09.2011 йилда 2262-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммалар тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-банди, кейинги ўринларда - 2262-сон Низом).

             

   


13

- 2016 йил январь ойининг I ўн кунлиги учун транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

   

14

- 2016 йил учун товарларнинг айрим турлари (алкоголли маҳсулотлар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар) билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш (автотранспортни вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар) ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 347-модда, тўртинчи қисм;

         

- 2016 йил учун фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 372-модда, бешинчи қисм;

          

- 2015 йилнинг декабрь ойи учун Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимларнинг ШЖБПҲга бадаллари реестрини тақдим этишнинг сўнгги куни

Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида низом, ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган, 16-банд;

МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 10-банди.

    

15

- 2015 йилнинг декабрь ойи учун акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари (ички бозорда янги автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, ўсимлик мойи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш) тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни

ДСҚнинг АВ томонидан 27.01.2010 йилда 2074-сон билан рўйхатдан ўтказилган "Акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумот шаклини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорининг 2-банди.

             


23

******

- 2016 йил январь ойининг II ўн кунлиги учун транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

   

  

24

******

- мўлжалланаётган солиқ солинадиган базадан (фойдаланиладиган сув ҳажмидан) ва 2016 йил учун белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чи??ан ҳолда ҳисобланган жорий солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни****


Солиқ кодекси, 264-модда, иккинчи қисм;

             

- 2015 йилнинг декабрь ойи учун цемент ва клинкерга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1908-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-13-бандлари;

         

- 2015 йилнинг декабрь ойи учун табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-13-бандлари.

             


        

25

- 2016 йилнинг январь ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни*****


Солиқ кодекси, 264-модда, учинчи ва бешинчи қисмлар;

           

- 2015 йилнинг декабрь ойи учун товарларнинг айрим турлари (алкоголли маҳсулотлар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар) билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш (автотранспортни вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар) ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 347-модда, учинчи қисм;

           

- 2015 йилнинг декабрь ойи учун фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 372-модда, еттинчи қисм;

              

- 2015 йилнинг IV чораги учун ҳисоб-китоб ва декабрь ойи учун чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 16.02.2012 йилда 2328-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-19-бандлари;

           

- 2015 йилнинг IV чораги учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағлар ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни


2262-сон Низом, 14-банд.

          

             


30

******

- 2015 йил учун даромадининг умумий суммаси ва ушлаб қолинган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг умумий суммаси кўрсатилган маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 165-модда, тўртинчи қисм, 3-банд;

             

- 2015 йил учун даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни, асосий иш жойи бўйича даромадлар олган жисмоний шахслар бундан мустасно


Солиқ кодекси, 187-модда.

         

         


31

******

- 2015 йил учун ягона ер солиғини тўловчилар томонидан ўзи етиштирган ва қайта ишлаган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти кўрсатилган маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 363-модда, биринчи қисм;

         

- 2016 йил учун ягона солиқ тўлови тўловчилари томонидан ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда (ер солиғининг 3 баравари миқдорида) Ягона солиқ тўлови энг кам миқдорининг маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни


МВ, Иқтисодиёт вазирлиги ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган, Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банд;

         

- 2016 йил учун Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини ҳисоблаш учун асос бўладиган кўрсаткичлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишнинг сўнгги куни


ДСҚ ва МВнинг АВ томонидан 23.02.2011 йилда 2200-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-банди.

         

*) Ҳисобот давридаги тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам бўлган корхоналардан ташқари. Тўлов манбаида ушлаб қолинадиган юридик шахсларга тўланадиган дивиденд ва фоизларга фойда солиғи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадларидан фойда солиғи бюджетга мазкур тўловларни тўлаш кунидан кечиктирмасдан ўтказилади.


**) Мол-мулк бўйича жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечикмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.


***) Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловлар ҳисобот давридаги солиқ солинадиган базаси ЭКИҲнинг 200 бараваригача миқдорда бўлган солиқ тўловчилар томонидан тўланмайди.


****) Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари, республикада доимий муассаса орқали фаолиятни амалга оширадиган Ўзбекистон норезидентлари, шунингдек де??он хўжаликлари жорий тўловларни тўламайдилар ва, тегишинча, маълумотномани тақдим этмайдилар.


*****) Солиқ суммаси бир йил учун 200 ЭКИҲдан камни ташкил қиладиган корхоналар ҳамда жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечикмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.


******) Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.



Солиқ тўловчининг тақвими - "Норма маслаҳатчи" газетаси ва "Norma Hamkor" МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига "Norma" МЧЖ ёки "Norma Hamkor" МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.