Май
2020
СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ
ТАҚВИМИ
(юридик шахслар учун)
МАЙ
ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):
5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 167
6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 165
36 соатли иш ҳафтасида - 148
ИШ КУНЛАРИ СОНИ:
5 кунлик иш ҳафтасида - 21
6 кунлик иш ҳафтасида - 25
|
||
- 2020 йил апрель ойида банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига амалга оширилган тўловлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни
|
||
Солиқ кодекси, 355-модда, иккинчи қисм, 1-банд;
|
||
- 2020 йилнинг апрель ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни
|
||
Солик кодекси, 390-модда, иккинчи қисм;
|
||
|
||
- 2020 йил май ойи учун айланмадан солиқ тўловчи бўлмаганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича аванс тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, шунингдек 2020 йил II чораги учун айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан йилик солиқ суммасининг1/4 қисмини тўлашнинг сўнгги куни*
|
||
Солиқ кодекси, 432-модда, биринчи қисм;
|
||
|
||
- 2020 йил апр ль ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни
|
||
Солиқ кодекси, 133-модда, ўн иккинчи қисм;
|
||
- 2020 йилнинг апрель ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни
|
||
Солиқ кодекси, 292, 293-моддалар;
|
||
- 2020 йил май ойи учун айланмадан солиқ тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни**
|
||
|
Солиқ кодекси, 417-модда, олтинчи қисм;
|
|
- 2020 йилнинг I чораги учун вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар томонидан йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни***
|
||
АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 1-банди
|
||
|
|
|
|
||
- 2020 йил апрель ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этишнинг сўнгги куни
|
||
|
Низомнинг 16-банди, ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарорига 1-илова;
|
|
|
|
|
|
||
- 2020 йил апрель ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни
|
||
Солиқ кодекси, 389-модда, биринчи қисм, 2-банд; 390-модда; 407-модда тўртинчи ва бешинчи қисмлар;
|
||
- 2020 йил апрель ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни
|
||
Солиқ кодекси, 392-модда, биринчи қисм;
|
||
|
|
|
|
||
- 2020 йил апрель ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни
|
||
|
Солиқ кодекси, 273-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар;
|
|
- 2020 йил апрель ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай бюджетга тўланади
|
||
|
Солиқ кодекси, 345-модда, бешинчи ва олтинчи қисмлар;
|
|
- 2020 йил апрель ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси норезидентга даромадлар тўланган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай бюджетга тўланади
|
||
|
Солиқ кодекси, 355-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар;
|
|
- 2020 йил май ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни****
|
||
|
Солиқ кодекси, 448-модда, учинчи қисм;
|
|
- 2020 йил апрель ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни
|
||
|
Солиқ кодекси, 454-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар;
|
|
- 2020 йил апрель ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда Ҳисоб-китоб ортиб борувчи якун билан эмас, балки 2020 йил апрель ойи учун кўрсаткичлар билан тўлдирилади.
|
||
Солиқ кодекси, 259-модда; 273-модда, биринчи, иккинчи қисмлар;
|
||
|
||
- 2020 йил май ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни*****
|
||
|
Солиқ кодекси, 340-модда, иккинчи, еттинчи қисмлар; Маълумот учун! Президентнинг 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармонининг 15-бандига мувофиқ фойда солиғини аввалги чорак якунлари асосида ҳисоблаш бўйича ўрнатилган талабларни бекор қилган ҳолда, ушбу солиқни тўловчилар 2020 йилнинг II чорагидан бошлаб кутилаётган ҳажмларидан келиб чиқиб фойда солиғи бўйича аванс тўловлар суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этиш ҳуқуқига эга.
|
|
|
|
|
|
||
- 2020 йилнинг апрель ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни
|
||
|
АВ томонидан 3.11.2016 йилда 2836-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди;
|
|
|
|
Эътибор беринг! Коронавирус пандемиясининг бизнесга салбий таъсирини юмшатишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланган Президентнинг 19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон, 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон ва 27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон фармонлари билан тадбиркорлик субъектларига соддалаштирилган тартибда айрим солиқлар бўйича тўлов муддатини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқидан фойдаланиш имконияти тақдим этилган.
*) Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан ер солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади.
**) Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади
молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари бундан мустасно;
молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари;
молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.
****) Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади.
*****) Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди.
******) Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.
Солиқ тўловчининг тақвими - "Norma" МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига "Norma" МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.