Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Март

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

2021


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



МАРТ

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):


5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 176

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 162

36 соатли иш ҳафтасида - 144


ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

5 кунлик иш ҳафтасида - 22

6 кунлик иш ҳафтасида - 24

1

- 2020 йил учун фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 339-модда, бешинчи қисм, 2-банд; 340-модда; 480-модда;

      


5

- 2021 йил февраль ойида банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 355-модда, иккинчи қисм, 1-банд;


      

- 2021 йил февраль ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солик кодекси, 390-модда, иккинчи қисм;

     


9

Айланмадан солиқ тўловчи бўлмаганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун 2021 йил февраль ойи учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 432-модда, биринчи қисм;

    


10

- 2021 йил февраль ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 133-модда, ўн иккинчи қисм;

           

- 2021 йилнинг февраль ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 292, 293-моддалар;

             

- мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2021 йил март ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан эса 2021 йилнинг I чораги учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни

Солиқ кодекси, 417-модда, олтинчи қисм;

             

   

14

*************

- 2020 йил учун юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари томонидан молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни**

(АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 3-банди);

   

- 2021 йил февраль ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни


(Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди, ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарорига 1-илова);

        

15

- 2020 йил учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг сўнгги куни***


(942-сон Низомнинг 1-4-б.);

   

- 2020 йил декабрь ойи учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этиш*** ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни****


Солиқ кодекси, 389-модда, биринчи қисм, 2-банд; 390-модда; 407-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар; 942-сон Низомнинг1-4-б.);

- 2020 йил учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан мол-мулк солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*****


Солиқ кодекси, 417-модда, иккинчи ва саккизинчи қисмлар; 942-сон Низомнинг 1-4-б.);

- 2020 йил учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ  бўйича ҳисоботни тақдим этиш*** ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни******


Солиқ кодекси, 447-модда, учинчи қисм; 448-модда бешинчи қисм; 942-сон Низомнинг1-4-б.);

- 2020 йилнинг декабрь ойи учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этиш*** ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 454-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар; 942-сон Низомнинг1-4-б.);

- 2020 йил учун доимий муассаса орқали фаолият юритадиган ЎзР норезидент юридик шахслари томонидан мол-мулк солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 417-модда, ўнинчи қисм;

- 2020 йилнинг IV чораги учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 470-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар;

- 2021 йил февраль ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 389-модда, биринчи қисм, 2-банд, 390-модда, 407-модда тўртинчи ва бешинчи қисмлар;

- 2020 йил март ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 392-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар;

        

20

*************

- 2021 йил февраль ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда Ҳисоб-китоб ортиб бормайдиган якун билан, айнан 2021 йил февраль ойи учун кўрсаткичлар асосида тўлдирилади********

Солиқ кодекси, 259-модда; 273-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар;

- 2021 йил февраль ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 273-модда, биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмлар;

- 2021 йил февраль ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни*********


Солиқ кодекси, 345-модда, бешинчи ва олтинчи қисмлар;

- 2021 йил февраль ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни**********


Солиқ кодекси, 355-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар;

- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини:

q 2021 йил март ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар - айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми тўлашнинг сўнгги куни;

q солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган юридик шахслар - айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан 2021 йилнинг I чораги учун бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 448-модда, учинчи қисм;

- 2021 йил февраль ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 454-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар;


        

23

- 2021 йил март ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни***********

Солиқ кодекси, 340-модда, иккинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмлар;


        

24

- 2020 йил учун Ўзбекистонда фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган ЎзР норезиденти бўлган юридик шахслар томонидан ҳисобланган ва амалда тўланган даромадларнинг суммалари ҳамда ушлаб қолинган ЖШДС ва ижтимоий солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш ва ушбу солиқларни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 389-модда, биринчи қисм, 2-банд; 407-модда, тўртинчи қисм;


        

25

- 2020 йил учун хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари томонидан йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг сўнгги куни************


(942-сон Низомнинг 1-4-б.);

- 2020 йил декабрь ойи учун хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари томонидан ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобларини тақдим этиш************ ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни****


Солиқ кодекси, 389-модда, биринчи қисм, 2-банд, 390-модда, 407-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар; 942-сон Низомнинг 4-б.);

- 2020 йил учун хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари томонидан мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш************ ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*****


Солиқ кодекси, 417-модда, иккинчи ва саккизинчи қисмлар; 942-сон Низомнинг 1-4-б.;

- 2020 йил учун хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш************ ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни******


Солиқ кодекси, 447-модда, учинчи қисм, 448-модда, бешинчи қисм; 942-сон Низомнинг 1-4-б.;

- 2020 йил декабрь ойи учун хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари томонидан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш************ ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 454-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар; 942-сон Низомнинг 1-4-б.;

- 2020 йил учун доимий муассаса орқали фаолият юритадиган ЎзР норезидент юридик шахслари томонидан мол-мулк солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 417-модда, ўнинчи қисм;

- 2021 йил февраль ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни


(Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди, АВ рўйхат рақами 2836, 3.11.2016 й.).

*) Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг биринчи ойи 10-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади.


**) Қуйидагилар бундан мустасно:

q йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар;

q молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;

q молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадиган қолган хўжалик юритувчи субъектлар.


***) Қуйидагилар:

q йиллик молиявий ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;

q молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари;

q молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралига қадар тақдим этадиган қолган юридик шахслар бундан мустасно.


****) Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 5 февралига қадар ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқларни тўлайдиган фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга оширадиган ЎзР нерезидентлари бундан мустасно.


*****) Ҳисобот даврийдан кейинги йилнинг 15 февралига қадар солиқлар бўйича ҳисоб-китобини тақдим этадиган ва солиқларни тўлайдиган, Ўзбекистонда фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга ошираётган, ЎзР норезидентлари бўлган юридик шахслар бундан мустасно.


******) Қуйидагилар бундан мустасно:

q жорий солиқ даврининг 15 декабригача Ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган қишлоқ хўжалиги корхоналари;

q солиқ давридан кейинги йилнинг 20 январигача Ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга оширадиган норезидентлар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар;

q солиқни йилда бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 майигача тўлайдиган деҳқон хўжаликлари.


*******) Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади.


********) ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этади.


*********) Солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланадиган кундан кечиктирмай бюджетга тўланади.


**********) Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади.


***********) Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди.

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди.


************) Қуйидагилар бундан мустасно:

q йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар;

q молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари;

q молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралига қадар тақдим этадиган қолган хўжалик юритувчи субъектлар бундан мустасно.


*************) Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.

Солиқ тўловчининг тақвими - "Norma" МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига "Norma" МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.