Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2021 й. 95-сон "Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
23.02.2021 й.
N 95
ЧИҚАРУВЧИЛАРИНИНГ СУВНИ ТЕЖАЙДИГАН
СУҒОРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ
БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАРИНИНГ БИР ҚИСМИНИ
ҚОПЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 11 декабрдаги ПҚ-4919-сон ҳамда "Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-144-сон қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш ва берилган субсидияни қайтариш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тадиқлансин:
сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича манзилли рўйхатларни шакллантириш тартиби;
пахта, донли экинлар, сабзавот экинлари ва картошка, полиз экинлари ва озуқабоп, мойли, дуккакли экинлар, доривор ўсимликлар ва шоли учун сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби;
сувни тежайдиган суғориш технологияларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан назорат олиб бориш ҳамда ажратилган субсидияни қайтариш тартиби.
а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари:
қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувни тежайдиган суғориш технологияларни жорий этиш бўйича туманлар (шаҳарлар) ва ҳудудий манзилли рўйхатларни шакллантириш ҳамда ўз вақтида тасдиқлаш ва уларнинг ижросини ташкил этишга;
туман ишчи гуруҳлари томонидан сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш ишларини жойларда пухта ўрганиб, субсидия ажратилиши юзасидан тегишли ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштирилишини назорат қилиб боришга;
б) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги - пахта хом ашёси етиштиришда томчилатиб ва дискрет суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплашга ажратиладиган субсидияларни белгиланган муддатларда талабгорларнинг ҳисобварақларига ўтказиб беришга;
в) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги - донли экинлар, сабзавот экинлари ва картошка, полиз экинлари, озуқабоп, мойли ва дуккакли экинлар, доривор ўсимликлар ҳамда шоли учун жорий этилган сувни тежайдиган суғориш технологияларига сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплашга ажратиладиган субсидияларни белгиланган муддатларда талабгорларнинг ҳисобварақларига ўтказиб беришга;
д) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги - ҳар йили Давлат бюджетининг асосий параметрларини шакллантиришда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплашга ажратиладиган субсидияларни назарда тутишга ҳамда белгиланган тартибда тегишли вазирлик ва идораларга ўтказиб беришга;
е) Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда жорий этилган сувни тежайдиган технологияларидан ҳамда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби талаблари бажарилиши бўйича доимий назоратни амалга ошириш ҳамда натижаси бўйича ҳар чорак якуни билан Сув хўжалиги вазирлигига маълумот киритиб боришга масъулдир.
3. Сувни тежайдиган суғориш технологиясини жорий қилиб субсидия олган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ушбу технологияни:
иккинчи йил фойдаланмаса субсидиянинг80 фоиз;
учинчи йил фойдаланмаса субсидиянинг 60 фоиз;
тўртинчи йил фойдаланмаса субсидиянинг 40 фоиз;
бешинчи йил фойдаланмаса субсидиянинг 20 фоиз қисмини субсидия берган вазирлик ва идорага белгиланган тартибда қайтаради.
Агар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ушбу технологияни беш йил давомида тўлиқ фойдаланса берилган субсидия унда тўлиқ қолдирилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикасисув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2021 йил 23 февралдаги
95-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомда:
а) 5-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
"Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар техник навли узум плантацияларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш ҳамда техник навли узум плантацияларига сув чиқариш учун бурғиланган қудуқлар, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув чиқариш учун насос станцияларини қуриш харажатларининг бир қисмини қоплашга йўналтирилади";
б) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Жамғарма ҳисобига ажратиладиган ҳар йиллик субсидиялар ҳисобидан" сўзлари "Жамғарма маблағлари ҳисобидан" сўзлари билан алмаштирилсин.
2021 йил 23 февралдаги
95-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини
йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 19 февралдаги 98-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 22 январдаги ПҚ-4569-сон, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимини киритиш тўғрисида" 2020 йил 10 мартдаги ПҚ-4635-сон ва "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 12 майдаги ПҚ-4710-сон қарорлари) 2020 йил 26 июндаги 411-сон қарорига 1-илованинг 72-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сон қарорига 2-илованинг 7-банди иккинчи хатбошиси ҳамда 4-илованинг 7-банди.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 24 февраль

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter