Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Фойдаланувчига эслатма

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Фойдаланувчига эслатма


Эсдалик  тақвими сизларга солиқ тўлаш вақт ва муддатини тўғрисида ахборот бериб туради. Агар уни вақтида олмасингиз, кўчирма маънода эмас, тўғри маънода, Сизга қимматга тушади. Унга икки- уч хафта олдин эътибор бериб туришингизни тавсия этамиз. Тақвим, Сизга солиқ тўлаш мажбуриятини ўз вақтида маълум қилиб боради ва шу билан Солиқ инспекцияси олдида Сизнинг юзингиз очиқ бўлади. Тақвимга обуна бўлиш, унга кетадиган харажатдан кўра Сизга арзон тушади.

Дискета ёки лазер дискларда тақвимга обуна бўлган фойдаланувчилар солиқ йилининг энг асосий жараёнларини тўғрисида барча ахборотларга эга бўлиб, шу билан бирга хар бир тўлов мажбурияти қайсидир норматив хужжатга асосланган холда тузилаётганлиги ва унинг тўлаш тартиби тўғрисида батафсил ахборотлар берилади. Шуни хам эсда тутиш керакки, норматив хужжатларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиб борилади, шунинг учун хам тақвимдан фойдаланаётган вақтда, унга турли тузатишлар киритилиб борилади.

"Солиқлар ва божхона хабарлари" электрон нашрининг обуначилари эса, мазкур тақвимни "Norma" информацион-хуқуқий базасида, барча бошқа маълумотлар тўплами билан ўз вақтида оладилар. Улар, газетанинг электрон нашрда бериб борилаётган мутахассисларнинг изохлари биргаликда, норматив хужжатларда кўрсатилаётган текстларга мисоллар билан биргаликда фойдаланадилар. Тақвимга ўзгартиришларни "Norma" ИХТнинг алоқадор бўлимлари томонидан киритилиб борилади ва обуначилар барча маълумотларни ўзида акс этган хужжатга эга бўладилар.

Шуни хам алохида таъкидлаб ўтмоқчимизки, "Солиқ тўловчининг тақвими" дастур махсулоти (юридик шахслар учун)  "Солиқлар ва божхона хабарлари" газетасининг экспертлар хизмати ва "Norma" ИХТнинг авторлик махсулоти хисобланади. Унга бўлган хуқуқлар химояланган, дастурни кўпайтириш, нусха олиш ва тижорат мақсадларда фойдаланиш, ЁТАЖ "Norma-Hamkor" билан шартнома тузмасдан таъқиқланади.


* * *


Агарда тақвимдан фойдаланилаётган вақтда, Сизда саволлар туғилиб қолса, ЁТАЖ "Norma-Hamkor" клиентлик хизматига мурожаат этишингизни сўраймиз. Бизнинг манзилимиз:


Тошкент ш., Абай кўчаси 4; 410-хона;

тел. 144-09-42, 144-22-94.