Сентябрь
2024
СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ
ТАҚВИМИ
(юридик шахслар учун)
СЕНТЯБРЬ
ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):
q 5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 151
q 6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 152
q 36 соатли иш ҳафтасида - 137
ИШ КУНЛАРИ СОНИ:
q 5 кунлик иш ҳафтасида - 19
q 6 кунлик иш ҳафтасида - 23
- 2024 йил август ойида банклар томонидан норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни
|
|||
Солиқ кодекси, 355-модда, иккинчи қисм, 1-банд
|
|||
|
|||
- 2024 йил сентябрь ойи учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни
|
|||
Солиқ кодекси, 460-модда, олтинчи қисм,
|
|||
|
|||
- 2024 йил август ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Даромадлар натура шаклида тўланганда ҳисобланган солиқ суммаси тўлов амалга оширилган ой тугаганидан кейин 5 кун ичида тўланади*
|
|||
Солиқ кодекси, 390-модда, иккинчи қисм
|
|||
- 2024 йил август ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни
|
|||
Солиқ кодекси, 292, 293-моддалар
|
|||
- 2024 йил август ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни
|
|||
Солиқ кодекси, 133-модда, ўн иккинчи қисм
|
|||
- 2024 йил сентябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади
|
|||
Солиқ кодекси, 417-модда, олтинчи қисм
|
|||
- 2024 йил сентябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади
|
|||
Солиқ кодекси, 432-модда, биринчи қисм
|
|||
- 2024 йил август ойи учун юридик шахс томонидан ногиронлиги бўлган 16 ёшгача боланинг ота-онасидан бирига қўшимча дам олиш кунлари учун қўшимча тўлов харажатларини тўлашга Пенсия жамғармасидан маблағларни (нафақа) олиш талабномалари тақдим этишнинг сўнгги куни. Ногиронлиги бўлган 16 ёшгача боланинг ота-онасидан бирига ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга бир ойда битта қўшимча дам олиш куни берилади. Ушбу кун учун иш берувчи томонидан давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўланади
|
|||
(Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида Низом 45, 46-б., 14.12.2023 йилдаги 661-сон ВМҚга 1-илова) ( Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом 85-б., АВ рўйхат рақами 1136, 8.05.2002 й., Мехнат кодекси 399-модда)
|
|||
|
|||
- 2024 йил август ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни |
|||
|
(Халқ банки томонидан фуқароларни Жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди, ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарорига 1-илова)
|
||
|
|
||
- 2024 йил август ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни. ЖШДС жисмоний шахсга даромадларни тўлаш билан бир вақтда, бироқ солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай тўланади. Ижтимоий солиқ ҳам солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай тўланади
|
|||
Солиқ кодекси, 389-модда, биринчи қисм, 2-банд, 390-модда, 407-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар |
|||
- 2024 йил сентябрь ойи учун қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади
|
|||
Солиқ кодекси, 392-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар
|
|||
- 2024 йил август ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни (солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этишдан озод қилинган айланмадан олинадиган солиқни қатъий миқдорда тўловчилар бундан мустасно)
|
|||
Солиқ кодекси, 470-модда, учинчи ва тўртинчи қисм, 470-1-модда, сакизанчи ва ўнинчи қисимлар
|
|||
|
|
||
- Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2024 йил октябрь ойидан бошлаб қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашга ўтилиши тўғрисидаги хабарномани тақдим этишнинг сўнгги куни*. Бунда солиқ тўловчилар кейинги солиқ даври (календарь йил) бошланишидан 10 кун олдин рўйхатдан ўтган солиқ органларига тегишли хабарномани тақдим этиб, кейинги солиқ давридан бошлаб қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашни рад қилишга ва Солиқ кодекси 467-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ставкалар бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишга ҳақли
|
|||
Солиқ кодекси 470-1-модда, биринчи ва олтинчи қисмла
|
|||
- 2024 йил август ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни |
|||
Солиқ кодекси, 273-модда, биринчи-тўртинчи қисм
|
|||
- 2024 йил август ойи учун ҚҚС тўловчилари бўлган солиқ агентлари томонидан қуйидагилар бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни: q чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича (Солиқ кодекси 255-модда.); q давлат мулкига оид операциялар бўйича (Солиқ кодекси 256-модда.). ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этади
|
|||
Солиқ кодекси, 273-модда, биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисм
|
|||
- Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини: q 2024 йил август ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар - айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида q 2024 йилнинг III чораги учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган юридик шахслар - айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни
|
|||
Солиқ кодекси, 448 модда, учинчи қисм
|
|||
- 2024 йилнинг III чораги учун айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўланади
|
|||
Солиқ кодекси, 432 модда, биринчи қисм
|
|||
- 2024 йилнинг III чораги учун айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўланади
|
|||
Солиқ кодекси, 417 модда, олтинчи қисм
|
|||
- 2024 йил август ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади
|
|||
Солиқ кодекси, 355-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар
|
|||
- 2024 йил август ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича ҳисобот тақдим этишнинг сўнгги куни (ҳисоботни тақдим этишдан озод қилинган, айланмадан қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўловчилар бундан мустасно). Солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланадиган кундан кечиктирмай бюджетга тўланади
|
|||
Солиқ кодекси, 345 модда бешинчи ва олтинчи қисм, 470-1-модда, саккизинчи қисмлар
|
|||
- 2024 йил август ойи учун юридик шахслар томонидан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни
|
|||
Солиқ кодекси, 454-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар
|
|||
- 2024 йил август ойи учун ҚҚС тўловчилар томонидан онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни
|
|||
(Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида Низом 38-1-б., 23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚга 1-илова; Солиқ кодекси 373-модда, биринчи-қисм)
|
|||
|
|||
- 2024 йил сентябрь ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 10 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни. Агар ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди. Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 10 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак тугаганидан кейин тўлайди
|
|||
Солиқ кодекси, 340-модда, иккинчи, еттинчи ва саккизинчи қисм
|
|||
|
|
||
- 2024 йил август ойи учун ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни
|
|||
|
(Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида Низом 32-б., 14.12.2023 йилдаги 661-сон ВМҚга 1-илова)
|
*) Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади (Солиқ кодекси 5-модда. еттинчи қисм).
**) Агар муддатнинг охирги куни қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади (Солиқ кодекси 5-модд. саккизинчи қисм, СК 86-модда. олтинчи қисм).