Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Апрель

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

2019


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



АПРЕЛЬ

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):


5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 176

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 174

36 соатли иш ҳафтасида - 156


ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

5 кунлик иш ҳафтасида - 22

6 кунлик иш ҳафтасида - 26

5

- 2019 йилнинг март ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 188-модда, биринчи қисм.

      

    


9

- 2019 йилнинг II чораги учун фойда солиғи суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 164-модда, иккинчи қисм;

- 2019 йил учун ер солиғини йиллик сумманинг 1/12 қисми миқдорида, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 286-модда, биринчи қисм.

    


10

- 2019 йилнинг апрель ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни**


Солиқ кодекси, 164-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар;

             

- 2019 йилнинг март ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 239-модда; 240-модда, биринчи қисм;

             

- 2019 йилнинг апрель ойи учун мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни***


Солиқ кодекси, 271-модда, бешинчи қисм;

             

- 2019 йилнинг март ойи учун бозорлар ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши камида 51%ни ташкил этган савдо мажмуалари олган даромадлари ва бюджетга маблағлар ўтказгани тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 387-модда, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар.

             

   

24

- 2019 йилнинг I чораги учун молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни****

    


АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 4-банди;

- 2019 йилнинг март ойи учун табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

   


АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12, 13-бандлари.


        

25

- 2019 йилнинг I чораги учун фойда солиғининг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

    


Солиқ кодекси, 163-модда,  иккинчи қисм; 164-модда, олтинчи қисм;

- 2019 йилнинг март ойи учун ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни



Солиқ кодекси, 187-модда, 2-банд;

- 2019 йилнинг март ойи учун мазкур муддат учун тўланмаган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни

      


Солиқ кодекси, 188-модда, биринчи қисм;

- 2019 йилнинг март ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 225-модда, биринчи қисм; 226-модда, биринчи қисм; 226-5-модда, биринчи ва учинчи қисмлар);

- 2019 йилнинг I чораги учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва 2019 йилнинг март ойи учун ушбу солиқни тўлашнинг сўнгги куни

     


Солиқ кодекси, 247-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар;

- 2019 йилнинг апрель ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни*****


Солиқ кодекси, 264-модда, учинчи қисм;

- 2019 йилнинг март ойи учун ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 310-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар;

- 2019 йилнинг I чораги учун ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тақдим этиш ва 2019 йилнинг март ойи учун, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2019 йилнинг I чораги учун ягона солиқ тўловини тўлашнинг сўнгги куни

    


Солиқ кодекси, 360-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар;

- 2019 йилнинг март ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни

    


АВ томонидан 3.11.2016 йилда 2836-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди.

30

- 2018 йил учун деҳқон хўжаликлари томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни

    


Солиқ кодекси, 264-модда, еттинчи қисм;

2019 йил учун ягона ер солиғи ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 369-модда, иккинчи қисм.


        

*) Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ер солиғини тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар - йиллик солиқ суммасининг 30%и;

ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар - солиқнинг қолган суммаси.


**) Ҳисобот давридаги тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам бўлган корхоналардан ташқари.


***) Мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечикмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.


****) Қуйидагилар бундан мустасно:

чораклик ҳисоботни ҳисобот чораги тугаганидан кейин 40 кун давомида тақдим этадиган вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар;

молиявий ҳисоботни бир йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий фирмалар ваколатхоналари;

молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни бир йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартигача тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари;

молиявий ҳисоботни бир йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар.


*****)  Жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечиктирмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек бир йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг умумий суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам бўлган корхоналар бундан мустасно. Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари, республикада доимий муассаса орқали фаолиятни амалга оширадиган Ўзбекистон норезидентлари, шунингдек деҳқон хўжаликлари жорий тўловларни тўламайдилар.



Солиқ тўловчининг тақвими - "Norma" МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига "Norma" МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.