Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Май

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

2019


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



МАЙ

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):


5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 175

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 173

36 соатли иш ҳафтасида - 155


ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

5 кунлик иш ҳафтасида - 22

6 кунлик иш ҳафтасида - 26

5

******

- 2019 йилнинг апрель ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 188-модда, биринчи қисм.

      

    


9

******

- ер солиғини йиллик сумманинг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 286-модда, биринчи қисм.

    


10

- 2019 йилнинг май ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни**


Солиқ кодекси, 164-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар;

             

- 2019 йилнинг апрель ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 239-модда; 240-модда, биринчи қисм;

             

- 2019 йилнинг май ойи учун мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни***


Солиқ кодекси, 271-модда, бешинчи қисм;

             

- 2019 йилнинг апрель ойи учун бозорлар ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши камида 51%ни ташкил этган савдо мажмуалари олган даромадлари ва бюджетга маблағлар ўтказгани тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 387-модда, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар.

             

   

24

- 2019 йилнинг апрель ойи учун табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

   


АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12, 13-бандлари.


        

25

******

- 2019 йилнинг апрель ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов тўлайдиган солиқ тўловчи тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни



Солиқ кодекси, 187-модда, 2-банд; 310-модда, учинчи қисм;

- 2019 йилнинг апрель ойи учун мазкур санагача тўланмаган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни

      


Солиқ кодекси, 188-модда, биринчи қисм;

- 2019 йилнинг апрель ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 225-модда, биринчи қисм; 226-модда, биринчи қисм;

- 2019 йилнинг апрель ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни

     


Солиқ кодекси, 247-модда, тўртинчи қисм;

- 2019 йилнинг май ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни****


Солиқ кодекси, 264-модда, учинчи қисм;

- 2019 йилнинг апрель ойи учун ягона ижтимоий тўлов тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 310-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар;

- 2019 йилнинг апрель ойи учун ягона солиқ тўловини тўлашнинг сўнгги куни*****

    


Солиқ кодекси, 360-модда, бешинчи қисм.

        

*) Ер солиғини чоракнинг биринчи ойи 10-санасигача тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ер солиғини тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар - йиллик солиқ суммасининг 30%и;

ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар - солиқнинг қолган суммаси.


**) Ҳисобот давридаги тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам бўлган корхоналардан ташқари.


***) Мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечикмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.


****) Солиқ давридаги солиқ суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан камни ташкил қиладиган юридик шахслар, шунингдек микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.


*****) Ҳар чоракда ҳисоб-китоб тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.


******) Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.



Солиқ тўловчининг тақвими - "Norma" МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига "Norma" МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.